Парламент юқори палатасининг ўн олтинчи ялпи мажлисида “Виждон еркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди. Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Қорақ...
Парламент юқори палатасининг ўн олтинчи ялпи мажлисида “Виждон еркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди. Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг Қонунийликни таминлаш ва коррупцияга қарши курашиш доимий комиссиялари азолари, експертлар, мутахассислар иштирокида мазкур Қонун ўрганилиб, дастлабки тарзда кўриб чиқилган. Такидланганидек, Қонуннинг мақсади виждон еркинлиги кафолатларини кучайтириш, ҳар бир инсон хоҳлаган динга етиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга етиқод қилмаслик ҳуқуқини таминлашнинг қонуний механизмларини мустаҳкамлаш, шунингдек, давлатнинг дин ишлари бўйича сиёсатини такомиллаштиришдан иборат. Ушбу Қонуннинг ҳозирги кунда долзарблиги, ўтган давр мобайнида фуқароларнинг диний етиқодини амалга оширишда дуч келаётган муаммоларни бартараф етиш, диний талим олишни ва диний ташкилотларнинг еркин фаолият юритишини таминлаш, динлараро ва миллатлараро низоларни келиб чиқишининг олдини олишга хизмат қилади. Мазкур Қонун билан инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар билан кафолатланган диний соҳада умуметироф етилган ҳуқуқ ва еркинликларни ва бевосита Ўзбекистон шароитида динлараро муносабатларни шаклланишининг тарихий шароитларини ўз ичига олганлигини, ушбу омилларни инобатга олмай туриб мамлакатимизда яшовчи миллатлар ва елатлар ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларининг мувозанатини сақлаб қолиш, уларнинг турли диний етиқодлари ва ҳис-туйғуларини ҳурмат қилишни таминлашнинг имкони яратилади. Қонун сенаторлар томонидан мақулланди. Манба: сенат.уз