Нозимахон ГАФУРОВА, Тошкент давлат юридик университетининг халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси мудири, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Аннотация. Ушбу мақолада инсон ҳуқуқларининг шаклланиши, халқаро ҳуқуқда замонавий ин...
Нозимахон ГАФУРОВА, Тошкент давлат юридик университетининг халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси мудири, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Аннотация. Ушбу мақолада инсон ҳуқуқларининг шаклланиши, халқаро ҳуқуқда замонавий инсон ҳуқуқларининг пайдо бўлиши масалалари ёритилган. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги стандартлар ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича талимни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб етган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси кўриб чиқилган. Инсон ҳуқуқлари бўйича талим инсон ҳуқуқларининг умумбашарий маданиятини шакллантириш мақсадида амалга ошириладиган ўқув-марифий ва ахборий фаолият мажмуи екани илмий асосда ўрганилган. Калит сўзлар: инсон ҳуқуқлари, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро Билл, инсон ҳуқуқлари бўйича талим, умумбашарий маданият, тенглик. Абстрацт. Тҳис артицле ис девотед то тҳе форматион оф ҳуман ригҳц, тҳе емергенце оф модерн ҳуман ригҳц ин интернатионал лаw. Тҳе фирст ҳуман ригҳц стандардс, инцлудинг фирстлй тҳе Универсал Децларатион оф Ҳуман Ригҳц, wҳич плайедакей роле ин тҳе девелопмент оф ҳуман ригҳц едуцатион аре цонсидеред. Ҳуман ригҳц едуцатион ис дефинед асасет оф едуцатионал, траининг анд информатион ацтивитиес тҳат аре такен то цреатеауниверсал цултуре оф ҳуман ригҳц. Кей wордс: ҳуман ригҳц, тҳе Универсал Децларатион оф Ҳуман Ригҳц, тҳе Интернатионал Билл он Ҳуман Ригҳц, Ҳуман Ригҳц Едуцатион, универсал цултуре, еқуалитй. Аннотация. Данная статя посвящена вопросам образования прав человека, возниковновению современных прав человекавмеждународном праве. Рассмотрены первые стандарты по правам человека, ивпервую очеред, Всеобщая Декларация прав человека, которая сыграла одну из самых ключевых ролейвразвитии образования по правам человека. Образованиевобласти прав человека определена как совокупност образователных, обучающихиинформационных мер, которые принимаюця для формирования всеобщей културы прав человека. Ключевые слова: права человека, Всеобщая декларация прав человека, Международный Биллоправах человека, образованиевобласти прав человека, глобалная култура, равенство. Инсон ҳуқуқлари бўйича талим ҳақида гапирганда, биринчи навбатда, инсон ҳуқуқлари, шу жумладан инсон ҳуқуқлари талимига Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейин алоҳида етибор берилганини такидлаш керак. Айниқса, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ташкил етилиши ҳамда БМТ Низомининг қабул қилиниши бу соҳага тамал тошини қўйди. Ушбу тарихий воқеанинг мантиқий давоми сифатида 1948 йил 10 декабрда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинди. Декларация инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ривожланишида замонавий даврни очиб берди. Ушбу ҳужжат қабул қилинган санани инсон ҳуқуқлари жаҳон ҳамжамиятида янги мақом ва аҳамият касб етган кун деб аташ мумкин. Ўша пайтдан бошлаб инсониятнинг инсон ҳуқуқлари бўйича талим соҳасини такомиллаштиришга кучли еҳтиёж пайдо бўлди. Ушбу декларациянинг 26-моддасида: “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига ега, талим бепул бўлиши керак, ҳеч бўлмаганда бошланғич ва умумий талим давлат томонидан таминланиши лозим. Бошланғич талим мажбурий бўлиши, техника ва касб-ҳунар талими ҳамма учун очиқ бўлиши, олий талим еса ҳар кимнинг имкониятидан келиб чиққан ҳолда ҳамма учун бирдек очиқ бўлиши керак. Талим инсон шахсини ҳар томонлама ривожлантиришга, инсон ҳуқуқлари ва асосий еркинликларига ҳурматни оширишга қаратилган бўлиши керак. Талим барча халқлар, ирқий ва диний гуруҳлар ўртасида ўзаро тушуниш, бағрикенглик ва дўстликни ривожлантириши ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчликпарварлик фаолиятига ҳисса қўшиши керак. Ота-оналар ёш болалари учун талим турини танлашда устуворлик ҳуқуқига егадир”, дея қайд етилган.Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганидан буён инсон ҳуқуқлари бўйича талим олиш учун жуда кўп ислоҳотлар амалга оширилди ва улар ҳозир ҳам давом етмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича талимни амалга оширишнинг кўплаб усуллари мавжуд, чунки ҳар бир инсон инсон ҳуқуқлари бўйича ҳар хил нуқтаи назарга ега, чунки одамлар дунёга турлича қарашади, ўқитувчилар турли вазиятларда ишлайди, турли ташкилотлар ва жамоат институтлари ҳар хил манфаатларга ега. Бу соҳада мавжуд тамойиллар бир хил бўлса-да, амалиётлар ўзаро фарқ қилиши мумкин. Ушбу соҳага оид ўқитиш усуллари ва фаолиятининг хилма-хиллиги ҳақида тасаввурга ега бўлиш учун алоҳида шахслар ва жамият институтларининг роли ва манфаатларига етибор қаратиш кифоя. Такидлаш жоизки, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси барча умуминсоний қадриятларни ўзида акс еттирган енг муҳим халқаро ҳужжатдир. Айниқса, декларацияни ишлаб чиқишда турли фалсафий, мафкуравий ва диний қарашлар вакиллари иштирок етгани диққатга сазовордир. Декларациянинг ҳар бир моддаси қизғин муҳокама қилинган. Унинг лойиҳаси масул ишчи гуруҳнинг 85 та йиғилишида такомиллаштирилиб, натижада икки йил ичида ҳужжат матни охирига йетказилган.Ҳужжатнинг универсаллиги шундаки, у қабул қилинган кундан бошлаб дунёда енг кўп таржима қилинган ҳужжатга айланиб, 500 дан ортиқ тилга ўгирилган. Ушбу ҳужжат кўплаб ёш мустақил давлатларнинг конституциялари учун қўлланма бўлиб хизмат қилди. У Гиннеснинг рекордлар китобига 500 дан ортиқ тил ва лаҳжаларга таржима қилинган ҳужжат сифатида киритилган, бу унинг универсал табиати ва тарқалиш кенглигидан далолат беради. Декларация ҳар бир инсоннинг қадр-қимматини тенглик асосида ифодалайди. Иштирокчи давлатларнинг ушбу декларация ва унинг тамойилларини қўллаб-қувватлаш бўйича олган мажбуриятлари миллионлаб одамларнинг қадр-қимматини ҳимоя қилди ва адолатли дунёга асос солди. Декларация вақт синовидан ўтиб боргани сари, унинг абадий қадриятлари – тенглик, адолат ва инсон қадр-қиммати ўзгармас ҳамда универсал екани ўз тасдиғини топди. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини елон қилганидан кейин азо бўлган биринчи халқаро ҳужжат ҳисобланади. Бу еса давлатимиз ўз сиёсатида инсон ҳуқуқлари ғоялари ва қадриятларига содиқ еканини англатади. Декларация мажбурий характерга ега бўлмаган ҳужжат саналса-да, у БМТга азо мамлакатлар ўз к...