Тошкент шаҳрида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институтининг 29 йиллиги муносабати билан “Инсон ҳуқуқларини таминлаш – давлатлар барқарор ривожланишининг муҳим омили” мавзусида халқаро конференсия бўлиб ўтди. Тадб...
Тошкент шаҳрида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институтининг 29 йиллиги муносабати билан “Инсон ҳуқуқларини таминлаш – давлатлар барқарор ривожланишининг муҳим омили” мавзусида халқаро конференсия бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Омбудсмани, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили, ЙеХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, УСАИДнинг Ўзбекистондаги миссияси, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ҳамда Фридрих Еберт жамғармаси ҳамкорлигида ташкил етилди. Ўзбекистон Омбудсмани Феруза Ешматова Ўзбекистон инсон, унинг ҳаёти, еркинлиги, шани ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлат, очиқ ва адолатли жамиятни барпо етиш масулиятини олганини қайд етди. Янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси муқаддимасига муҳрланган ушбу сатрлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар асосини ташкил етади. Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таминлаш борасидаги ташаббуслар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида янада жадаллашди. “Инсон қадри ва манфаатлари учун” деган езгу ғояга асосланган туб ислоҳотлар “Ўзбекистон – 2030” стратегияси орқали давом етмоқда. Конференсияда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ана шу жиҳатларига етибор қаратилди. Тадбирда Австралия, Озарбайжон, Венгрия, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Марокаш, Мўғулистон, Норвегия, Покистон, Россия, Сербия, Тайланд, Туркия, Тожикистон ва Туркманистон каби 20 га яқин хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқ ва еркинликларини ҳимоя қилувчи ваколатли органлари ҳамда халқаро бирлашмалар вакиллари иштирок етиб, Омбудсман институтининг аҳамияти, инсон ҳуқуқларини таминлаш борасида ҳозирги кундаги долзарб масалалар ҳақида фикр алмашди. Нуфузли халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТнинг ихтисослашган қўмиталари азолари, Йевропа кенгаши, ЙеХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Венеция комиссияси експертлари, Халқаро Омбудсманлар институти, Осиё Омбудсманлари ассоциацияси, Германиянинг Макс Планк институти, УПР инфо вакиллари, қатор хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик корпус вакиллари ва юртимиздаги хорижий давлатларнинг елчилари халқаро ва миллий қонун ҳужжатларида инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан боғлиқ нормалар қандай ишлаётганига етибор қаратди. Қайд етиш лозимки, Бош қомусимиз ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида мамлакатимизда инсон қадрини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар барча ҳудудларда бирдек ишлаши ва кўзланган натижани бериши жуда муҳим. Омбудсман институти бу жараёнда парламент назоратининг субектларидан бири сифатида инсон ҳуқуқ ва еркинликлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши устидан парламент назоратини амалга оширишда иштирок етмоқда. Бир сўз билан айтганда, Омбудсман фуқаролар мурожаатлари асосида ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларга ҳукумат етиборини қаратаётир. Бу еса мамлакатда қонун устуворлиги ва адолат барқарорлиги таминланишида жуда муҳим. Халқаро конференсияда кейинги йилларда Ўзбекистонда бевосита фуқаролар мурожаатлари билан ишловчи Омбудсман фаолиятига инсон ҳуқуқ ва еркинликларини ҳимоя қилишнинг янги замонавий ва самарали механизмлари татбиқ қилингани қайд етилди. Вакилнинг мурожаатлар билан ишлаш жараёни тўлиқ рақамлаштирилди. 2022 йилдан Омбудсманнинг минтақавий вакиллари доимий асосда иш бошлаши мурожаатларнинг жойида тезкорлик билан ҳал етилишига хизмат қилмоқда. Омбудсман ҳаракатланиш еркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини ҳимоя қилишда ўзининг муносиб ўрнига ега бўлди. Маҳкум ва маҳбуслар мурожаатларини кўриб чиқиш билан бирга, ҳаракатланиш еркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга Омбудсман ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари билан бирга мониторинг ташрифларини амалга оширмоқда. 2019 йилда 46 маротаба, 2020 йилда 71, 2021 йилда 177, 2022 йилда 381 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 603 тани ташкил етди. Натижада қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича парламент ва жамоатчилик назорати ўрнатилишига еришилди. Халқаро конференсия ўз ишини сессияларга бўлинган ҳолда олиб борди. Сессияларда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг парламент ва фуқаролик жамияти билан инсон ҳуқуқларини таминлашдаги ҳамкорлиги, рақамлаштириш шароитида инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг долзарблиги, Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида гендер тенглик ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларининг таминланиши, меҳнат муносабатларининг кафолатлари ҳамда муносиб меҳнат шароитлари яратилиши масалалари муҳокама қилинди. Тадбир давомида Туркия, Сербия, Венгрия, Мўғулистон, Италия, Озарбайжон, Россия, Таиланд, Марокаш, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон давлатлари Омбудсманлари ҳам ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Италия, Мўғулистон давлати Омбудсманлари билан Ўзбекистон Омбудсмани ўртасида икки томонлама ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Тадбир якунида Тошкент резолюцияси қабул қилинди. Норгул Абдураимова, Рустам Назарматов (сурат), ЎзА