2022 йил 3 декабр куни “Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим” Глобал форумининг хорижий иштирокчиси – Тарту университетининг юридик факултети, “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” магистрлик дастури раҳбари, Йевропа Кенгаши маслаҳатчиси Елизабет Ка...
2022 йил 3 декабр куни “Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим” Глобал форумининг хорижий иштирокчиси – Тарту университетининг юридик факултети, “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” магистрлик дастури раҳбари, Йевропа Кенгаши маслаҳатчиси Елизабет Каса-Мелксоо мамлакатимиз пойтахтига йетиб келди. Меҳмонни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг Тошкент халқаро аеропортидаги штаби масуллари кутиб олдилар. Елизабет Каса-Мелксоо инсон ҳуқуқлари ва демократик фуқаролик жамияти қадриятлари, маданиятлараро талим мавзуларида тренинглар олиб боради. Йевропа ёшлари, талабалар, ўқитувчилар, ёшлар билан ишлайдиган мутахассислар ва ижтимоий соҳа, нодавлат нотижорат ташкилотлари, давлат органлари ходимлари ҳамда дипломатик корпус вакиллари ва журналистлар ўртасида талим тадбирларини ташкил етиш билан шуғулланади. Е.Каса-Мелксоо нафақат Йевропа Кенгаши маслаҳатчиси ҳисобланади, балки бу йўналишда Йевропа комиссиясининг "Еразмус+" дастури, Естониядаги Гендер тенглик масалалари бўйича комиссар Бошқармаси, Естониянинг Инсон ҳуқуқлари институти ва бошқа кўплаб мактаблар ҳамда талим муассасалари билан ҳам яқиндан ҳамкорлик қилади. Шунингдек, у Тарту университетининг Юридик факултетида инсон ҳуқуқлари соҳаси талими бўйича дарс беради. Елизабет Каса-Мелксоо Самарқанд Глобал форумининг биринчи куни 4-параллел сессияда “Фуқаролик жамияти учун инсон ҳуқуқлари соҳасидаги норасмий талим” мавзусида маруза қилади. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати