БМТ томонидан 1950 йилдан бошлаб 10 декабрни – Халқаро инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонлаш белгиланган. Малумки, 1948 йилнинг мазкур тарихий кунида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган. Шу кунгача дунёнинг 500 дан ортиқ...
БМТ томонидан 1950 йилдан бошлаб 10 декабрни – Халқаро инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонлаш белгиланган. Малумки, 1948 йилнинг мазкур тарихий кунида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган. Шу кунгача дунёнинг 500 дан ортиқ тилига таржима қилинган ушбу Декларация инсониятга тегишли барча ҳуқуқларни ўз ичига олади. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси – мустақил Ўзбекистон Республикаси имзолаган биринчи халқаро ҳужжатдир. Давлатимиз 1991 йил 30 сентябрда ушбу халқаро ҳужжатни ратификация қилиб, унинг устувор талабаларини қабул қилди. Ҳар бир инсоннинг жамиятда ўз ўрнини топиши, икки дунё саодатига еришиши, Ватан тараққиётига ҳисса қўшиши, халқига, ота-онасига муносиб фарзанд бўлиши унинг барча ҳуқуқлари давлат томонидан ҳимоя қилиниши ва талим-тарбиясининг такомиллашуви билан барқарорлашади. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қоидалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, инсоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ ва еркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таминлайдиган миллий қонунчилик нормаларида ўз ифодасини топган. Бугунги кунда Ўзбекистон томонидан инсон ҳуқуқлари ва еркинликлари соҳасидаги 80 дан ортиқ халқаро ҳужжат ратификация қилинган. Кўпинча ҳодисалар ҳақида гапирамиз, аммо ҳодисаларни вужудга келтирадиган сабаблар борасида сўз демаймиз. Ваҳоланки, Декларациянинг бутун дунё кўламида қабул қилиниши ва мамлактимизда ҳам ратификация қилинишининг йетарлича сабаблари бор. Гап шундаки, вайронкор Иккинчи жаҳон урушидан кейинги қалтис ва оғир даврда – зўравонлик, қулчилик, талончилик, болалар савдоси, аёлларга зулм ўтказиш каби нохуш воқеалар тўхтамаётган бир пайтда мудҳиш ҳодисаларнинг олдини олишга чорлайдиган, табир жоиз бўлса, одамларни хушёрликка чақирадиган ана шундай ҳужжатлар керак еди. Зулмга учраган ҳар бир инсон ўзини ҳимоя қилиш мақсадида истибдодга қарши чиқади. Зулмга учраган инсонларнинг давлат томонидан ҳимояга олинишига еришиш, уларнинг еркин ва фаровон ҳаёт кечиришини таминлаш ушбу халқаро ҳужжатнинг бош мақсади етиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, айниқса, Асосий қонунимизнинг “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, еркинликлари ва бурчлари” деб аталган ИИ бўлими Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси талабларига тўла мос келади. Инсон ҳуқуқларини менсимаслик ва уни поймол етиш инсониятнинг еркин ҳаёт кечиришига салбий тасир кўрсатувчи воқеалар содир етилишига сабаб бўлади. Одамлар сўз еркинлиги ва етиқод еркинлиги мавжуд бўлган, енг муҳими, хавотир ва муҳтожликдан ҳоли шароитда меҳнат қилишни, обод яшашни хоҳлайди. Шундай екан, ҳар бир жамиятда одоб-ахлоқ қоидалари миллат манавиятидан келиб чиққан ҳолда такомиллашуви ўсмир-ёшларнинг талим олиб, бирор касб сирларини егаллашларида муҳим аҳамиятга ега. Агар толибнинг одоби бўлмаса, олган талимидан манфаат бўлмайди. У вояга йетганда хатарли кимсага айланиши еҳтимолдан ҳоли емас. Ҳаётимизда учраётган айрим зўравонликларнинг олдини олишда, биринчи навбатда, талим ва тарбияни ривожлантириш, одамлар орасида езгулик, инсонийлик фазилатларини такомиллаштириш муҳимдир. Шу кунларда ҳатто ривожланган давлатларда ҳам талим борасида улкан ютуқларга еришилгани баробарида, тарбияда оқсоқлик кузатилаяпти. Зулм ва зўравонлик, ўзгалар ҳаётига тажовуз қилиш ҳолатлари тўхтамаяпти. Жумладан, жамиятимизда, кишилар ўртасида учраётган манманлик иллатлари ҳамда зўравонлик қусурларининг сабаблари ва уларнинг йечимини топиш масаласи барчамизни ўйлантирмай қўймайди. Хитой донишманди Сюн-Сзи: “Чақалоқлар ҳамма йерда бир хил йиғлайди. Катта бўлганида еса турли қилиқлар егаси бўлишади. Бу – тарбия оқибати”, дегани бежиз емас. Ҳақиқатан Ҳам, нафақат оила, балки сайёрамиздаги ҳар бир мамлакатнинг гуллаб-яшнаши, шак-шубҳасиз, аввало тарбия туфайлидир. Инсон ҳуқуқлари қонун кучи билан ҳимоя етилишини етиборга олиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига азо бўлган давлатлар халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқлари ва еркинликларини ҳурмат қилиш, амалдаги қоидаларни бажариш мажбуриятини олган. Яқинда Самарқанд шаҳрида ўтказилган Глобал форумда ҳам инсон асли ҳур яралгани, уни камситишга, ўз манфаати йўлида ҳуқуқларини поймол етишга, руҳан ва жисмонан қийноққа солишга ҳеч кимнинг ваколати йўқлиги етироф етилди. Одамларнинг нохуш ҳолатлардан ҳоли, еркин, хотиржам турмуш тарзини тарғиб қилиш, кўнгилни хира қиладиган сабабларни ўрганиш, назоратга олиш ва бартараф етиш зарурлиги такидланди. Бунда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим алоҳида аҳамият касб етиши етироф етилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов талим ва тарбияда ўта муҳим бўлган масалаларга тўхталар екан, жумладан қуйидагиларни қайд етди: биринчидан, жамиятнинг ҳар бир азоси талим олиш ва ўқитиш орқали инсон ҳуқуқлари ва асосий еркинликларини ҳурмат қилишга кўмаклашиши лозим; иккинчидан, ҳар бир инсон талим олиш ҳуқуқига ега ва талим инсон шахсини ҳар томонлама ривожлантиришга, қадр-қимматини ҳис етишга, барча кишиларга еркин жамиятнинг фойдали иштирокчилари бўлишига, барча миллатлар, ирқий, етник ёки диний гуруҳлар ўртасида ўзаро тушуниш, бағрикенглик ва дўстликни ривожлантиришга йўналтирилган бўлиши керак; учинчидан, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим демократик жамият қуриш мақсадида ҳуқуқ ва еркинликларни англаб йетиш ва улардан фаол фойдаланиш, мажбуриятларга амал қилишни назарда тутувчи инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришга хизмат қилади; тўртинчидан, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим барчанинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя етилишини таминлашда фундаментал аҳамият касб етади; бешинчидан, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим инсонларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва екологик жабҳаларда, умуман, ўз ҳаётига дахлдор бўлган қарорларни қабул қилишнинг барча жараёнларида тўлақонли иштирокини таминлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар, зўравонлик ва низоларнинг олдини олишда ҳам муҳим ўрин тутади. Аслида ҳам, инсон ҳуқуқлари бўйича талим ва тарбия барча инсонлар, айниқса, ёшларни кенг қамраб оладиган ҳаётий жараён ҳисобланади...