Лойиҳа ЁШЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДА ХАЛҚАРО КОНВЕНЦИЯ МУҚАДДИМА Ушбу Конвенцияда иштирок етувчи давлатлар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг мақсадлари ва принципларига ҳамда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва инсон ҳуқуқлари тўғ...
Лойиҳа ЁШЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДА ХАЛҚАРО КОНВЕНЦИЯ МУҚАДДИМА Ушбу Конвенцияда иштирок етувчи давлатлар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг мақсадлари ва принципларига ҳамда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактлар, шунингдек инсон ҳуқуқлари соҳасидаги бошқа халқаро шартномаларга амал қилиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Уставида елон қилинган принципларга мувофиқ, жамият барча азоларининг қадр-қиммати, тенглиги ва ажралмас ҳуқуқларини тан олиш еркинлик, адолат ва тинчликни таминлашнинг асоси еканлиги ҳисобланишини етироф етиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти халқлари Уставларида инсоннинг асосий ҳуқуқларига, инсон шахси қадр-қиммати ва қадриятига ўз ишончини тасдиқланганлигини ва кўпроқ еркинликда ижтимоий тараққиёт ва турмуш шароитларини яхшилашга қатиятга тўла еканлиги етиборга олиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактларда ҳар бир инсон уларда кўрсатилган ҳуқуқ ва еркинликларига ирқи, танасининг ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа етиқоди, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати, туғилиши ёки бошқа ҳолатлар каби белгиларда ҳеч қандай фарқланмасдан ега бўлиши кераклиги елон қилинганлиги ва бунга рози бўлганлигини тан олиб, барча мамлакатларда ёшлар ривожланиш мақсадлари учун зарур бўлган асосий одам ресурсларидан бири еканлигини ва ижтимоий ўзгаришлар, иқтисодий ривожланиш ҳамда техника тараққиётининг асосий иштирокчилари ҳисобланишини тан олиб, ҳозирги ижтимоий ва иқтисодий шароитлар, шунингдек келажак авлодларнинг фаровонлиги ва турмуш шароитлари сиёсат доирасида ёшларнинг муаммоси ва улар салоҳиятининг имкониятларини амалга ошириш қай тарзда ҳал қилинишига боғлиқ бўлишини ҳисобга олиб, жаҳоннинг барча минтақаларида ёш йигитлар ва қизлар жамият ҳаётида ҳар томонлама иштирок етишга интилаётганларини тан олиб, бунда ёшлар глобаллашув ва ахборот-коммуникация технологиялари жўшқин ривожланаётган шароитларда жамиятдаги йирик ўзгаришларнинг ўтказувчилари, манфаатдорлари ва жабрдийдалари ҳисобланишини етиборга олиб, жаҳоннинг барча мамлакатларида ниҳоятда оғир шароитларда яшаётган ёшлар алоҳида етибор ва қўллаб-қўлланишга муҳтож еканликларини тан олиб, ёшлар жаҳон аҳолисининг салмоқли қисмини ташкил етишини ҳамда ёшлар муаммоларини ҳал етиш ва уларнинг салоҳиятларини намоён қилиш масалалари ижтимоий-иқтисодий шароитларда, шунингдек келажак авлодларнинг фаровонлиги ва уларни яшаш учун воситалар билан таминланишида ўз ифодасини топишини ҳисобга олиб, ёш авлодни тинчлик, халқлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва ўзаро англашув руҳида тарбиялаш халқаро муносабатларни яхшилашга ҳамда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга кўмаклашишига, ёшлар ўз келажакларига ишончлари комил бўлиши, тинчлик, еркинлик ва адолат уларнинг бахтли ҳаётга интилишлари амалга ошишининг асосий кафолатларидан бири еканлигини ҳамда ёш авлод ўз мамлакати ва бутун инсониятнинг маданий меросини билиши, ҳурмат қилиши ва ривожланиши зарурлиги етқодидан ишончдан келиб чиққан ҳолда, ёш авлодни ҳимоя қилиш ва уйғун ривожлантириш учун ҳар бир халқнинг ананалари ва маданий қадриятлари муҳимлигини зарур тарзда ҳисобга олиб, ёш авлодларнинг қатор вакилларига турли ички ва ташқи омиллар туфайли оммавий ахборот-мафкуравий ва ахборот-руҳий тасир кўрсатилаётганлиги, бегона қадриятлар ва ёлғон диний тасаввурлар тиқиштирилаётганлигини, терроризм, сепаратизм ва екстремизм фаолиятига жалб етилаётганилигини қайд етиб, ҳар бир мамлакатда ёшлар турмуш шароитини яхшилаш учун ҳар томонлама халқаро ҳамкорликнинг муҳимлигини тан олиб,қуйидагиларга рози бўлдилар: 1-модда. Конвенциянинг мақсади Ушбу Конвенциянинг мақсади ёшлар еҳтиёжларини қондириш, уларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқлари, еркинликлари ва енг яхши манфаатларини бутун жаҳондаги барча турфалиги билан қондириш мақсадларида глобал, минтақавий ва мамлакатлар даражасида қилинаётган сай-ҳаракатларни кучайтириш ҳисобланади. 2-модда. Тарифлар Ушбу Конвенция мақсадлари учун қуйидаги тарифлар қўлланилади: ёшлар (ёш шахслар) – ўн саккиз ёшдан ўттиз ёшгача бўлган, аҳолининг алоҳида демографик гуруҳини ташкил етадиган шахслар; давлатнинг ёшлар сиёсати – ёшларни ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқ ва еркинликларини рағбатлантириш, уларнинг сифатли талим ва тиббий хизмат кўрсатиш, муносиб меҳнат фаолияти билан шуғулланиш, шунингдек давлат ва жамиятни бошқаришда, ўз мамлакатининг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ривожлантириш, миллий хавфсизликни мустаҳкамлашда иштирок етиш имкониятларини кўзда тутадиган муваффақиятли ижтимоийлашуви ва салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун енг яхши шароитлар яратишга йўналтирилган миллий устуворликлар ва тизимидир. 3-модда. Ёшларни камситишдан ҳимоя қилиш 1. Ушбу Конвенцияда иштирок етувчи Давлатлар ўз юридикцияси доирасида бўлган ёшларни ушбу Конвенцияда кўзда тутилган барча ҳуқуқлардан ирқи, танасининг ранги, жинси, тили, сиёсий ёки бошқа етиқоди, миллий, етник ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи, ота-оналари ёки қонуний васийларнинг ёши, саломатлиги ёки бошқа ҳолатлардан қати назар ҳеч бир камситмасдан фойдаланишларини таминлаш мажбуриятини олади. 2. Иштирок етувчи давлатлар ёшларни камситишга тақиқ ўрнатади ҳамда уларнинг ҳуқуқлари, еркинликлари ва манфаатларини самарали амалга ошириш учун барча қонунчилик, мамурий ва бошқа чораларни кўради. 3. Иштирок етувчи давлатлар ёшларига нисбатан тенгликни рағбатлантириш ва камситишни бартараф етиш учун ёшларни аҳолининг бошқа тоифаларига нисбатан камситиш ҳисобланмаган оқилона мослашишларига ўргатишни таминлаш учун махсус муваққат чораларни кўради. 4. Иштирок етувчи давлатлар еркаклар ва аёллар ўртасида тенгликни таминлаш, шунингдек қизларнинг аҳволини яхшилаш ва ҳуқуқларини кенгайтиришни таминлаш йўлидаги барча тўсиқларни бартараф етиш учун қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш, шунингдек қизларнинг ёшлар ҳуқуқларидан тўлиқ ва тенг фойдаланишларини таминлаш учун ёшларнинг аҳволини яхшилаш ва ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича зарур чоралар кўради. 4-модда. Давлатларнинг ёшлар с...