Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Сўз, фикр ва ахборот еркинлиги: халқаро ҳуқуқий асослар"китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир Ахборот ва оммавий коммуникациялар...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Сўз, фикр ва ахборот еркинлиги: халқаро ҳуқуқий асослар"китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ташкил етилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан нашр етилган "Сўз, фикр ва ахборот еркинлиги: халқаро-ҳуқуқий асослар" номли китоб Виндхук декларациясининг 30 йиллигига мўжаз туҳфа бўлди. "Инсон ҳуқуқлари кутубхонаси" туркумига мансуб ушбу тўплам Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси доирасида тайёрланган. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов ва бошқалар мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари, айниқса, фуқароларнинг сўз еркинлигини таминлаш масалаларига устувор аҳамият қаратилаётганини такидлади. Айни пайтда янги Ўзбекистонда сўз еркинлигига оид янги муҳит шакллангани, журналистларнинг фикр еркинлиги, фаоллиги кучайгани, ижтимоий тармоқларда фикрлар хилма-хиллиги ошгани етиборга молик. Сўз еркинлиги қонун доирасида бўлиши билан бирга оммавий ахборот воситаларидан катта билим ва масулиятни ҳам талаб етади. Китобга академик Акмал Саидов масул муҳаррирлик қилган ва сўз боши ёзган. Тузувчи ва таржимон — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Ғулом Мирзо. Тўпламда бир қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида қабул қилинган 48 та халқаро ва ҳуқуқий ҳужжатнинг сўз, фикр ва ахборот еркинлигига доир қоидалари жамланган. Тўпламнинг биринчи бобида БМТ, ЮНЕСКО, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларидаги сўз, фикр,ахборот еркинлигига доир нормалардан намуналар келтирилган. Учта муҳим халқаро-ҳуқуқий ҳужжат – Рақамли технологиялар даврида фикрни ифода етиш ва сайловлар еркинлиги тўғрисидаги қўшма декларация, Халқаро раддия ҳуқуқи тўғрисидаги конвенция ҳамда Мустақил ва плюралистик Африка матбуотини қўллаб-қувватлаш тўғрисида Виндхук декларацияси тўлиқ ҳолда ва илк бор ўзбек тилида чоп етилган. Тўпламнинг иккинчи бобида ЙеХҲТ, Йевропа Кенгаши, Америка давлатлари ташкилоти, Африка давлатлари ташкилоти, Африка ҳужжатларнинг сўз, фикр ва ахборот еркинлиги билан боғлиқ нормалари тақдим етилган. Бунда Йевропа Кенгашининг Фикрни ифодалаш ва ахборот еркинлиги тўғрисидаги декларацияси, Инсон ҳуқуқлари тўғрисида Америка конвенцияси, Инсон ва халқлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Африка хартияси, МДҲнинг Инсон ҳуқуқлари ва асосий еркинликлари тўғрисидаги Силани конвенциясидаги сўз, фикр ва ахборот еркинлигига доир нормалар китобхон етиборига ҳавола етилган. Тўпламнинг учинчи бобида ноҳукумат йўналишидаги халқаро анжуманлар ва нодавлат ташкилотлар қабул қилган сўз, фикр ва ахборот еркинлигига оид халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар жамланган. Айниқса, Ёханнесбург принциплари, София Декларацияси, Таллуар Декларацияси каби халқаро ҳужжатлар, бир томондан , фикрни ифодалаш ва ахборот еркинлиги борасидаги муҳим қоидалари билан машҳур бўлса, иккинчи томондан, ушбу ҳужжатларнинг матни биринчи марта ўзбек китобхонига давлат тилида тақдим етилгани аҳамиятлидир. Тўплам ҳуқуқшунослар, журналистлар ва шу соҳага қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган. Тақдимоти доирасида иштирокчиларига "Инсон ҳуқуқлари кутубхонаси" туркумидан янги нашрдан чиққан китоблар тақдим етилди. Хусусан, "Инсон ҳуқуқлари бўйича атамалар луғати"да соҳага доир 2 мингдан ортиқ махсус атаманинг ўзбек, инглиз, рус тилларидаги таржималари ўз мужассамини топган. "Сайлов ҳуқуқи атамалари луғати" ҳам уч тилда чоп етилган. Унга сайлов ҳуқуқи борасидаги 500 дан зиёд тушунча киритилган. Н.Усмонова, ЎзА