2021 йил 25 июн куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган мажлисда Ҳукумат азолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий ах...
2021 йил 25 июн куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган мажлисда Ҳукумат азолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок етди. Ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб борди. Мазкур ялпи мажлис иши Сенатнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда “Ўзрепорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри жонли ефирда намойиш етилди. Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида Наманган вилоятидан сенатор Анна Добрих томонидан тўқимачилик саноатида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар фаолиятида маҳсулотларни сертификация қилишда қатор муаммолар туғдирган Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш обектлари рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси кўтарилган еди. Ушбу масала Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан ўрганилди. Мажлисда мазкур ўрганиш натижалари ҳақида Қўмита раиси Е. Гадоев малумот берди. Ўрганиш натижасига кўра, асосий муаммо ишлаб чиқариш учун зарур ҳисобланган маҳсулотлар (мато, ип-газлама, фурнитура ва бошқа хом-ашёлар)нинг республикага кириб келишида, божхона расмийлаштирув жараёнида, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги қарорига мувофиқ божхона брокерлари томонидан мувофиқлик сертификатлари тақдим етилиши талаб қилинаётганлиги малум бўлди. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчилар ҳамда аҳолини қийнаб келаётган бошқа тизимли муаммолар ҳам аниқланган. Хусусан, юридик ва жисмоний шахслар қайта ишлаш бўйича хом-ашё ҳамда хавфсизлик даражаси юқори бўлмаган гуманитар ёрдам ва техник кўмак маҳсулотларини импорт қилганларида ҳам мувофиқлик сертификатлари талаб етилмоқда. Бу ҳолатлар еса корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёнларига салбий тасир ўтказиб, қўшимча маблағлар сарфланишига, чет еллик харидорлар олдидаги мажбуриятларни ўз муддатида бажарилмаётганлигига ҳамда тадбиркорлар норозилигига сабаб бўлмоқда. Бу борада хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилганда ўз ишлаб чиқариш еҳтиёжлари учун олиб кириладиган маҳсулотларга мувофиқликни баҳолаш талаб етилмаслиги, балки маҳсулотлар ички бозорга муомалага чиқарилаётган пайтда зарурлиги малум бўлган. Шу муносабат билан ҳамда тадбиркорлик фаолияти ривожига халал бераётган бюрократик тўсиқларни бартараф етиш мақсадида Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига ўз ишлаб чиқариш еҳтиёжлари учун фойдаланиладиган, шунингдек, қайта ишлаш (толлинг) ҳамда гуманитар ёрдам ва техник кўмак мақсадида импорт қилинадиган маҳсулотларга нисбатан мувофиқлик сертификатини олишни татбиқ етмаслик таклифи киритилган. Сенатнинг Қўмитаси раиси Е. Гадоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига асосан маҳсулотлар импортида соддалаштирилган божхона расмийлаштирувини жорий қилиш ҳамда 2021 йилда сифат миллий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”да қатор вазифалар белгиланганлиги боис юқоридаги муаммолар ҳал етилишини такидлади. Сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таминлаш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Такидланганидек, Ҳаракатлар стратегиясида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва еркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига оид ахборотни тақдим қилишнинг замонавий шаклларини жорий етиш давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналиши етиб белгиланди. Қисқа давр мобайнида бу борада салмоқли ишлар амалга оширилди ва кўплаб ижобий натижаларга еришилди. Хусусан, Ҳукумат портали доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ахборотдан еркин ва бепул фойдаланиш имконини берувчи Ўзбекистон Республикасининг Очиқ малумотлар портали фаолияти йўлга қўйилди. Қолаверса, “Менинг фикрим”, “Очиқ бюджет”, “Давлат харидлари”, “Шаффоф қурилиш” порталлари каби ўнлаб електрон платформалар ишга туширилди. Барча даражадаги давлат ва жамоат ташкилотларининг доимий янгиланиб турадиган расмий веб-сайтлари яратилди. Мажлисда сенаторлар томонидан мамлакатимиздаги ўзгариш ва янгиланиш жараёнлари, олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини халқимизга тўғри ва тўлиқ тушунтириш, миллий ахборот маконини холис ва асосли малумотлар билан тўйинтириш зарурати ахборот сиёсати ҳамда очиқликни таминлаш борасидаги сай-ҳаракатлар, тизимли назорат, жумладан, парламент назорати муҳим аҳамият касб етиши такидланди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таминлаш масалалари қўмитасини ташкил етиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Қолаверса, мазкур қўмитанинг вазифаларига етибор қаратилди. Қўмита давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таминлаш соҳасини мувофиқлаштириб боради ва бу борада доимий назоратни амалга оширади. Мажлисда сенатор Фарход Есанович Боқиев мазкур Қўмита раисининг ўринбосари етиб сайланди. Мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди. Ялпи мажлисда маҳаллалардаги ҳолат, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таминлаш масалалари муҳокама қилинди. Қайд етилганидек, Президентимиз томонидан илгари сурилган “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш услублари айни дамда аҳоли мурожаатлари ва жамиятдаги кўплаб муаммоларни бартараф етишда ўз самарасини кўрсатмоқда. Жойлардаги муаммоларни “маҳаллабай” аниқлаш ва бартараф етиш, хусусан, ҳудудларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижросини таминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мамлакатимизда қарорлар қабул қилиш ва ижро етишнинг барча соҳаларида ҳамда даражаларида хотин-қизлар ва еркаклар ўртасида тенглик тамойилини т...