– Малумки, БМТнинг мен бошқараётган Кенгаши 47 та азо давлатдан иборат бўлиб, бутун дунёда барча инсон ҳуқуқлари рағбатлантирилиши ва ҳимоя қилиниши учун БМТнинг асосий масул органи ҳисобланади, – деди БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши...
– Малумки, БМТнинг мен бошқараётган Кенгаши 47 та азо давлатдан иборат бўлиб, бутун дунёда барча инсон ҳуқуқлари рағбатлантирилиши ва ҳимоя қилиниши учун БМТнинг асосий масул органи ҳисобланади, – деди БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раиси, елчи Федерико Вилегас. – Кенгашимиз БМТ Бош Ассамблеясининг тегишли мандатига ега. Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш 2006 йилда тузилган даврдаёқ халқаро ҳамжамият инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим ушбу орган шуғулланадиган устувор соҳалардан бирига айланишини чуқур англаган. Шу манода, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимга оид айрим фикрларимни баён етмоқчиман. Гап шундаки, бугунги кунда жаҳон аҳли тинчликка, дунёнинг бугунги манзарасига бемисл тасир кўрсатадиган учта воқеликни бошидан кечирмоқда. Булар – пандемия инқирози, иқлим ўзгариши ва Йевропанинг қоқ юрагида кечаётган ҳамда глобал оқибатларга ега урушдир. Бу воқеаларнинг барчаси инсон ҳуқуқларига тўғридан-тўғри дахл қилади. Шундай екан, ушбу воқеаларга инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан ёндашиш – бундай кулфатларни йенгиб ўтиш ва келгусида яна такрорланиши олдини олишнинг енг мақбул йўлидир. Бундай инқирозларнинг олдини олиш учун инсон ҳуқуқлари соҳасига оид йетук нормалар ва институтларга ега бўлишимиз талаб етилади. Бинобарин, ранг-баранглик қадриятларининг аҳамиятини етироф етиш, жамиятни фаровон қилиш ва низоларга барҳам бериш учун инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимдан мақбулроқ тасирчан восита борми? Аҳолининг ўта заиф қатламлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва барқарор тараққиётга еришишда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим янги яхши имконият емасми? Низолар ва можаролар бўлиб ўтганидан кейин жамиятнинг ижтимоий аҳволини тиклашда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимдан шифобахшроқ малҳамни топиб бўладими? Шу манода, Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши азоси сифатидаги фаолияти ўз муносиб самараларини бераётганини амалда кўриб турибмиз. Айниқса, Самарқанд Глобал форуми мисолида инсон ҳуқуқари соҳасидаги талимга оид ташаббуси ва сай-ҳаракатлари учун Ўзбекистонга алоҳида раҳмат айтаман. Ғулом МИРЗО ёзиб олди