26-феврал куни Ню-Ёрк шаҳридаги БМТ бош қароргоҳида Ташкилот Бош Ассамблеяси томонидан "2027-йил - Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили" резолюцияси бир овоздан мақулланди. Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган ушбу резолюция...
26-феврал куни Ню-Ёрк шаҳридаги БМТ бош қароргоҳида Ташкилот Бош Ассамблеяси томонидан "2027-йил - Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили" резолюцияси бир овоздан мақулланди. Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган ушбу резолюцияга 80 дан ортиқ азо мамлакат ҳаммуаллифлик қилди. Ҳужжат матнини мувофиқлаштириш бўйича маслаҳатлашувларда Россия, Хитой Халқ Республикаси, АҚШ, Туркия, Германия, Буюк Британия, Йевропа Иттифоқи делегацияси, Япония, Корея Республикаси, Миср, Бразилия, Аргентина каби йетакчи давлатларнинг експертлари фаол иштирок етди ва резолюция мазмунини бойитишга муҳим ҳисса қўшди. БМТга азо давлатлар вакиллари ушбу резолюциянинг тақдим етилиши ўз вақтида ва долзарб еканини қайд етдилар. Ҳужжатнинг бош мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг 2023-йил октабрида Самарқандда бўлиб ўтган БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясида туризм соҳасининг янги муаммолар ва замонавий хатарлар олдида барқарорлиги ва мослашувчанлиги борасида билдирилган фикрларига асосланган. Давлатимиз раҳбари томонидан туризмнинг турли сивилизациялар бой маданий меросини асрашда, тинчлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашда, халқларнинг қадриятларини ҳурмат қилишда муҳим ўрин тутиши тўғрисида баён етилган тамойиллар ушбу резолюцияда мустаҳкамланган. Ҳужжатда екология, биохилма-хилликни асраш ва атмосферанинг ифлосланишини камайтириш йўлида "яшил" туризмни ривожлантиришга алоҳида етибор қаратилган. Резолюция 2027-йилни Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили деб елон қилишни қарор қилади ҳамда БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилотини ҳукуматлар, БМТ тизимидаги тузилмалар, минтақавий ташкилотлар билан биргаликда йилни муваффақиятли ўтказиш учун комплекс чоралар кўришга чақиради. Резолюцияда барқарор туризмни, жумладан, Барқарор ривожланиш мақсадларига еришиш, иқтисодий ўсиш, тўлиқ бандликни таминлаш, қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш ва қишлоқ аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилашга хизмат қилувчи екотуризмни ривожлантириш муҳимлиги такидланади. Резолюция барча манфаатдор томонларга барқарор ва яшовчан туризмни камбағалликни бартараф етиш, аёллар, ёшлар, кексалар ва ногиронларнинг иштирокини рағбатлантириш, иқтисодий имкониятларни кенгайтириш ҳамда муносиб иш жойлари ва даромад манбаларини яратишнинг муҳим воситаси сифатида фаол илгари суришни тавсия етади. Ҳужжат билан БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилотига ушбу резолюциянинг амалга оширилиши юзасидан БМТ Бош Ассамблеясининг 83-сессиясида (2028-й.) ахборот бериш, бунда Халқаро йил қай даражада ўтказилганини баҳолашга алоҳида етибор бериш топширилди. Експертларнинг фикрича, Ўзбекистон томонидан илгари сурилган резолюция туризм саноатининг глобал даражада янги босқичга кўтарилишини бошлаб беради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти