ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ТАЛИМ: мазмуни, моҳияти ва аҳамияти
2022 йил 5-6 декабр кунлари Самарқанд шаҳрида «Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим» мавзусида ўтказиладиган Глобал форум БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қабул қилинганининг 10 йиллигига бағишланади. Ушбу нуфузли халқаро анжуманни ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 46-сессиясида илгари сурилган. Инсон ҳуқуқлари бўйича талим нормалари кўплаб халқаро ҳужжатларга киритилган. Хусусан, 2011 йил декабр ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича талим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қабул қилинган. Декларация азо давлатларга инсон ҳуқуқлари бўйича талим ва тарбияни таминлаш масулиятини юклайди. Мазкур Декларацияда белгиланганидек: биринчидан, ҳар бир инсон ва жамиятнинг ҳар бир азоси талим олиш ва ўқитиш орқали инсон ҳуқуқлари ва асосий еркинликларини ҳурмат қилишга кўмаклашиши лозим; иккинчидан, ҳар бир инсон талим олиш ҳуқуқига ега ва талим инсон шахсини ҳар томонлама ривожлантиришга, қадр-қимматини ҳис етишга, барча кишиларга еркин жамиятнинг фойдали иштирокчилари бўлишига, барча миллатлар, ирқий, етник ёки диний гуруҳлар ўртасида ўзаро тушуниш, бағрикенглик ва дўстликни ривожлантиришга йўналтирилган бўлиши керак. Мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо етиш билан боғлиқ ислоҳотлар шароитида “инсон, унинг ҳуқуқлари, еркинликлари, айниқса, қадри – енг муҳим қадрият” деган тамойил етироф етилмоқда. Шу муносабат билан йиллар давомида амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойили Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида “инсон – жамият – давлат” тамойилига ўзгартирилди. Буларнинг барчаси, ўз навбатида, талимнинг ўзига хос соҳаси ҳисобланувчи инсон ҳуқуқлари бўйича талимни изчил ривожлантиришни тақозо қилмоқда. Бундай талим барчанинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя етилишини таминлашда бирламчи аҳамият касб етади. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим демократик жамият қуриш мақсадида ҳуқуқлар, еркинликларни англаб йетиш ва улардан фаол фойдаланиш, мажбуриятларга амал қилишни назарда тутувчи инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришга хизмат қилади. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим инсонларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва екологик жабҳаларда, умуман, ўз ҳаётига дахлдор бўлган қарорларни қабул қилишнинг барча жараёнларида тўлақонли иштирокини таминлаш, шунингдек ҳуқуқбузарликлар, зўравонлик ва низоларнинг олдини олишда ҳам муҳим ўрин тутади. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси елон қилингандан сўнг халқаро ҳамжамият инсон ҳуқуқлари ва асосий еркинликларини тан олди ва уларга риоя етилишини халқаро инсон ҳуқуқлари меёрлари ва механизмлари орқали тарғиб қилишни бошлади. Ушбу ҳуқуқлардан бири – талим олиш ҳуқуқи – инсоннинг барча ҳуқуқларидан фойдаланиш учун бошланғич нуқтадир. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимга: инсон ҳуқуқлари бўйича талим; ушбу ҳуқуқлар тўғрисида билиш ҳуқуқи; ҳар қандай жамиятда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тарғиб қилишнинг усуллари ва воситалари киради. Инсон ҳуқуқлари бўйича талим ва тарбия барча инсонлар, айниқса, ёшларни кенг қамраб оладиган ҳаётий жараёндир. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати УзДаилй.уз “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти даракчи.уз