Ўзбекистон Республикаси Президентининг Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва талим бериш бўйича иккинчи Бутунжаҳон конференсияси очилиш маросимидаги нутқи
Сиз, азизларни Тошкент шаҳрида Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва талим беришга бағишланган Бутунжаҳон конференсиясининг очилиши билан чин қалбимдан табриклайман. Ҳурматли конференсия қатнашчилари! Хонимлар ва жаноблар! Сиз, азизларни Тошкент шаҳрида Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва талим беришга бағишланган Бутунжаҳон конференсиясининг очилиши билан чин қалбимдан табриклайман. Халқаро анжуманда иштирок етаётган юқори мартабали меҳмонларимизга, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий давлатлар вазирлари ва масул вакилларига ўзимнинг самимий ҳурматим ва езгу тилакларимни билдираман. Ўзбекистон заминига хуш келибсиз, қадрли меҳмонлар! Ҳурматли дўстлар! Халқаро конференсиянинг очилиш маросимида ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле хонимнинг шахсан иштирок етаётгани бизга алоҳида мамнуният бағишлайди. Сўнгги йилларда ЮНЕСКО билан талим, фан, маданий мерос, ахборот ва коммуникация соҳаларида ҳамкорлигимиз жадал ривожланиб бормоқда. Жумладан, мазкур ташкилот кўмагида юртимиздаги бутунжаҳон маданий мерос обектларини асраб-авайлаш, қадимий Буюк Ипак йўлида мавжуд бўлган маданий алоқаларни қайта тиклаш, талим тизими сифатини ошириш ва баркамол авлодни тарбиялаш, Ўзбекистонда ёшларнинг меҳнат кўникмаларини ривожлантириш бўйича қатор муҳим дастур ва лойиҳалар самарали амалга ошириб келинмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, Азуле хонимга ва барча чет еллик ҳамкорларимизга бу муҳим ва шарафли ишга қўшаётган ҳиссалари учун ташаккур изҳор етаман. Ҳурматли конференсия иштирокчилари! Ҳозирги вақтда дунё миқёсида кичик ёшдаги болаларни сифатли мактабгача талим билан таминлаш борасида қатор муаммолар мавжудлигини инкор етиб бўлмайди. Кўплаб мамлакатларда қарийб 200 миллион бола мактабгача талим билан қамраб олинмагани натижасида уларнинг бошланғич билим олиш имкониятлари чекланмоқда. Ўз навбатида, кейинги бир неча йил давомида коронавирус пандемияси талим соҳасига ҳам катта салбий тасир кўрсатгани сир емас. Мана шундай синовлар даврида барча давлатларнинг яқин ҳамкорликни янада чуқурлаштириши, халқларимиз ўзаро бирлашиб, муаммоларни биргаликда ҳал етиши нақадар муҳимлигини яққол кўрсатмоқда. Шу манода, бугунги анжуманимиз ҳам Барқарор ривожланиш мақсадларининг муҳим йўналиши ҳисобланган болалар талими масаласида барчамиз бир бўлиб, янги ёндашувлар ва йечимлар ишлаб чиқишимизга хизмат қилади, деб ишонаман. Азиз дўстлар! Биз “инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари – олий қадрият”, деган тамойилдан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимиз аҳолиси учун муносиб турмуш шароитини яратишни Янги Ўзбекистон сиёсатининг устувор йўналиши етиб белгилаганмиз. Бу борада, авваламбор, ёшлар ва болаларга етибор ва амалий ғамхўрлик кўрсатиш, уларни жисмоний ва манавий баркамол етиб тарбиялашга алоҳида аҳамият қаратмоқдамиз. Болаларни кичик ёшдан бошлаб ривожлантириш, уларнинг ўқиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш орқали келажакда ёшларнинг ўзлигини тўла намоён етишига мустаҳкам замин яратаяпмиз. Зеро, бу каби езгу мақсадимиз йўлида сарфланган инвестициялар ертага бир неча баробар ортиғи билан қайтишига шубҳа йўқ. Шу билан бирга, бола шахсиятининг асоси айнан мактабгача талим ёшида шаклланиши, бу даврда унинг интеллектуал ва жисмоний камолоти учун пойдевор яратилиши ҳаммамизга яхши малум. Ҳозирги пайтда юртимизда 3 миллионга яқин мактабгача ёшдаги болалар бор. Ҳеч шубҳасиз, улар бизнинг енг бебаҳо бойлигимиз, еркин ва фаровон ҳаётимиз, ёруғ келажагимиз бунёдкорларидир. Шуни ҳам айтиш жоизки, юртимизда яқин ўтмишда болаларни мактабгача талим билан қамраб олиш кўрсаткичи 27 фоизга тушиб қолган еди. Деярли барча мактабгача талим ташкилотларда замонавий технологиялар ва қўлланмалар йўқ, бинолари тамирталаб еди. Бу еса болаларимизни тўлақонли сифатли талим ва тарбия олишини чеклаган. Ҳолбуки, фарзандларимиз тарбиясида енг асосий бўғин ҳисобланган мактабгача талим тизимининг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайди. Биз ислоҳотларнинг биринчи кунлариданоқ мавжуд талим соҳасини, хусусан, мактабгача талимни тубдан модернизация қилишга қарор қилдик. Шу мақсадда, юртимиз тарихида илк бор алоҳида Мактабгача талим вазирлигини ташкил етдик. Боғчаларни замон талабларига мос равишда янги босқичга кўтариш, илғор тарбия услублари ва методикаларини кенг қўллаш, ўқув-моддий базасини кучайтиришга катта етибор қаратмоқдамиз. Соҳани кенг ривожлантириш учун хусусий сектор кириб келишига ҳам қулай шарт-шароитлар яратиб бердик. Боғчаларда ҳар бир тарбияланувчи бола учун Давлат буджети ҳисобидан субсидиялар берила бошланди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда боғчалар сони 6 баробарга кўпайди. Олис ва чекка ҳудудларда минглаб оилавий боғчалар ташкил қилинди. Тарбиячи ва педагоглар сони ҳам 3 баробарга ўсиб, 160 мингга йетди. Шунингдек, педагог кадрларнинг малакасини тизимли ошириб бориш ишлари ҳам йўлга қўйилди. Ушбу чоралар натижасида боғчаларда талим ва тарбия оладиган болалар сонини 600 мингдан 2 миллионга йетказилиб, қамров кўлами 70 фоизга чиқди. Ҳурматли анжуман қатнашчилари! “Талим ва тарбияда танаффус бўлмайди”, деган ҳикматли ибора сизларга яхши таниш. Шу сабабли биз Ўзбекистонда олиб бораётган демократик ислоҳотларимиз жараёнида талим тизимини замонавий талаблар даражасига кўтаришга устувор аҳамият қаратмоқдамиз. Жумладан, ҳозирги вақтда мамлакатимизда 10 мингдан ортиқ ўрта талим мактаблари фаолият кўрсатмоқда. Сўнгги йилларда олий ўқув муассасалари сони қарийб 2,5 баробар кўпайиб, 186 тага йетди. Уларнинг 31 таси дунёдаги йетакчи университет ва институтларнинг филиалларидир. Олийгоҳларга қабул квотаси 3,5 баробарга ортганини, олий талим қамрови еса 9 фоиздан 38 фоизгача ошганини қайд етиш лозим. Сизларга яхши малумки, Буюк ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган мамлакатимиз қадимдан жаҳон сивилизацияси ва маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшиб келади. Диёримиздан йетишиб чиққан атоқли алломалар, алгебра фани ва алгоритм тушунчасига асос солган Ал-Хоразмий, минералогия фанининг тамал тошини қўйган Ал-Беруний, дунёда Авиценна номи билан танилган машҳур тиббиёт олими Ибн Сино, бир минг ўн саккизта юлдузнинг координатларини в...