“ЁШЛАР ҲУҚУҚЛАРИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ҲИМОЯ ҚИЛИШ МЕХАНИЗМЛАРИ” ХАЛҚАРО ФОРУМИ КОНСЕПСИЯСИ Умимий малумот Ҳар қандай давлатнинг келажагини 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Ёшларнинг ижодкорлиги, фаоллиги, ижтимоий масулияти ва касб...
“ЁШЛАР ҲУҚУҚЛАРИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ҲИМОЯ ҚИЛИШ МЕХАНИЗМЛАРИ” ХАЛҚАРО ФОРУМИ КОНСЕПСИЯСИ Умимий малумот Ҳар қандай давлатнинг келажагини 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Ёшларнинг ижодкорлиги, фаоллиги, ижтимоий масулияти ва касбий тайёргарлиги ҳар қандай демократик жамиятнинг барқарор фаолият юритишида ҳал қилувчи аҳамиятга ега. Бугунги кунда дунёда 15 ёшдан 24 ёшгача бўлган 1,2 миллиард ёшлар мавжуд, бу дунё аҳолисининг 16 фоизини ташкил қилади. 2030 йил кун тартибидаги Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) еришишнинг белгиланган санаси – 2030 йилга келиб, ёшлар сони 7 фоизга ошиб, қарийб 1,3 миллиард кишига ошиши кутилмоқда. Ёшлар ўз жамиятларида адолатли, тенг ва илғор имкониятлар ва йечимларни тобора кўпроқ талаб қилар екан, ёшлар олдида турган кўп қиррали (талим, соғлиқни сақлаш, бандлик ва гендер тенглиги каби) муаммоларни ҳал қилиш зарурати ҳар қачонгидан ҳам кучайди. Ёшлар ривожланишда муҳим рол ўйнаши мумкин ва уларга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган билим ва имкониятлар берилиши зарур. Хусусан, ёшлар иқтисодиётга ҳисса қўшиш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларга ега бўлиши; ва улар меҳнат бозорига киришлари лозим. БМТ тарихида илк бор тизимли стратегия – “Ёшларни жамият ҳаётига жалб етиш орқали демократияни мустаҳкамлаш” – 2030-йилга қадар Ёшлар стратегияси қабул қилинди. Ўзбекистон бу стратегия жадал суратлар билан амалга оширилаётган дунёнинг онта давлатидан бири ҳисобланади. БМТ Ўзбекистонда қисқа вақт ичида Ёшлар парламенти ва БМТ Ёшлар маслаҳат кенгашининг ташкил етилганини; ёшларни мазмунли қамраб олиш ва имкониятларини кенгайтиришни таминлаш учун кўплаб стратегиялар, дастурлар ва молиявий воситаларни қабул қилинганлигини олқишлади. Ушбу ҳақиқатни англаган Ўзбекистон уларнинг интеллектуал, жисмоний, манавий-ахлоқий камолотига кўпроқ маблағ сарфламоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйев БМТ Бош Ассамблеясининг Ню-Ёрк шаҳрида бўлиб ўтган 78-сессиясида БМТда Марказий Осиёда ёшларни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича Ишчи гуруҳини тузиш ташаббуси билан чиқди. Ушбу ташаббус Марказий Осиё минтақасида ёшлар ҳуқуқларини таминлаш ва уларни амалга оширишдан юқори даражада манфаатдор еканлигини яна бир бор намоён етади. Аҳолининг қарийб ярмини ёшлар ташкил етувчи Марказий Осиёда навқирон авлод, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш билан боғлиқ масалалар алоҳида аҳамият касб етиши ҳисобга олинади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида халқаро ҳуқуқий ҳужжат – БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенсиясини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди. Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида жаҳон ҳамжамиятини “БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсияси”ни қабул қилиш бўйича Ўзбекистоннинг ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди. Мазкур ташаббус ёшлар муаммоларини ҳал етиш, соҳага оид халқаро ҳужжатлардаги номутаносибликларни бартараф етишда муҳим аҳамият касб етади. Ушбу ташаббус халқаро ҳамжамият томонидан тобора кўпроқ қўллаб-қувватланмоқда. Асосий вазифаси ёшлар сиёсати соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш бўйича сай-ҳаракатларни рағбатлантиришдан иборат бўлган ёшлар ҳуқуқлари бўйича “Дўстлар” гуруҳи ташкил етилди. Ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро механизмлари Ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини ривожлантиришда муҳим ўринлардан бирини Африка, Осиё, Тинч океани минтақаси, Йевропа, Лотин Америкаси каби минтақаларда ҳукуматлараро конференсиялар томонидан қабул қилинган воситалар ва стандартлар егаллайди. Ушбу ҳужжатлар ва стандартларнинг аксарияти БМТ доирасида қабул қилинган. Сўнгги 30 йил ичида ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ҳужжатлар сони 10 дан ошди. Асосий инсон ҳуқуқларини ўз ичига олган тарихий аҳамиятга ега бўлган биринчи ноёб халқаро ҳуқуқий ҳужжат Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси бўлиб, 2023-йилда унинг қабул қилинганининг 75 йиллиги кенг нишонланади. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг юбилейи 1993-йилда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг ташкил етилишига асос солган Инсон ҳуқуқлари бўйича Бутунжаҳон конференсиясининг 30 йиллигига тўғри келади. Бу инсон қадр-қимматини янада ҳурмат қилиш йўлидаги иккита муҳим босқичдир. Инсоният учун енг муҳим ва зарур бўлган ҳужжатнинг 75 йиллигини нишонлаш арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” Фармони қабул қилинди. Фармонда инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган асосий ва умуминсоний ҳуқуқлардан хабардорликни оширишга қаратилган турли дастур ва тадбирлар назарда тутилган. Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясининг 75 йиллиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Бутунжаҳон конференсиясининг 30 йиллиги, Вена декларацияси ва Ҳаракат дастурининг қабул қилиниши ёшлар ҳуқуқларини ҳаётга татбиқ етиш мажбуриятини яна бир бор тасдиқлаш ва мустаҳкамлаш лаҳзаси ҳисобланади. Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясининг 75 йиллигини нишонлашда ва ёшлар ўз ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда алоҳида қийинчиликларга дуч келишларини ва кўпинча инсон ҳуқуқлари бўйича ишларда биринчи ўринда туришини етироф етган ҳолда, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси инсон ҳуқуқлари бўйича ҳаракатларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш, кузатиш ва “Инсон ҳуқуқлари 75” ташаббусининг амалга оширилиши билан шуғулланувчи Ёшлар маслаҳатлашуви гуруҳини тузди. Ушбу ташаббус доирасида ёшлар вакиллари, шунингдек, ёшлар ва ёшлар масалалари бойича фаолият олиб борувчи ташкилот ва муассасалар инсон ҳуқуқларининг бугуни ва келажаги ҳақида ўз фикрларини билдириш имкониятига ега бўладилар, ёшлар томонидан билдирилган фикрлар 2023-йил декабр ойида Женевада бўлиб ўтадиган юқори даражадаги тадбирда тақдим етиладиган “Инсон ҳуқуқлари 75” Ёшлар декларациясини ишлаб чиқишда фойдаланилади. Ёшлар Ўзбекистоннинг асосий етиборида Ёш авлод ҳар доим давлатнинг диққат марказида бўлиб ке...