Айни вақтда Самарқанд шаҳрида “Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим” Глобал форумининг дастлабки иш куни ўз ишини бошлади. Унда БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси ва Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 46-сессиясида илгари сурилган ташаббус асосида инсо...
Айни вақтда Самарқанд шаҳрида “Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим” Глобал форумининг дастлабки иш куни ўз ишини бошлади. Унда БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси ва Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 46-сессиясида илгари сурилган ташаббус асосида инсон ҳуқуқлари соҳасида талимни ривожлантириш муаммолари муҳокама қилинмоқда. Мазкур тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, БМТ ва бошқа халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотлар вакиллари, 30 дан ортиқ давлатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича йетакчи експертлари, профессор-мутахассислари иштирок етишмоқда. Форумда Ўзбекистон Республикаси Халқ талими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов сўзга чиқиб, бола ҳуқуқлари соҳасида Халқ талими вазирлиги тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича малумот берди. Такидланганидек, ҳозирда мамлакатимиз умумталим мактабларида талим 7 та тилда, (ўзбек, рус, қорақалпоқ, тожик, қирғиз, қозоқ, туркман) олиб борилади. Мактаб ўқувчилари учун дарсликлар ҳам 7 тилда чоп етилади. Умумталим мактабларининг 8-, 10-, 11-синфларида “Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи”, 9-синфда “Конституциявий-ҳуқуқ асослари” фанлари ўқитилмоқда. 1-4-синфларда "Конституция алифбоси” курси, 5-6-7-синфларда “Конституция оламига саёҳат” курси тегишли фанлар таркибидаги мавзуларга сингдирилган ҳолда ўқитиб келинмоқда. Алоҳида талим еҳтиёжлари бўлган болалар учун мавжуд 90 та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларида айни вақтда ногиронлиги бўлган 23 779 нафар бола талим олмоқда. 2021/2022-ўқув йилида республикада илк маротаба тажриба сифатида ҳудудларнинг марказидаги шаҳарларда ва Тошкент шаҳрининг туманларида биттадан умумталим мактабларида (жами 35 та) инклюзив талим тизими жорий етилди ва унда 122 нафар болалар талим олиши таминланди. 2022-2023 ўқув йилида 334 нафар ўқувчи 116 та инклюзив мактаб талимига қамраб олинди. Қайд етилганидек, 2025-йилга бориб Ўзбекистонда инклюзив талим тизими жорий қилинган умумий ўрта талим муассасалари улуши жами мактабларнинг 51 фоизига, инклюзив талим шартларида талим олаётган алоҳида талим еҳтиёжлари бўлган болалар улуши 40 фоизга йетказилиши режалаштирилган. Тадбир давомида вазир ўринбосари Ваҳобжон Ражапов болалар ҳуқуқлари ҳамда уларнинг сифатли талим олишлари, ижтимоий ҳимоясини таминлаш борасида юртимизда олиб борилаётган бошқа жараёнларга доир муҳим жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Форум тадбирлари жорий йил 6-декабрга қадар давом етади.