Жорий йилнинг 5-6 декабр кунлари Самарқанд шаҳрида “Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим” мавзусида глобал форум бўлиб ўтади. Шу муносабат билан “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журналининг махсус сони нашр етилди. Журналнинг дастлабки саҳиф...
Жорий йилнинг 5-6 декабр кунлари Самарқанд шаҳрида “Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим” мавзусида глобал форум бўлиб ўтади. Шу муносабат билан “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журналининг махсус сони нашр етилди. Журналнинг дастлабки саҳифаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоеванинг “Инсон, унинг еркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқ ва манфаатлари” номли мақоласи ўрин олган. Мақолада мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг зарурати ва моҳияти, бундан кўзланган енг устувор мақсад инсон ҳуқуқлари ва халқ манфаатлари таминланишининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш екани, Асосий қонунимизга киритилиши таклиф етилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмуни ва аҳамияти тўғрисида долзарб фикр-мулоҳазалар билдирилган. Янгиланган Конституциямиз нафақат бугунги замон талабларига жавоб бериши, балки мамлакатимизнинг келажакдаги тараққиётини таминлаши, авлодларимизнинг фаровон ҳаётига хизмат қилиши ҳамда мамлакатимизнинг суверен давлат сифатида дунё харитасида мудом акс етиб туришини кафолатлаши зарурлиги такидланган. Юртимизда амалга оширилаётган муҳим сиёсий-ҳуқуқий жараён – конституциявий ислоҳотлар мавзуси “Такомиллаштирилаётган Конституциямиздан мазмун-моҳиятини “Инсон қадри учун” ғояси ташкил қилувчи янги принсиплар ўрин олади” номли мақолада ҳам давом еттирилган. Мақола муаллифи – ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Актам Хаитов Асосий қонунимизни ислоҳ етиш жараёни кенг халқ муҳокамалари асосида, инсон қадри ва фаровонлигини кўзлаган ҳолда амалга оширилаётганини такидлар екан, ушбу жараёнда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам фаол иштирок етаётганига тўхталган. ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” китобида конституциявий ислоҳотлар бўйича белгилаб берилган 9 та йўналиш бўйича Асосий қонунимизни такомиллаштиришга оид таклифларни тайёрлаш ва Конституциявий комиссияга тақдим етиш билан шуғулланувчи ишчи гуруҳлар ташкил етилган. Конституциявий ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳар бир ҳудудда камида 5 нафар азодан иборат тарғибот гуруҳлари шакллантирилган. Натижада аҳолидан тўпланган ва сараланган 2 минг 719 та таклиф партия томонидан Конституциявий комиссияга юборилган. Шунингдек, журналнинг рус тилидаги саҳифаларидан ўрин олган халқаро експерт Дмитрий Верхотуровнинг “Узбекистан на пути обновления и прогресса” (“Ўзбекистон янгиланиш ва ривожланиш йўлида”) номли мақоласида мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар тўғрисида муҳим ва долзарб фикрлар билдирилган. Журналнинг ушбу махсус сонида “Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим” глобал форумига бағишланган кўплаб илмий-оммабоп мақолалар, интервю ва хабарларга кенг ўрин ажратилди. Айниқса, қадрли журналхонларимизга Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидовнинг “Инсон ҳуқуқларини билиш ва таминлаш” номли ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги интервюсини мутолаа қилишни тавсия етамиз. Интервюда Самарқандда ўтказиладиган инсон ҳуқуқлари соҳасида талим бўйича глобал форумнинг мақсади, аҳамияти ва ундан кутилаётган натижалар ҳақида батафсил малумот берилган. Инсон ҳуқуқлари бўйича талимнинг мазмун-моҳияти ва ривожланиш тенденсиялари шарҳланган, давлатимиз томонидан ушбу йўналишга катта етибор қаратилаётгани ҳамда бу борада халқаро ҳамкорликка устувор аҳамият берилаётгани тўғрисида асосли фикр-мулоҳазалар билдирилган. Инсон ҳуқуқлари бўйича талим мавзуси Тошкент давлат юридик университети проректори, юридик фанлар номзоди, доцент Дилшоджон Умаровнинг “Образование в области прав человека: международный опыт и националная практика” (“Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим: халқаро тажриба ва миллий амалиёт”), Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва марифат бўлими бошлиғи Фарҳод Ҳайитбоевнинг “Повышение правовой грамотности – приоритетная задача” (“Ҳуқуқий саводхонликни ошириш – устувор вазифа”), Ички ишлар вазирлиги Академияси профессори, фалсафа фанлари доктори, полковник Карине Жавакованинг “Всеобщая декларация прав человека и йее рол в развитии прав человека в Узбекистане” (“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва унинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ривожидаги роли”), Тошкент давлат юридик университетининг халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси мудири, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Нозимахон Ғафурованинг “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим ривожи ва истиқболлари”, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети мустақил тадқиқотчиси Шаҳло Сафарованинг “Натионал сйстем оф имплементатион оф ҳуман ригҳц едуцатион ин тҳе Републиц оф Узбекистан басед он интернатионал стандардс” (“Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича талимни халқаро стандартлар асосида жорий етишнинг миллий тизими”) номли мақолаларида ҳам ёритилган. Журнал саҳифаларидан ўрин олган С.Саидова, Ж.Бозорбоевнинг ўзбек тилидаги, Т.Султонов, А.Ражапов, Б.Ешонқулов, Т.Қурбонов, Н.Назаров, М.Шермаматова, Ш.Ғофуровнинг инглиз тилидаги, Д.Тошмуҳамедова ҳамда В.Хан (ҳаммуаллифликда), А.Абашидзе, А.Шаяхметова, Ю.Лепешков, Р.Мирзаев, Д.Хайруллаева, Д.Комиловнинг рус тилидаги мақолалари ҳам долзарб мавзуларга бағишлангани билан аҳамиятли. Журнал мутолааси давомида “Дйнамицс оф Цонтемпорарй Цонститутионалисм ин Еурасиа. Лоцал Легациес анд Глобал Трендс” (“Евроосиёда замонавий конституционализм динамикаси. Маҳаллий ҳуқуқий тизимлар ва глобал тенденсиялар”) китобига юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Ф.Ҳамдамова томонидан ёзилган тақриз билан ҳам танишиш имконига ега бўласиз. Азизбек РАМАЗОНОВ, “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журнали бош муҳаррирининг ўринбосари