Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан чоп етилган китоблар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг фундаментал кутубхонасига тақдим етилди. Шу йил 8 сентябр куни ушбу кутубхона китобхонларига фойдалан...
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан чоп етилган китоблар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг фундаментал кутубхонасига тақдим етилди. Шу йил 8 сентябр куни ушбу кутубхона китобхонларига фойдаланиш учун беғараз йетказиб берилган китоблар туркуми Марказ директори Акмал Саидов қаламига мансубдир. Марказ томонидан туҳфа етилган китобларни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг фундаментал кутубхонаси директори Зуҳра Бердиева қабул қилиб олди. Шу муносабат билан у академик А.Саидов ва Марказ жамоасига кутубхона жамоаси ҳамда китобхонлари номидан миннатдорлик билдирди. Марказ бош мутахассиси Лазиз Холиқуловнинг сўзларига қараганда, Марказ ходимлари ташриф асносида Фанлар академиясининг фундаментал кутубхонасидаги шароитлар билан яқиндан танишган. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати