ОСТОНА, 5-декабр. /“Дунё” АА/. Бугун Қозоғистоннинг “Инфозакон” оммабоп интернет-нашри саҳифасида «Акмал Саидов: Одамлар ўз ҳуқуқларини билиши ва ҳимоя қилиши, ҳимоя қилинишига ишонч ҳосил қилиши керак» савловҳали мақола елон қилинди, деб х...
ОСТОНА, 5-декабр. /“Дунё” АА/. Бугун Қозоғистоннинг “Инфозакон” оммабоп интернет-нашри саҳифасида «Акмал Саидов: Одамлар ўз ҳуқуқларини билиши ва ҳимоя қилиши, ҳимоя қилинишига ишонч ҳосил қилиши керак» савловҳали мақола елон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. Унда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида, жумладан, бу йўналишда талим тизимини такомиллаштириш борасида катта ишлар амалга оширилгани қайд етилган. «Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришга доир давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир, дейилади мақолада. Президент Шавкат Мирзиёйев томонидан инсон ҳуқуқлари, еркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳар томонлама таминлашга қаратилган ташаббуслар илгари сурилиб, улар ҳаётга изчил татбиқ етилмоқда. Улар асосида БМТ Бош Ассамблеясининг бешта резолюцияси аллақачон қабул қилинган». Мақолада такидланганидек, Ўзбекистон миллий давлатчилик тарихида биринчи марта БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига сайланди. Материалда малум қилинганидек, Президент фармойиши билан Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар, Адлия, Олий ва ўрта махсус талим, Халқ талими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Омбудсман, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, минтақалар раҳбарлари иборат Инсон ҳуқуқлари соҳасида Жаҳон талим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш юзасидан Миллий комиссия тузилди. «Миллий комиссиянинг асосий мақсади инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг умуминсоний меёр ва тамойиллари, инсон ҳуқуқлари ва асосий еркинликларини ҳимоя қилишнинг халқаро кафолатлари ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш ҳамда бу борадаги ишларни яна-да самарали олиб боришдан иборатдир», деб ёзади “Инфозакон”.