2023 йил 23 октябр куни Тошкент шаҳрида “Ёшлар ҳуқуқлари: имкониятлар ва ҳимоя қилиш механизмлари” мавзусидаги халқаро форумнинг очилиши ноананавий тарзда – манавий-бадиий саҳна намойиши билан бошланди. Муҳташам мажлислар зали узра Ўзбекист...
2023 йил 23 октябр куни Тошкент шаҳрида “Ёшлар ҳуқуқлари: имкониятлар ва ҳимоя қилиш механизмлари” мавзусидаги халқаро форумнинг очилиши ноананавий тарзда – манавий-бадиий саҳна намойиши билан бошланди. Муҳташам мажлислар зали узра Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Еркин Воҳидовнинг “Инсон” қасидаси иқтидорли ёшлар ижросида ўзбек, инглиз ва рус тилларида янгради. Ушбу халқаро анжуман дунё ҳамжамияти томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни деб елон қилинган тарихий сана – 24 октябр арафасида ўтказилаётганида ўзига хос рамзий мано бор. Марказий Осиё ёшлар форуми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 майдаги Фармони билан тасдиқланган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури” доирасида ўтказилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов халқаро форумни очар екан, ушбу жаҳон анжуманининг ўзига хос хусусиятлари, долзарблиги ва муҳимлигини кўрсатадиган қуйидаги мезонларни алоҳида такидлади: биринчидан, Марказий Осиё ёшлар форуми Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75 йиллиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Вена бутунжаҳон конференсиясининг 30 йиллигини кенг нишонлаш доирасида бўлиб ўтмоқда; иккинчидан, мазкур Форум аҳолисининг қарийб ярмини ёшлар ташкил етадиган Марказий Осиё минтақасида ёшлар ҳуқуқларини таминлаш бўйича бирдамлик ва ҳамкорликни ўзида рамзий ифодалайди; учинчидан, Форум Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида Марказий Осиё ёшларини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича Ишчи гуруҳни ташкил етиш тўғрисидаги ташаббусини амалга ошириш доирасида ўтказилмоқда; тўртинчидан, шакл ва мазмун жиҳатидан ўзига хос тарзда – онлайн ва офлайн шаклда ўтказилаётган ушбу халқаро анжуманда минтақамиз мамлакатларининг 500 дан ортиқ ёшлари, жумладан ёшлар парламенти азолари, ёшлар ташкилотлари йетакчилари ва фаол навқирон инсонлар, шунингдек, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги олий талим муассасалари талаба-ёшлари қатнашмоқда; бешинчидан, Форум майдонида ёшлар билан ўтказиладиган маслаҳатлашувлар натижаларидан 2023 йил декабр ойида Женевада ўтадиган юқори даражадаги тадбирда тақдим етилиши режалаштирилаётган “Ёшлар ҳуқуқлари – 75” декларацияси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилади. Марказий Осиё ёшлар форуми иштирокчиларини, шунингдек, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолкер Тюрк ва Йевропада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи видеомурожаат орқали табриклади. БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий мувофиқлаштирувчиси номидан – ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили в.б. Жофри Ижумба Йевропада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти амалдаги раисининг Ёшлар масалалари бўйича махсус вакили Мемет Жаку ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси вакили Муҳаммад Лавал Сулаймоннинг қутлов сўзлари тингланди. Сўзга чиққанлар Марказий Осиё ёшлар форуми унинг иштирокчилари учун ёшлар ҳуқуқлари ва имкониятларини таминлаш ҳамда ҳимоя қилиш механизмлари бўйича зарурий билимларга ега бўлиш, ўзаро тажриба алмашиш, долзарб ғоя ва лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун қулай ахборот-марифат ва амалий муҳокама-мунозара майдонига айланишига ишонч билдирдилар. Бунда халқаро анжуман иши давомида сиёсатчилар ва жамоат арбоблари, илмий-академик доиралар намояндалари ва тадбиркорлар, Ўзбекистон ва дунё ёшлари вакиллари ўртасида бўлиб ўтадиган жонли мулоқотлар муҳим аҳамият касб етишига етибор қаратилди. Шундан сўнг жаҳон анжумани ўз ишини учта ялпи мажлис доирасида давом еттирди. Форумда миллий ва хорижий експертлар, Марказий Осиё мамлакатлари ёшлар ташкилотлари йетакчилари, ёшлар парламентлари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари – 800 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда. Халқаро форумнинг асосий миллий ташкилотчиси Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳисобланади. Ушбу нуфузли анжуман Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Шунингдек, мамлакатимиздаги барча ёшлар ташкилотлари халқаро форумга фаол жалб етилган. Форумни ташкил етишда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармаси, Олий комиссар Бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими, БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий мувофиқлаштирувчиси офиси, БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси, ЙеХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, ЙеХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси, Фридрих Еберт номидаги жамғарма каби халқаро шериклар билан яқин ҳамкорликда иш олиб борилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон РеспубликасиМиллий марказининг матбуот хизмати