Глобал форумнинг асосий марузачиси билан ексклюзив интервю Самарқандда ўтаётган “Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим” Глобал форуми иштирокчиси, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий камиссари бошқармаси инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия бў...
Глобал форумнинг асосий марузачиси билан ексклюзив интервю Самарқандда ўтаётган “Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим” Глобал форуми иштирокчиси, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий камиссари бошқармаси инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия бўлими координатори Йелена Ипполити ўз фикрларини билдирди. – Глобал форумда иштирок етаётганимдан жуда мамнунман. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси қароргоҳида фаолият юритаман. Самарқандда ўтаётган мазкур анжуман доирасида кўплаб минтақавий ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида айни мавзу юзасидан кенг муҳокама бўлаётгани, муаммоларга енг қулай йечим топиш бўйича амалий таклифлар берилаётгани асосий ютуғимиз, деган бўлардим. Биз учун халқаро миқёсда ҳал қилинадиган масалалар бўйича маҳаллий чоралар кўрилаётгани қувонарли. БМТнинг Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси ушбу тадбирни Ўзбекистон ҳукумати ва инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ билан бирга ташкил етди. Таассуротларим бир олам. Форумнинг очилиш сессияси анжуман мазмун-моҳиятини акс еттирди, инсон ҳуқуқи соҳасидаги талим устуворлигининг долзарб қирраларини очиб берди. Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи бўйича талим, инсон ҳуқуқига қарши хавфни бартараф етиш билан боғлиқ масалалар анжуманнинг йетакчи мавзусига айланди. Тадбирда бир неча истиқболли лойиҳа кўриб чиқилди. Ўзбекистонда мазкур соҳада кечаётган ижобий ўзгаришлар мени хурсанд килди. Инсон ҳуқуқи бўйича талим масаласи глобал миқёсда ҳукуматлар томонидан муҳокама қилиниши зарурлиги тўғрисида тавсиялар берилди. Муҳими, мазкур тавсияларни ҳаётга татбиқ етиш шарт. Инсон ҳуқуқи соҳасидаги талимнинг асл аҳамияти маҳаллий ва миллий даражада барча фуқаролар манфаати учун йўналтирилганида. Инсон ҳуқуқи бўйича талим дастури барча мамлакатларда айни йўналишдаги талимни миллий даражада жорий етишни рағбатлантиради. Олий ўқув юртларида инсон ҳуқуқи бўйича талимни бирлаштиришга қаратилган яна бир босқич давлат хизматчиларини, журналистларни инсон ҳуқуқи бўйича ўқитишни назарда тутади. Айни пайт ёшлар учун талимнинг сўнгги босқичи давом етяпти. Ушбу глобал дастур орқали турли мамлакатларда миллий даражада муайян ютуқларга еришяпмиз. Инсон ҳуқуқи бўйича талимни миллий қонунчиликка киритиш зарур. Бу жараён, ўз навбатида, савияли ўқитувчилар тайёрлашни талаб килади. Зеро, яхши қонун бўлиши мумкин, аммо ўқитувчи ишни мактабда қандай ташкил етишни билмаса, натижага ериша олмайди. Бундан ташқари бази дарсликларни тузатиш керак, чунки мактаб дарсликларида кўпгина қолиплар мавжуд. Жараённи мунтазам равишда такомиллаштириш керак. Шунингдек, инсон ҳуқуқи бўйича талим янги авлодни қамраб олса, мақсадга мувофиқ бўларди. Яна бир диққат марказидаги мавзу – олий талим тизимида инсон ҳуқуқи. Хуллас, бу мавзуда жуда кўп фикр билдириш мумкин. Енг муҳими, глобал форум, давра суҳбати ва бошқа тадбирлар доирасида дадил қадамлар ташланмоқда. Беҳруз Худойбердийев ёзиб олди. Дониёр Ёқубов тасвири, ЎзА