Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми иштирокчиларига табрик йўллади. Унда таъкидланганидек, “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги якунлари: замонавий таҳдидла...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми иштирокчиларига табрик йўллади. Унда таъкидланганидек, “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги якунлари: замонавий таҳдидлар ва реал воқелик” мавзусида ўтказилган мазкур анжуманнинг долзарблиги ана шу асосий ҳужжатнинг ўрни ва аҳамиятини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурати билан белгиланади. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов билан ушбу халқаро форумнинг якунлари ҳақида суҳбатлашдик. – Давлатимиз раҳбари табригида инсон ҳуқуқлари соҳасига тааллуқли учта муҳим ғоя илгари сурилди, – деди А.Саидов. –Биринчи ғоя – инсон ҳуқуқлари фақат Ғарб цивилизациясининг маҳсули эмас, балки дунёдаги барча цивилизациялар улушларининг мужассамидир. Тарих шундан далолат берадики, дунёдаги барча цивилизациялар, маданият ва динлар инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги таянч тушунчаларнинг шаклланишига асос бўлган инсонпарварлик ғоялари таъсирида вужудга келган, дейди Ўзбекистон Президенти. Агар бевосита бизнинг аждодларимиз томонидан бу борада қўшилган амалий ҳиссалар ҳақида сўз борса, хусусан, бундан 2700 йил муқаддам Осиё ҳудудида яратилган энг кўҳна ёзма ёдгорлик – “Авесто” китобида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, миллатлараро муносабатларни ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари негизида барпо этиш ғоялари муҳим ўрин тутишини қайд этиш лозим. Бинобарин, ота-боболаримиз азалдан инсон ҳуқуқларини улуғлаган ҳолда, аксинча, зўравонлик ва адолатсизликни рад этганлар. Ўз навбатида, Шарқнинг буюк ҳуқуқшуносларидан бири Бурҳониддин Марғиноний XII асрдаёқ ўзининг “Ҳидоя” асарида ҳар бир инсоннинг ҳақ-ҳуқуқини сақлаш зарурлиги тўғрисида муҳим ғояни илгари сурган. Президентимиз таъбири билан айтганда, “ана шу муқаддас қадриятлар бугун ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган ва мазкур форум кун тартибига ҳамоҳангдир”. Осиё форуми минбарида: “Ушбу нуфузли анжуманни ўтказиш учун Рим ва Нанкин каби қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри танлангани бежиз эмас”, деган мазмундаги самимий эътирофлар кўп бор янгради. Қолаверса, бу анжуманнинг Ўзбекистонда, афсонавий шаҳар – Самарқанддаташкил этилгани бизга катта фахр ва ғурур бағишлайди. Одатда, қаерда бағрикенглик бўлса, ўша ерда инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинган, деб қаралади. Самарқанд турли миллатлар, динлар, тиллар, маданиятлар ўзаро бирлашган, бағрикенг ва бахтиёр инсонлар яшайдиган тинч-осуда шаҳардир. – Декларация қабул қилинганидан буён ўтган 70 йил ичида инсон ҳуқуқларига бағишланган бундай юксак нуфузга эга халқаро анжуман илк бор Осиё қитъасида – Ўзбекистонда ташкил этилди. Шу ҳақда изоҳ берсангиз? – Президентимизнинг Осиё форуми иштирокчиларига табригидаги иккинчи муҳим ғоя худди шу мавзу билан боғлиқдир. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 1-моддасида: “Ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғиладилар”, деган қоида мустаҳкамлаб қўйилган. Яъни, ушбу қоидада инсон ҳуқуқларининг универсаллиги принципи – Ер юзидаги барча инсонлар бир хил ҳуқуқларга эга эканини кафолатлайдиган тамойил акс этган. Аммо, сайёрамизнинг Европа, Америка, Африка каби бошқа қитъаларидан фарқли равишда, Осиёда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича муайян минтақавий тизим ҳалигача яратилмаган. Шунинг учун давлатимиз раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришга бизнинг минтақамизда биринчи марта ташкил этилган ушбу форумни ўтказиш ҳақидаги ташаббусни қўллаб-қувватлагани учун самимий ташаккур билдирди. БМТ Бош котиби ҳам ушбу халқаро анжуман иштирокчиларига ўзининг видеомурожаатини йўллади. Президентимиз табригида: “жами 4,5 миллиарддан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган Осиё минтақасининг келажаги кўп жиҳатдан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 2030 йилга қадар барқарор тараққиёт соҳасида белгиланган вазифаларни амалга оширишга тайёр бўлишга, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича самарали минтақавий механизмни шакллантиришга боғлиқ”, дея қатъий ишонч билдирилди. Самарқанд шаҳрида ўтказилган халқаро анжуман иштирокчилари ушбу ғояни ҳам қизғин қўллаб-қувватладилар. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг махсус вакили Адам Абделмула баёнот берганидек, “Ҳақиқатдан ҳам Осиё минтақаси дунёнинг бошқа минтақаларидан фарқли ўлароқ, Инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида ягона тизимга эга эмас. Бундай тизим ҳақида фикр алмашиш ва уни ташкил этишнинг айни вақти келган”. Адам Абделмуланинг таъкидлашича, БМТнинг у раҳбарлик қилаётган департаменти Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистонга ҳам шундай тизимни ташкил этишда кўмаклашишга шайдир. “Ўзбекистон сўнгги бир йилда бу борада илғор тажрибага эга бўлди. Хусусан, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Ўзбекистонга ташриф буюрди, бу соҳага доир қатор тавсиялар берилди, бир нечта ҳисоботлар эълон қилинди”, деб қайд этди БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг махсус вакили. Осиё минтақасида ҳозирги кунда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ воқелик қай ҳолатда ва у келажакда қандай ривожланади, деган савол туғилиши табиий. Зеро, бугун инсон ҳуқуқлари – умуминсоний қадриятларнинг узвий бўлагидир. Инсон ҳуқуқлари муайян давлатнинг ички иши эмас, балки халқаро хавфсизликнинг таркибий қисми ҳисобланади. Демакки, маълум бир мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари қўшни давлатлар ва жаҳон ҳамжамияти учун ҳам бирдек муҳимдир. Шу нуқтаи назардан, Осиё форумининг асосий иш фаолияти инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қитъамиздаги мавжуд механизмларни янада такомиллаштириш ва янгиларини таъсис этиш, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилгани айни муддао бўлди. – Президентимиз табригидаги учинчи муҳим ғоя нима? – Учинчи ғоя шуки, Ўзбекистонда кейинги икки йилда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган изчил, шиддатли ва самарадор ислоҳотлар тажрибаси бу борадаги энг яхши амалиёт сифатида халқаро доирада ўрганиш ҳамда кенг тарғиб этишга муносибдир. Мамлакатимиз раҳбари қайд этганидек, “Бугун Ўзбекистон миллий тараққиётнинг янги босқичига қадам...