Йевропада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙЕХҲТ) Доимий кенгаши мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Австриядаги Фавқулодда ва мухтор елчиси Абат Файзуллаев 2020 йил 12-13 август кунлари «Ёшлар-2020: глобал бирдамлик, барқарор ривожлани...
Йевропада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙЕХҲТ) Доимий кенгаши мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Австриядаги Фавқулодда ва мухтор елчиси Абат Файзуллаев 2020 йил 12-13 август кунлари «Ёшлар-2020: глобал бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари» мавзуида ўтказилган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форумининг якунлари тўғрисида маруза қилди, деб хабар берди Вена шаҳридан «Дунё» АА мухбири. ЙЕХҲТ Доимий кенгаши мажлисида 57 та иштирокчи мамлакат ва 11 та ҳамкор давлат дипломатик миссияларининг барча раҳбарлари, шунингдек ЙЕХҲТ Котибияти вакиллари иштирок етди. Ўзбекистон Елчиси Самарқанд форуми ишида 1000 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашганини такидлади. Булар асосан халқаро ва минтақавий ташкилотлар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, хорижий ммлакатлар давлат органлари, халқаро ва миллий нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ёшлари ташкилотлари вакилларидир. Йевропада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидан мазкур халқаро анжуманда ЙЕХҲТ Бош котиби вазифасини бажарувчи, Низоларнинг олдини олиш маркази директори Туула Юрёля, ЙЕХҲТ Парламент Ассамблеяси президенти Георгий Серетели ва ЙЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директорининг биринчи ўринбосари Катаржина Гардапхадзе фаол иштирок етди. Самарқанд форумида такидланганидек, БМТ доирасида ва ундан ташқарида ёшлар масаласи тез-тез муҳокама марказига қўйилмоқда. Аммо, глобал ривожланиш даврида олдинга қараб бир неча қадам, натижали қадамлар қўйиш зарурати мавжуд. Шу нуқтаи назардан, иштирокчиларнинг баҳолашича, Самарқанд веб-форуми йер юзидаги ёшларнинг ҳаётини яхшилаш учун глобал ҳамкорликнинг муҳимлигини алоҳида такидлашга қаратилгани билан ғоятда аҳамиятлидир. Самарқанд форуми иштирокчилари Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенция лойиҳасини атрофлича муҳокама қилдилар. Мазкур халқаро конвенцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТнинг 72-сессиясида илгари сурилган. Самарқанд форуми давомида қайд етилганидек, бундай Конвенциянинг зарурати бугунги кун воқеликлари ва талаблари, соҳада ўз йечимини кутаётган масалалар билан ўзаро боғлиқ ва ҳамоҳангдир. БМТ Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенциясининг қабул қилиниши келгусида жаҳондаги барча давлатлар ёшлар масалаларига бўлган етиборни тубдан оширишига хизмат қилади. Ушбу халқаро ҳужжатнинг мақсади - дунё бўйича икки миллиард нафардан зиёд ёшларнинг еҳтиёжларини қондириш, навқирон авлод вакилларининг енг мақбул қизиқишлари, еркинликлари ва ҳуқуқлари кафолати ҳамда салоҳиятини мустаҳкамлаш учун халқаро, минтақавий ва миллий даражадаги сай-ҳаракатларни кучайтиришдан иборат. Худди шундай истиқболли ташаббуслар ва амалий таклиф-тавсиялар халқаро анжуманнинг якуний ҳужжати - «Ёшлар-2020: глобал бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари» деб номланган Самарқанд резолюциясидан ҳам жой олган. Мажлис якунида «Ёшлар-2020: глобал бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари» деб номланган Самарқанд резолюцияси ЙЕХҲТ Доимий кенгашининг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати