Қадрли ватандошлар! Бугунги кунда мамлакатимизда инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши етиб белгиланган. Бу жараёнда барча фуқароларимиз каби ногиронлиги бўлган юртдошларимизга етибор ва амал...
Қадрли ватандошлар! Бугунги кунда мамлакатимизда инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши етиб белгиланган. Бу жараёнда барча фуқароларимиз каби ногиронлиги бўлган юртдошларимизга етибор ва амалий ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бу борада чуқур инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган сай-ҳаракатларимиз 3-декабр – Халқаро ногиронлар кунидан кўзланган мақсад ва вазифаларга уйғун ва ҳамоҳанг еканини такидлаш лозим. Дунё мамлакатлари қатори юртимизда ҳам кенг нишонланаётган мазкур сана муносабати билан мамлакатимиздаги 1 миллионга яқин ногиронлиги бўлган юртдошларимизга ўзимнинг самимий ҳурмат-еҳтиромим ва езгу тилакларимни изҳор етаман. Малумки, Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларга жамият ва давлат томонидан кўмак ва ёрдам бериш, уларни ижтимоий-сиёсий ҳаётга фаол жалб етишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги вақтда ушбу тоифага мансуб фуқароларни қўллаб-қувватлашга ихтисослашган бир қатор тузилмалар, хусусан, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ногиронлар ассоциацияси, Кўзи ожизлар жамияти, Карлар жамияти самарали фаолият кўрсатмоқда. Енг муҳими, тақдир тақозоси билан ногирон бўлиб қолган биронта ҳам юртдошимиз халқимизнинг, давлат идораларининг меҳру етиборидан четда қолмасдан, ўзининг меҳнати ва қобилияти билан нафақат ҳаётда ўз ўрнини егаллаб келмоқда, балки азму матонати, сабр-бардоши ва шукроналик фазилатлари билан кўпчиликка ибрат бўлмоқда. Биз сизларнинг бундай олижаноб интилишларингизни юксак қадрлаймиз ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги фаол иштирокингиз учун барчангизга чуқур миннатдорлик билдирамиз. Азиз дўстлар! Жамиятимизнинг ажралмас бир қисми бўлган ногиронлиги бор фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таминлаш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида кейинги йилларда мамлакатимизда бир қатор қонунлар ҳамда 25 дан ортиқ бошқа меёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, мустаҳкам қонуний база яратилди. Бу еса мазкур тоифа вакилларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш, уларнинг билим олиши, меҳнат қилиши, малакали тиббий хизматлардан фойдаланиши, ўз истедод ва салоҳиятини рўёбга чиқариши, мухтасар айтганда, ўзларини жамиятимизнинг тўлақонли азоси деб ҳис етишлари учун янада қулай шароитлар яратиш имконини бермоқда. Бугун, бутун халқимизга мурожаат қилиб, сиз, азиз ватандошларимни бу йўналишда бошлаган хайрли ишларимизни фаол давом еттиришга чақираман. Шу мақсадда, биз барча фуқаролар, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар учун бир хил имкониятлар амал қиладиган инклюзив жамиятни барпо етиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширамиз. Шу асосда ногиронликни белгилашнинг аллақачон ескирган тиббий моделидан умуметироф етилган ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтишни ўз олдимизга муҳим вазифа қилиб қўйганмиз. Бундан буён бино ва иншоотларни қуриш, реконструксия қилиш, жамоат транспорти, ахборот ва алоқа воситаларини ишлаб чиқаришда ногиронлиги бўлган шахсларнинг улардан ҳеч бир монеликсиз фойдалана олишига бирламчи аҳамият қаратилади. Ногиронлиги бор шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларидаги қамров ҳажмини 2 баробар ошириш, ҳудудларда фаолият кўрсатаётган 10 га яқин шундай марказларни кенгайтириб, замонавий тиббий ва реабилитация ускуналари билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилади. Ишонтириб айтаманки, сизлар ўзларингизни ёлғиз ҳис етмаслигингиз, зарур билим ва касб-ҳунарларни егаллаб, барча соҳа ва тармоқларда фаол иштирок етишингиз, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишингиз, маданий еҳтиёжларингизни таминлашингиз учун бор куч ва имкониятларни сафарбар етамиз. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, оилавий бахт-саодат ва омад тилаб қоламан. Чуқур ҳурмат билан, Шавкат МИРЗИЁЙЕВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти