2021 йил 22 июн куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (И САЙ ЙЕС ТО ЁУТҲ ИН ПАРЛИАМЕНТ) мавзусида ёшлар парламентлари форуми ташкил етилди. Ушбу форумда Парламентлараро Иттифоқнинг Бош котиби Мартин Чунг...
2021 йил 22 июн куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (И САЙ ЙЕС ТО ЁУТҲ ИН ПАРЛИАМЕНТ) мавзусида ёшлар парламентлари форуми ташкил етилди. Ушбу форумда Парламентлараро Иттифоқнинг Бош котиби Мартин Чунгонг, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, академик Акмал Саидов, Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссияси ҳамда Ёшлар парламентлари азолари иштирок етдилар. Такидланганидек, Парламентлараро иттифоқ — турли давлатларнинг миллий парламент гуруҳларини бирлаштирувчи халқаро (ҳукуматлар қарамоғида бўлмаган) ташкилотлардан бири. 1889 йил тузилган. Асосий вазифалари: парламентлар ўртасидаги шахсий алоқаларни рағбатлантириш ва халқаро тинчлик ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ишида биргаликда фаолият кўрсатиш учун уларни бирлаштириш. Парламентлараро иттифоқ фаолиятида 170 дан ортиқ давлатнинг парламент гуруҳлари қатнашади. Парламентлараро иттифоқ котибиятининг қароргоҳи — Женева шаҳрида жойлашган. Учрашувдан кўзланган мақсад ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида, жумладан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда еришилган натижаларни, ёшларнинг давлат бошқаруви ва парламентдаги иштироки масалаларини кенг муҳокама қилиш. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Парламентлараро иттифоқ ижроия қўмитасининг раиси ўринбосари Акмал Саидов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқидан ўрин олган “Сайёрамизнинг ертанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга йетиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат” - деган фикрлари йер юзидаги ҳар бир мамлакат учун бирдек аҳамиятли еканлигини такидлаб, Ўзбекистонда сўнгги йилларда ёшларга қаратилаётган мазмундор ислоҳотлар ҳақида сўз очиб, ёшлар ҳуқуқларини таминлашда Ўзбекистоннинг халқаро минбарлардан билдираётган ташаббуслари алоҳида етибор билан қабул қилинаётганини такидлади. Парламентлараро иттифоқнинг Бош Котиби Мартин Чунгонг жаноблари ҳам ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда шу каби сиёсий ва маданий-гуманитар ташаббусларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш зарурлигини алоҳида етироф етди. Форумда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси раиси, Парламентлараро иттифоқнинг Ёш парламентарийлар Форуми азоси Абдулло Асланов ўз марузасида ёшларнинг бугун ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлардаги қонун ижодкорлиги жараёнида иштироки муҳим еканлигини, бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида иштирокчиларни яқиндан таништирди. Шунингдек, форумда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентлари азолари ҳам сўзга чиқиб, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда, уларга тааллуқли қарорларни қабул қилишда ёшлар парламентининг ўрнини алоҳида тўхталишди. Ёшлар парламенти азоларининг қонунчилик жараёни, парламент фаолияти, ёшлар билан ишлашда тўпланган маҳаллий тажриба ва лойиҳалари форумда кенг муҳокама қилинди. Муҳокамалар давомида Ёшлар парламентлари азолари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар, ўз фикр-мулоҳазалари, таклифлари билан фаол иштирок етдилар. Тадбир якунида қўйилган мақсад ва вазифаларга еришиш бўйича келгуси режалар юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказилди ҳамда келишув асосида шу каби форматда муҳокамаларни доимий равишда ўтказишга келишиб олинди. Манба: парлиамент.гов.уз