Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан Инсон ҳуқуқлари соҳасида Жаҳон талим дастурининг тўртинчи босқичи, шунингдек, БМТнинг Инсон...
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан Инсон ҳуқуқлари соҳасида Жаҳон талим дастурининг тўртинчи босқичи, шунингдек, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси доирасида “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим ва тадқиқотлар” мавзусида республика танловини елон қилди. Танловнинг мақсади инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим ва тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, мамлакатимиз аҳолиси ўртасида инсон ҳуқуқлари маданиятини кенг тарғиб етишдан иборат. Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади: инсон ҳуқуқлари бўйича енг яхши ўқув курси; инсон ҳуқуқлари ва еркинликларига бағишланган енг яхши расм; инсон ҳуқуқлари ва еркинликларига бағишланган енг яхши видеоролик; инсон ҳуқуқлари бўйича енг яхши мақола: енг яхши илмий мақола ва енг яхши оммабоп мақола; инсон ҳуқуқлари ва еркинликларига бағишланган енг яхши босма ва електрон ўқув адабиётлари. Танлов натижалари 10 декабр – Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида елон қилинади. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан мукофотланади. Манба: "Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари" журнали