11 июн куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мажлислар залида бўлиб ўтган «Цўз, фикр ва ахборот еркинлиги: халқаро-ҳуқуқий асослар” китобининг тақдимотида Янги Ўзбеки...
11 июн куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мажлислар залида бўлиб ўтган «Цўз, фикр ва ахборот еркинлиги: халқаро-ҳуқуқий асослар” китобининг тақдимотида Янги Ўзбекистонда янги сўз еркинлиги муҳити шакллангани алоҳида такидланди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси доирасида тайёрланган мазкур китоб ҳам шу езгу муҳитнинг мўжаз самараларидандир. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда ташкил етилди. Тақдимотга Агентликнинг Нашриёт-матбаа соҳаси ва китоб савдосини ривожлантириш бўлими бош мутахассиси Муҳиддин Омонов модераторлик қилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Марказ ташаббуси билан нашр етилган “Сўз, фикр ва ахборот еркинлиги: халқаро-ҳуқуқий асослар” номли китоб Виндхук декларациясининг 30 йиллигига мўжаз туҳфа бўлганини қайд етди. “Инсон ҳуқуқлари кутубхонаси” туркуми доирасида нашр етилган ушбу тўпламда бир қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида қабул қилинган 48 та халқаро-ҳуқуқий ҳужжатнинг сўз, фикр ва ахборот еркинлигига доир қоидалари жамланган. Тўпламнинг биринчи бобида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, ЮНЕСКО ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларидаги сўз, фикр ва ахборот еркинлигига доир нормалардан намуналар келтирилган. Учта муҳим халқаро-ҳуқуқий ҳужжат – Рақамли технологиялар даврида фикрни ифода етиш ва сайловлар еркинлиги тўғрисидаги қўшма декларация, Халқаро раддия ҳуқуқи тўғрисидаги конвенция ҳамда Мустақил ва плюралистик Африка матбуотини қўллаб-қувватлаш тўғрисида Виндхук декларацияси тўлиқ ҳолда ва илк бор ўзбек тилида чоп етилган. Тўпламнинг иккинчи бобида Йевропада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Йевропа Кенгаши, Америка давлатлари ташкилоти, Африка давлатлари ташкилоти ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги минтақавий ҳужжатларининг сўз, фикр ва ахборот еркинлиги билан боғлиқ нормалари тақдим етилган. Бунда Йевропа Кенгашининг Фикрни ифодалаш ва ахборот еркинлиги тўғрисидаги декларацияси, Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Америка конвенцияси, Инсон ва халқлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Африка хартияси, шунингдек МДҲнинг Инсон ҳуқуқлари ва асосий еркинликлари тўғрисидаги конвенциясидаги сўз, фикр ва ахборот еркинлигига доир нормалар китобхон етиборига ҳавола қилинган. Тўпламнинг учинчи бобида ноҳукумат йўналишдаги халқаро анжуманлар ва нодавлат ташкилотлар қабул қилган сўз, фикр ва ахборот еркинлигига тааллуқли халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар жамланган. Айниқса, Ёханнесбург принциплари, София Декларацияси, Таллуар Декларацияси каби халқаро ҳужжатлар, бир томондан, фикрни ифодалаш ва ахборот еркинлиги борасидаги муҳим қоидалари билан машҳур бўлса, иккинчи томондан, ушбу ҳужжатларнинг матни биринчи марта ўзбек китобхонига давлат тилида тақдим етилгани аҳамиятлидир. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, ёзувчи ва журналист Хуршид Дўстмуҳаммад қайд етганидек, ҳуқуқ ва одоб – шахснинг ўзидан бошланади. Шу манода, марифий тарғибот кўлами ва миқёсини имкон қадар ошириш лозим. Бинобарин, ҳуқуқий саводсизлик ҳолатлари тўла барҳам топмаган, қолаверса, халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат тилидаги матнларини топиб ўқиш осон бўлмаган ҳозирги вазиятда “Сўз, фикр ва ахборот еркинлиги: халқаро-ҳуқуқий асослар” каби китобларни ўқишдан аввало шахс, демакки бутун жамият манфаат кўради. Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Босма ОАВ ва ноширлик иши факултети декани, филология фанлари номзоди, доцент Акбар Нурматов тақдим етилган тўплам ҳуқуқшунослар, журналистлар ва шу соҳага қизиқувчи барча китобхонларга мўлжаллангани жуда муҳим еканига етибор қаратди. “Инсон ҳуқуқлари кутубхонаси” туркумида янги нашрдан чиққан ва тақдимот доирасида иштирокчиларга тарқатилган бошқа китобларнинг аҳамияти хусусида ҳам атрофлича фикр юритди. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Олимжон Ўсаровнинг фикрича, қарийб елликта халқаро-ҳуқуқий ҳужжатнинг сўз, фикр ва ахборот еркинлигига доир қоидаларини ўзида жамлаган “Сўз, фикр ва ахборот еркинлиги: халқаро-ҳуқуқий асослар” китоби, шунингдек 2 мингдан ортиқ махсус атаманинг ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги таржималари ўз мужассамини топган “Инсон ҳуқуқлари бўйича атамалар луғати” ҳамда сайлов ҳуқуқи борасидаги 500 дан зиёд тушунча киритилган “Сайлов ҳуқуқи атамалари луғати”нинг нашрдан чиқарилгани ва беғараз тарқатилаётгани Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг марифатпарвар аждодларимиз ананаларига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди. Тақдимот доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш истиқболлари ҳақида ҳам сўз борди. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати