Самарқанд икки кун давомида Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумига мезбонлик қилди. ЎзА мухбири форум иштирокчилари, таниқли експертларнинг тадбир ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.
Муҳаммад Ризо Мажидий, Осиё Парламент ассамблеяси бош котиби: – Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми ва унинг доирасидаги учрашувлар муҳим аҳамиятга ега. Бундай мулоқот Барқарор ривожланиш мақсадларига еришишни тўлақонли таминлашда ўзаро фикр алмашиш учун ажойиб имкониятдир. Инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонун устуворлигини илгари суришда парламент институти муҳим рол ўйнайди. Зеро, парламентда фуқаролар манфаатини ифода етиш, қонунчиликка риоя қилинишини таминлаш борасидаги имконият юқори. Осиё Парламент ассамблеяси ҳам ташкилотга азо мамлакатларда тинчликка еришиш йўлида стратегиялар ишлаб чиқиш ва тарғиб қилишга интилиб, демократик мезонларни мустаҳкамлашдаги ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратиб келмоқда. Инсон ҳуқуқларини таминлаш узоқ муддатли истиқболга ега интеграциялашув соҳасидаги шерикликни кенгайтиришни тақозо етади. Айни шу ўринда Самарқанд форумининг қанчалик аҳамиятга ега екани малум бўлади. Ушбу форум минтақадаги воқеаларга тасир кўрсата оладиган, инсоният учун тинчлик, фаровонлик ва тараққиётни кафолатлаш йўлидаги ҳаракатларни бирлаштирадиган муҳим анжуман бўлди. Маргарета Кинер Неллен, ЙЕХҲТ Парламент ассамблеясининг Демократия, инсон ҳуқуқлари ва гуманитар масалалар бўйича бош қўмитаси раиси: – Анжуманда ЙЕХҲТ Парламент ассамблеяси номидан иштирок етганимдан мамнунман. Форумни ташкил қилишда бевосита ташаббус кўрсатган Ўзбекистон раҳбарияти ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига ўз миннатдорлигимни билдираман. Инсон ҳуқуқларини таминлашдаги мақсадларга еришиш учун миллий, минтақавий ва глобал миқёсдаги ҳаракатлар биргаликда амалга оширилиши керак. Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми ана шундай ҳамкорликка, миллий ва минтақавий қарашларни умумлаштириш йўлидаги самарали мулоқотга имкон яратди. Вячеслав Толмачев, Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили маслаҳатчиси: – Ҳозирги иқтисодий тараққиёт ва глобаллашув шароитида инсон ҳуқуқларини таминлаш масаласи сиёсий аҳамият касб етмоқда. Бизнинг вазифамиз инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлашнинг сиёсийлашув мезонидан босқичма-босқич воз кечишга еришишдир. Бироқ, ҳозир инсон манфаати борасида дунёда якдил қараш ва меёрлар йўқ. Инсон ҳуқуқлари бўйича институтлар ва марказлар ана шундай мақсадларга еришишдаги ижтимоий йўлак ҳисобланади. Шу боис, ўзаро мулоқот ва маслаҳатлашувларга еҳтиёж бор. Самарқандда ўтказилган форум юқори савияда, кенг қамровли йўналишларда ташкил қилингани билан аҳамиятли. Унда бугунги қатор муаммолар юзасидан фикр алмашиш, йечим ишлаб чиқиш бўйича иштирокчиларнинг ўзаро мулоқотлари ташкил қилинди. Зулфия Кочорбайева, “Ижтимоий технологиялар” агентлиги директори (Қирғизистон): – Фаолиятимиз хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган. Бугунги кунда хотин-қизларга нисбатан оила ва жамиятда зўравонлик ҳолатлари кўпайган. Бу муаммони глобал характерга ега, дейиш учун асослар мавжуд. Ҳар учинчи хотин-қиз бир бор бўлса-да, зўравонлик ҳолатларига дуч келади. Қирғизистонда бу борадаги рақамлар юқоридаги кўрсаткичларга мос. Инсон ҳуқуқлари поймол етилишига йўл қўймасликда давлат органлари билан бирга фуқаролик жамияти институтлари ҳам фаол иштирок етмоқда. Бироқ, уларни қўллаб-қувватлаш доим ҳам йетарли емас. Мамлакатингизда ўтган Осиё форумида гендер тенгликка еришиш борасида ана шундай муаммоларни халқаро ҳамжамият етиборига ҳавола етиш имкониятига ега бўлдик.