“Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги ҳалқаро КОНВЕНЦИЯ лойиҳасига ҳуқуқшунос Ш.Қ.Норбоевнинг ТАКЛИФЛАРИ “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги ҳалқаро Конвенция лойиҳасини ўқиб чиқиб, жуда хурсанд бўлдим. Ҳаммага маълумки, Конвенцияни ишлаб чиқиш ва ҳалқар...
“Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги ҳалқаро КОНВЕНЦИЯ лойиҳасига ҳуқуқшунос Ш.Қ.Норбоевнинг ТАКЛИФЛАРИ “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги ҳалқаро Конвенция лойиҳасини ўқиб чиқиб, жуда хурсанд бўлдим. Ҳаммага маълумки, Конвенцияни ишлаб чиқиш ва ҳалқаро даражада қабул қилиш фикри муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан БМТ сессиясида 2017 йилда кенг омма олдига қўйилган эди. Мана қарийб 3 йил ичида ушбу ғояни амалга ошириш вақти келибди. Ҳалқаро ҳужжат лойиҳасига, қуйидагича ўз таклифларимни билдираман: 1. Лойиҳанинг 6-моддасига қуйидагича жумла киритишни таклиф қиламан: “Иштирок этувчи давлатлар ёшларнинг мулкдор бўлиш ҳуқуқларини кафолатлайди ва учинчи шахсларнинг таъсиридан сақлайди. Ёшларнинг омонатлари ва мерос мулклари дахлсизлигини таъминлайди”. Конвенция лойиҳасига “Иштирок этувчи давлатлар ёшларни ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланишлари учун етарли шарт-шароит яратади, уларни иш билан таъминлашни кафолатлайди” деган жумлани киритишни таклиф қиламан. Чунки, бутун дунёда аҳоли сонининг кўпчилик қисмини ёшлар ташкил қилади ва уларни иш билан таъминлашни давлат ўз зиммасига олса, ишсизликни олдини олинади, жиноятчилик камайишига эришилади, оила қуриш ва уни боқишда ёшлар ўз ўрнига эга бўлади. Қайд этилганлардан ташқари, Конвенция лойиҳасини тайёрлашда йўл қўйилган айрим хатоларни тўғирлаш керак деб хисоблайман. Шербек НорбоевҳуқушуносСурхондарё вилояти Таклифлар: Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида халқаро конвенциянинг 2-моддаси биринчи банди матнини қуйидагича баён этишни таклиф қиламан: 1. “ёшлар (ёш шахслар) – ўн саккиз ёшдан ўттиз беш ёшгача бўлган, аҳолининг алоҳида демографик гуруҳини ташкил этадиган шахслар;”; 2. Таклиф этилаётган Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида халқаро конвенциянинг ўзбек тилидаги матни, менинг фикримча, жуда илмий тилда баён этилган бўлиб, кенг омманинг тушуниши учун мураккаблик қилади. Шунинг учун, Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида халқаро конвенциянинг матнини иложи борича содда, халқчил баён этиш керак, деб ҳисоблайман. Юрист, Абдуллаев Боймурод Ёшлар хуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга эътироз ва камчиликлар № Конвенциялаги таҳрир Камчиликлар ва Таклиф этилаётган таҳрир 1 модда Ушбу Конвенциянинг мақсади ёшлар эҳтиёжларини қондириш, уларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқлари, эркинликлари ва энг яхши манфаатларини бутун жаҳондаги барча турфалиги билан қондириш мақсадларида глобал, минтақавий ва мамлакатлар даражасида қилинаётган саъй-ҳаракатларни кучайтириш ҳисобланади. Мазкур Конвенциянинг мақсади дунё бўйича ёшларнинг эҳтиёжларини қондириш, ёшларнинг барча энг яхши қизиқишлари, эркинлик ва ҳуқуқлари кафолатлари ҳамда потенциалини мустаҳкамлаш мақсадларида халқаро, минтақавий ва миллий даражада ҳаракатларни кучайтириш ҳисобланади. 2 модда ёшлар (ёш шахслар) – ўн саккиз ёшдан ўттиз ёшгача бўлган, аҳолининг алоҳида демографик гуруҳини ташкил этадиган шахслар; ёшлар (ёш шахслар) – ўн саккиз ёшдан бошлаб ўттиз ёшдан ошмаган, аҳолининг алоҳида демографик гуруҳини ташкил этадиган шахслар; давлатнинг ёшлар сиёсати- ёшларни ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқ ва эркинликларини рағбатлантириш, уларнинг сифатли таълим ва тиббий хизмат кўрсатиш, муносиб меҳнат фаолияти билан шуғулланиш, шунингдек давлат ва жамиятни бошқаришда, ўз мамлакатининг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ривожлантириш, миллий хавфсизликни мустаҳкамлашда иштирок этиш имкониятларини кўзда тутадиган муваффақиятли ижтимоийлашуви ва салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун энг яхши шароитлар яратишга йўналтирилган миллий устуворликлар ва тизимидир. давлатнинг ёшлар сиёсати- ёшларни ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқ ва эркинликларини рағбатлантириш, уларнинг сифатли таълим ва тиббий хизмат кўрсатиш, муносиб меҳнат фаолияти билан шуғулланиш, шунингдек давлат ва жамиятни бошқаришда, ўз мамлакатининг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ривожлантириш, миллий хавфсизликни мустаҳкамлашда иштирок этиш имкониятларини кўзда тутадиган муваффақиятли ижтимоийлашуви ва салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун энг яхши шароитлар яратишга йўналтирилган миллий устуворликлар ва чора тадбирлар тизимидир. Мазкур конвенцияда моддаларнинг кетма кетлигида баъзи камчиликлар мавжуд. Яъни ҳуқуқлар қуйидаги кетма-кетлик шаклида тартибланса мақсадга мувофиқ бўлар эди: 3. Ёшларнинг шахсий ҳаётга бўлган ҳуқуқи 4. Эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи 5. Виждон ва эътиқод эркинлиги 6.Ёшларнинг зўравонлик ва эксплуатациядан ҳимояланиш ҳуқуқи 7. Ёшларнинг ҳаракатланиш эркинлиги ҳуқуқи 8. Субъективлик ва қонун олдида тенглик ҳуқуқи 9. Миллий ва халқаро даражада қарор қабул қилишда иштирок этиш ҳуқуқи 10. Ёшларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлов олиш ва оилавий ҳимоя ҳуқуқи 11. Ёшларнинг жамият қўллаб-қувватлови ва ғамхўрлигидан фойдаланиш ҳуқуқи 12. Ёшларни дискриминациядан ҳимоя қилиш 13. Ёшларга оид сиёсат соҳасида давлатнинг мажбуриятлари 14.... 15... 16.... 3 модда Иштирок этувчи давлатлар ёшларни камситишга тақиқ ўрнатади ҳамда уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини самарали амалга ошириш учун барча қонунчилик, маъмурий ва бошқа чораларни кўради. Иштирок этувчи давлатлар ёшларни камситилишига қарши тақиқ ўрнатади ҳамда уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини самарали амалга ошириш учун барча қонунчилик, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий чораларни кўради. Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг асосий принциплари тўғрисидаги моддани киритиш лозим: - Очиқлик ва шаффофлик; - Тенглик; - Иштирокчи давлатларнинг ушбу Конвенциядаги мажбуриятларини бажарилишида ёшларнинг иштирокини таъминланиши; - Ёшларнинг камситилишига йўл қўйилмаслиги. Абдумажидов Иқбол, Халқаро хуқуқшунос Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси Д.А.Эгамбердиевдан таклиф Бугунги кунда халқаро майдонда йўналиши турли лекин мақсади бир бўлган бир неча ёшларни ҳимоя қилувчи ташкилотларни кўришимиз мумкин. Мисол тариқасида, 1844 йилда ташкил этилган “Ёш насроний йигитлар уюшмаси” (Young Men’s Christian Association, YMCA) хозирда 130 мамлакатдан 45 млн аъзога эга, 1855 йилда ташкил этилган “Бутун дунё ёш насроний қизлар уюушмаси” (World Young Women’s Christian Association, World YWCA), 1920 йилда ташк...