Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг 2021 йил 22 июн куни Тошкентга шаҳрига ташриф буюрди. Бу мазкур нуфузли халқаро ташкилот раҳбарининг Ўзбекистонга илк ташрифи ҳисобланади. Бугун Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Ўзбекистон...
Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг 2021 йил 22 июн куни Тошкентга шаҳрига ташриф буюрди. Бу мазкур нуфузли халқаро ташкилот раҳбарининг Ўзбекистонга илк ташрифи ҳисобланади. Бугун Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ва Қонунчилик палатаси Спикери билан учрашди. Мўтабар меҳмон Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтадиган “Парламентда ёшларни қўллаймиз” мавзусидаги ёшлар парламент форумида иштирок етади. 23-24 июн кунлари Мартин Чунгонг Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган "Барқарор ривожланиш мақсадларига еришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик" халқаро форумида иштирок етиши режалаштирилган. 25 июнда Парламентлараро Иттифоқ Бош котибининг Самарқанд шаҳрида кенг жамоатчилик ва дин арбоблари иштирокида ташкил етиладиган “Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни таминлашда парламентнинг роли” мавзусидаги парламент форумида иштирок етиши кутилмоқда. Малумот учун: Мартин Чунгонг – 130 йилдан кўпроқ тарихга ега нуфузли халқаро ташкилот ҳисобланувчи Парламентлараро Иттифоқнинг саккизинчи Бош котибидир. У ушбу Ташкилот тарихида бундай юқори лавозимга кўтарилган дастлабки йевропалик бўлмаган мутахассис ҳисобланади. Мартин Чунгонг камерунлик халқаро сиёсатчи бўлиб, парламентлар тизими бўйича 40 йиллик миллий ва халқаро иш тажрибасига ега. У малумотига кўра – тилшунос. Яунде (Камерун) ва Оттава (Канада) университетларининг профессори. Инглиз, француз ва испан тилларида еркин сўзлашади. Мартин Чунгонг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, парламентаризмни ривожлантириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таминлаш, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳолатини яхшилаш борасидаги ўзгаришларни ижобий баҳолайди. У Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев илгари сурган БМТ Бош Ассамблеясининг “Барқарор ривожланиш мақсадларига еришиш ва инсон ҳуқуқларини таминлаш борасида парламентларнинг ролини ошириш тўғрисида”ги резолюциясини қабул қилишга доир ташаббусини халқаро ташкилотлар раҳбарлари орасида биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлаган. Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг 2020 йил августида ўтказилган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумида виртуал режимда иштирок етган. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати