Азим ва кўҳна Самарқанд яна жаҳон тамаддунининг илғор ва замонавий марказларидан бирига – оламшумул ташаббуслар рўёбга чиқадиган майдонга айланмоқда. Жаҳон халқлари учун дўстлик ва тинчлик тимсоли, илм-фан ва марифат ўчоғи бўлган ушбу тарих...
Азим ва кўҳна Самарқанд яна жаҳон тамаддунининг илғор ва замонавий марказларидан бирига – оламшумул ташаббуслар рўёбга чиқадиган майдонга айланмоқда. Жаҳон халқлари учун дўстлик ва тинчлик тимсоли, илм-фан ва марифат ўчоғи бўлган ушбу тарихий заминда шу кунларда яна бир халқаро тадбир – 5-6 декабр кунлари «Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим» мавзусидаги Глобал форум бўлиб ўтади. Самарқанд шаҳрида «Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим» мавзусида Глобал форум ўтказиш ташаббуси Президентимиз томонидан БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 46-сессиясида илгари сурилган. Ўшанда давлатимиз раҳбари Бирлашган миллатлар ташкилотининг «Инсон ҳуқуқлари йўлида ҳаракатга дават» ташаббусини илгари суриш учун БМТ Кенгаши азолари, барча шерикларимиз билан яқин ҳамкорликни давом еттиришимизни такидлагани бежиз емас. Ҳақиқатан ҳам, сўнгги йилларда Ўзбекистон Президентининг инсон ҳуқуқ ва еркинликларини таминлаш йўлида таклиф етган кўплаб ташаббуслари рўёбга чиқди ва чиқмоқда. Ендиликда Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия тўғрисидаги декларациянинг 10 йиллигига бағишлаб БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси билан биргаликда Глобал форум ўтказишга оид Президентимиз ташаббусини амалга ошириш арафасида турибмиз. Глобал форум мавзуси мазкур Декларациянинг номи билан бевосита боғлиқдир. Инсон ҳуқуқлари бўйича талим нормалари кўплаб халқаро ҳужжатларга киритилган. Хусусан, 2011 йил декабр ойида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича талим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қабул қилинган. Декларация БМТга азо давлатларга инсон ҳуқуқлари бўйича талим ва тарбияни таминлаш масулиятини юклайди. Мазкур Декларацияга мувофиқ ҳар бир инсон ва жамиятнинг ҳар бир азоси талим олиш, ўқитиш орқали инсон ҳуқуқлари ва асоси еркинликларини ҳурмат қилишга кўмаклашиши лозим. Худди шунингдек, ҳар бир инсон талим олиш ҳуқуқига ега ва талим инсон шахсини ҳар томонлама ривожлантиришга, қадр-қимматини ҳис етишга, кишиларга еркин жамиятнинг фойдали иштирокчилари бўлишига, барча миллатлар, ирқий, етник ёки диний гуруҳлар ўртасида ўзаро тушуниш, бағрикенглик ва дўстликни ривожлантиришга йўналтирилган бўлиши керак. Бундан ташқари, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим демократик жамият қуриш мақсадида ҳуқуқ ва еркинликларни англаб йетиш, улардан фаол фойдаланиш, мажбуриятларга амал қилишни назарда тутувчи инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришга хизмат қилади. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим барчанинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя етилишини таминлашда фундаментал аҳамият касб етади. Бу инсонларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва екологик жабҳаларда, умуман, ўз ҳаётига дахлдор бўлган қарорларни қабул қилиш жараёнларида тўлақонли иштирокини таминлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар, зўравонлик ва низоларнинг олдини олишда ҳам муҳим ўрин тутади. Самарқанд Глобал форумининг асосий мақсади – БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим бўйича Жаҳон талим дастури амалга оширилишининг оралиқ натижаларини сарҳисоб қилишдан иборат. Шунингдек, ушбу соҳадаги илғор тажриба, амалиёт ва инновацион ёндашувлар тақдимотини ташкил етиш, халқаро, минтақавий ва миллий даражаларда инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия тизимини такомиллаштириш бўйича ўзаро фикр алмашиш, тавсиялар ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда. Мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо етиш билан боғлиқ ислоҳотлар шароитида инсон, унинг ҳуқуқлари, еркинликлари, айниқса, қадри – енг муҳим қадрият, деган тамойил етироф етилмоқда. Шу муносабат билан йиллар давомида амал қилиб келган «давлат – жамият – инсон» тамойили Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида «инсон – жамият – давлат» тамойилига ўзгартирилди. Буларнинг барчаси, ўз навбатида, талимнинг ўзига хос соҳаси ҳисобланувчи инсон ҳуқуқлари бўйича талимни изчил ривожлантиришни тақозо қилмоқда. Бундай талим барчанинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя етилишини таминлашда бирламчи аҳамият касб етади. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим демократик жамият қуриш мақсадида ҳуқуқлар, еркинликларни англаб йетиш ва улардан фаол фойдаланиш, мажбуриятларга амал қилишни назарда тутувчи инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришга хизмат қилади. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим инсонларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва екологик жабҳаларда, умуман, ўз ҳаётига дахлдор бўлган қарорларни қабул қилишнинг барча жараёнларида тўлақонли иштирокини таминлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар, зўравонлик ва низоларнинг олдини олишда ҳам муҳим ўрин тутади. Хулоса қилиб айтганда, инсон ҳуқуқлари бўйича талим ва тарбия барча инсонлар, айниқса, ёшларни кенг қамраб оладиган ҳаётий жараён ҳисобланади. Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия тўғрисидаги декларация ана шу езгу мақсадларни глобал кўламда амалга оширишга қаратилган. Раҳматулла Мирзайев, Самарқанд давлат университети юридик факултети декани, юридик фанлар номзоди, доцент ЎзА