Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлисида “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама марказида бўлди. Қайд етилганидек, давлатда кучли суд ҳокимиятининг мавжудлиги инсон ҳуқуқлари ва еркинликларини тўлиқ равишда таминлашга қарат...
Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлисида “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама марказида бўлди. Қайд етилганидек, давлатда кучли суд ҳокимиятининг мавжудлиги инсон ҳуқуқлари ва еркинликларини тўлиқ равишда таминлашга қаратилган фуқаролик жамиятини ва демократияни барқарор ривожлантириш гаровидир. Бу еса мамлакатнинг барқарор иқтисодий тараққиётни ва инвестицияларни жалб етиш нуқтаи назаридан жозибадорлигини таминлашдаги муҳим омилдир. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йилда қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги амалдаги Қонуни мустақилликнинг дастлабки йилларида ишлаб чиқилган бўлиб, унда суд тизимидаги чуқур ўзгаришлар тўлиқ акс еттирилмаган ва у замон талабларига жавоб бермайди. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–Фармони ижросини таминлаш юзасидан янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилган. Янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги Қонун билан одил судловнинг асосий принциплари ва суд ҳужжатларини қайта кўриш тартиби такомиллаштирилмоқда, судяларнинг мақоми, уларнинг мустақиллиги кафолатлари кучайтирилмоқда, судялик лавозимига номзодлар ва сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар халқаро стандартларга мослаштирилмоқда, судяларнинг интизомий жавобгарлиги қайта кўриб чиқилмоқда, судялар ваколатларини тўхтатиб туриш, шунингдек, тугатиш асослари ва тартиби аниқлаштирилмоқда ҳамда судяларнинг ижтимоий ҳимояси таминланмоқда. Қонуннинг қабул қилиниши еса Ўзбекистон Республикасида суд тизимининг фаолият кўрсатиш тартибини ва судялар мустақиллиги кафолатларини такомиллаштиришга, судялик касбининг обрўсини кўтаришга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлда қабул қилинган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–Фармонининг 11-бандида белгиланган вазифаларининг бажарилишига хизмат қилади. Сенаторлар томонидан ушбу Қонун мақулланди. Манба: сенат.уз