2021 йил 12-13 август кунлари Тошкент шаҳрида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси бўлиб ўтади. Ушбу халқаро анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсонҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясидаги нутқида илга...
2021 йил 12-13 август кунлари Тошкент шаҳрида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси бўлиб ўтади. Ушбу халқаро анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсонҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясидаги нутқида илгари сурилган ва халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланган ташаббуси асосида ташкил етилмоқда. Жаҳон анжумани гибрид шаклда, яни офлайн ва онлайн тарзда ўтказилади. Нуфузли форумнинг очилишида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет, БМТ Бош котибининг Ёшлар ишлари бўйича елчиси Жаятма Викраманаяке, Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг, ЙеХҲТ Бош котиби Хелга Мария Шмидт ва бошқа халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари сўзга чиқиши кутилмоқда. Ёшлар ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси “Глобал ҳаракатларга ёшларни жалб қилиш” мавзуига бағишланади. Унда иштирок етиш учун 30 дан ортиқ мамлакат ва халқаро ташкилотлардан 500 дан зиёд вакил истак билдирди. Шуни қайд етиш жоизки, ҳозирги вақтда Ўзбекистон Президенти БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурган ташаббус асосида БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ишлаб чиқиш жараёни изчил давом етмоқда. Тошкент анжумани доирасида ЦОВИД-19 пандемияси ёшларнинг заиф гуруҳларига тасир ўтказаётган ҳозирги шароитда навқирон авлоднинг ўз мамлакатлари ривожланишидаги иштироки; ёшларнинг сифатли талим олиш ва ишлаб чиқаришда банд бўлишга тааллуқли имкониятларини рағбатлантириш чора-тадбирлари; ёшларнинг ўз ҳаёт тарзига тасир ўтказадиган қарорларни қабул қилишда қатнашиши каби масалалар атрофлича кўриб чиқилади. Иштирокчилар ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун мавжуд халқаро механизмларни такомиллаштириш истиқболларини муҳокама қиладилар. Бунда барча навқирон инсонлар ўз ҳуқуқларидан тўла-тўкис, ҳеч қандай камситишларсиз фойдаланишларини таминлашга алоҳида етибор қаратилади. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати