Рустам КИПШАКБАЕВ: Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимнинг мақбул томонлари нимада? Чунки: ҳуқуқ ҳимоячилари, фуқаролик жамияти, ҳуқуқшунослар ва мансабдор шахсларнинг салоҳиятини мустаҳкамлайди; миллий талим тизимлари, айниқса, ҳуқуқшунослик...
Рустам КИПШАКБАЕВ: Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимнинг мақбул томонлари нимада? Чунки: ҳуқуқ ҳимоячилари, фуқаролик жамияти, ҳуқуқшунослар ва мансабдор шахсларнинг салоҳиятини мустаҳкамлайди; миллий талим тизимлари, айниқса, ҳуқуқшунослик факултетлари даражасини оширади; малакали ва билимли ҳуқуқ ҳимоячилари ҳамда фаоллар –ҳукуматлар учун жуда фойдали кўмакчиларга айланади; давлат бошқаруви жараёнида инсон ҳуқуқларига асосланган ёндашув илгари сурилади; аҳолининг заиф қатламлари, шу жумладан, хотин-қизларнинг жамият ҳаётига уйғунлашиши ва фаол иштирок етиши таминланади; миллий миқёсда инсон ҳуқуқлари соҳасида тараққиётга еришиш имконияти яратилади; қонунлар ва уларни ижро етиш ҳамда давлатни бошқариш сифати яхшиланади; давлат ва фуқаролик жамияти ўртасидаги амалий ҳамкорлик кучаяди; миллий ижтимоий институтлар (ички акторлар) йетакчи мавқега кўтарилади; янги инсонлар намоён бўлади; ранг-баранглик тамойили қўллаб-қувватланади. Рустам Кипшакбаев – УНАИДСнинг Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассиси. Самарқанд Глобал форумининг биринчи куни 4-параллел сессияда “Марказий Осиёда ҳуқуқ ҳимоячилари, фаоллар ва заиф гуруҳлар учун инсон ҳуқуқлари бўйича талим: ютуқлар ва муаммолар” мавзусида маруза қилади. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати