“ЁШЛАР 2020: ГЛОБАЛ БИРДАМЛИК, БАРҚАРОР ТАРАҚҚИЁТ ВА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ” САМАРҚАНД РЕЗОЛЮЦИЯСИ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, жумладан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вази...
“ЁШЛАР 2020: ГЛОБАЛ БИРДАМЛИК, БАРҚАРОР ТАРАҚҚИЁТ ВА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ” САМАРҚАНД РЕЗОЛЮЦИЯСИ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, жумладан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси (ИҲОКБ), БМТнинг Ўзбекистондаги мамлакат жамоаси, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ҳамда Ф.Эберт номидаги жамғарма билан ҳамкорликда 2020 йил 12-13 август кунлари “Ёшлар 2020: глобал бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзуида Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форумини ўтказди. Форумда БМТ ва унинг тузилмалари (ЮНЕСКО, Халқаро меҳнат ташкилоти, Миграция бўйича халқаро ташкилот, ЖССТ, ИҲОКБ, ЮНИСЕФ, БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази), Парламентлараро иттифоқ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, хусусан, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Европа Кенгаши, Осиё Парламент ассамблеяси, Африка иттифоқининг етакчи вакиллари қатнашди. Шунингдек, Форумда миллий ва ёшлар парламентлари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, ёшлар ташкилотлари, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, кенг илмий доиралар вакилларининг кўплаб намояндалари иштирок этди. Биз, Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми иштирокчилари, 2020 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 75 йиллиги, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича анжуманнинг Хельсинки Якуний акти қабул қилинганининг 45 йиллиги, Янги Европа учун Париж Хартияси қабул қилинганининг 30 йиллиги, шунингдек Ёшлар ўртасида тинчлик, ўзаро ҳурмат ва халқлараро ҳамжиҳатлик ғояларини тарқатиш тўғрисидаги декларация қабул қилинганининг 55 йиллиги ҳамда Халқаро ёшлар кунининг 20 йиллиги нишонланишини, шунингдек ёшларнинг овозлари, ҳаракатлари ва ташаббусларини, уларнинг жамият ҳаётидаги муҳим, фаол, умумий ва адолатли иштирокини эътиборга олиш, шу билан бирга ёшларнинг гендер муаммолари ҳисобга олинишини таъминлашни таъкидлаган ҳолда, “ёшлик” — эркинлиги ўзида бўлмаган болаликдан мустақил шахс бўлиб балоғатга етиш ҳамда жамият аъзолари сифатида ўзаро боғлиқликни англаш даври эканини[1], амалий жиҳатдан эса “ёшлик” — қатъий белгиланган ёш гуруҳи эмас, балки унга турли жамоалар тасаввуридаги сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий-маданий талқинларга асосланган маданий тушунча сифатида қаралишини, бунда мустақил бўлмаган шахснинг мустақилликка ўтиш даври айрим ҳуқуқларга нисбатан турлича босқичларда содир бўлишини, айнан мана шу концепция чуқур англаниши сабабли БМТ қачонки ёшлар сиёсати ва стратегияларини миллий даражада амалга ошириш ҳақида сўз борганда, ёш гуруҳига ва ҳар қандай давлат томонидан ишлатиладиган “ёшлар” тушунчаси тавсифига янада масъулият ва қайишқоқлик билан ёндашишини тан олган ҳолда, ёшлар ҳуқуқлари ёшлар томонидан асосий ҳуқуқ ва эркинликларнинг тўлиқ амалга оширилишига тааллуқли эканлигини белгилаган ҳолда, ушбу ҳуқуқлар одатда учта: (а) таъминлаш: ёшларни озиқ-овқат, кийим-кечак, тураржой, таълим ва шу каби қулайлик ва хизматлардан самарали фойдаланиш имкониятлари билан таъминлаш; (b) ҳимоя қилиш: зўравонлик, шу жумладан жисмоний, руҳий, психологик ва жинсий зўравонликдан ёшларни ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан ҳимоя қилиш; (c) иштирок этиш: ёшларни уларнинг бутун ҳаётига алоқадор бўлган қарорлар қабул қилиш жараёнига фаол жалб қилиш ва бунда ёшларнинг ҳамкор сифатида қатнашишга кенг имконият яратиш тоифаларига бўлинишини назарда тутган ҳолда, ёшлар ҳуқуқлари – ҳамма фойдаланиши керак бўлган ва барчага тааллуқли ҳуқуқлар эканлиги, аммо баъзиларнинг ёши кичиклиги сабабли ушбу ҳуқуқлардан маҳрумлигини, бу эса ёшларга, баъзан очиқчасига, қонуний ёш чекловлари орқали, лекин бундан ҳам аҳамиятли ва ҳисобга олинмайдиган жиҳати – ёшларга нисбатан салбий муносабат, эътиқод, нотўғри қараш ва стереотиплар орқали таъсир қилиши, бу билан уларнинг қонуний ҳуқуқларини амалга ошириш имкониятидан бутунлай маҳрум бўлиши каби турли тўсиқларни ҳисобга олиб, ёшларга, айниқса, хотин-қизларга нисбатан камситишларга қарши фаол курашиш учун махсус ҳимоя зарурлигини таъкидлаган ҳолда, барча инсон ҳуқуқлари умумбашарий, яхлит, универсал, ўзаро боғлиқ, бир-бирини тўлдирувчи ва мустаҳкамловчи ҳуқуқлар эканлиги ҳамда барча инсон ҳуқуқлари адолатли ва тенг муносабатда, бир хил асосда, бир хил ёндашув ва бир хил эътибор билан кўриб чиқилиши кераклиги таъкидланган Вена декларацияси ва Ҳаракатлар дастурига ҳавола қилган ҳолда, давлатларни 2030 йилгача Барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибини самарали амалга оширишга ва унинг натижадорлигини таъминлашга чорлаган ҳолда ҳамда дунё бўйлаб ёшларнинг жамиятда тўлиқ, самарали ва мазмунли иштирок этишини таъминлайдиган комплекс, миллий ва мақсадли стратегияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарурлигини яна бир бор таъкидлаб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг 2030 йилгача мўлжалланган Ёшлар стратегияси; Ёшлар манфаатлари бўйича бутунжаҳон ҳаракатлар дастури; тинчлик ўрнатишда ёшларнинг ролини эътироф этувчи БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ёшлар, тинчлик ва хавфсизлик тўғрисидаги БМТ 2250 (2015 йил) ва БМТ 2535 (2020 йил) резолюциялари; Бош Ассамблеянинг “Дунёмизни ўзгартириш: 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартиби” резолюцияси; Инсон ҳуқуқлари кенгашининг ёшлар ҳуқуқларига оид “Ёшлар ва инсон ҳуқуқлари тўғрисида”ги 41/13 (2019 йил) резолюцияси; 1975 йилдаги Хельсинки Якуний ҳужжати, Инсон хавфсизлигининг барча уч йўналиши бўйича мажбуриятларни бажаришда давлатларни қўллаб-қувватлашда ёшларнинг роли тўғрисида ЕХҲТ Вазирлар Кенгашининг 2014, 2015 ва 2018 йиллардаги ёшлар ва хавфсизлик бўйича декларациялари; “Умумий устувор йўналиш: ёшларга ўз салоҳиятларини ҳар томонлама намоён этиш имкониятини тақдим этиш йўли билан тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш” резолюциясини ўз ичига олувчи ЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг 2018 йилдаги Берлин Декларацияс...