Бундан тўрт ой илгари Президентимиз Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрининг қадимий Конигил мавзесида “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг очилишига бағишланган тантанали маросимда: “Бу улкан марказ буюк аждодларимиз бунёд етган муҳташам...
Бундан тўрт ой илгари Президентимиз Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрининг қадимий Конигил мавзесида “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг очилишига бағишланган тантанали маросимда: “Бу улкан марказ буюк аждодларимиз бунёд етган муҳташам меморий обидаларга муносиб бўлиб, уларнинг тарихий ананаларини давом еттиради. Ушбу мажмуа мамлакатимизда ҳозирги пайтда пойдевори қурилиши бошланган Учинчи Ренессанс ва олдинги тарихий даврлар ўртасидаги рамзий кўприк бўлади”, деб такидлагани бежиз емас. “Буюк ипак йўли” маркази қисқа фурсатда жаҳон халқлари учун дўстлик ва тинчлик тимсолига, том манода, оламшумул ташаббуслар рўёбга чиқадиган сиёсат ва ҳуқуқ, илм-фан ва марифат майдонига айланди. Буни 2022 йил 5 декабр куни ушбу маҳобатли мажмуада “Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим” Глобал форуми ўз ишини бошлагани яна бир бор тасдиқлайди. Бундан 5 йил олдин дастлабки Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми ташкил қилиниб, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги глобал муаммоларнинг Самарқанддаги муҳокамаси йўлга қўйилганди. Ўшанда инсон ҳуқуқлари муҳокамасида “Самарқанд руҳи” пайдо бўлди. 2020 йилда онлайн форматда ўтказилган иккинчи Самарқанд форуми ёшлар ҳуқуқига бағишланди. Бу галги учинчи Самарқанд форуми – Глобал форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси ва Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 46‑сессиясида илгари сурилган ташаббус асосида инсон ҳуқуқлари соҳасида талимни ривожлантириш муаммолари муҳокама қилинади. Шу муносабат билан Инсон ҳуқуқлари ўйича Ўзбекистон Республикаси Милий маркази директори Акмал Саидов Глобал форумни очар екан, тадбирни “Инсон ҳуқуқлари бўйича талим: декларациядан – амалиётга” шиори асосида ўтказишни таклиф қилди. Очилиш маросимида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Тюрк видеомурожаати; БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий мувофиқлаштирувчиси в.б. Мунир Мамедзаде табриги; БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раиси, елчи Федерико Вилегас видеомурожаати; ЙеХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи табриги, Йевропа Кенгаши Инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги бошқармаси бош директори Христос Гиякумопулос видеомурожаати тингланди. МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев нутқини МДҲ Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари – Ижрочи котиби Бекетжан Жумаханов ўқиб ешиттирди. Глобал форумда халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотларнинг 100 нафардан ортиқ вакили офф-лайн ва он-лайн тарзда иштирок етмоқда. Жумладан, 10 та халқаро ва 6 та минтақавий ташкилот, 30 давлатдан инсон ҳуқуқлари бўйича йетакчи хорижий експертлар ҳамда профессор-мутахассислар қатнашмоқда. Форум иштирокчилари сафида, шунингдек, 150 та миллий ташкилотнинг 2 минг нафардан зиёд вакили бор. Улар асосан 20 та вазирлик ва идоралар, юртимизнинг барча ҳудудларидан 50 та олий талим муассасаси ва илмий ташкилотлар, 60 дан ортиқ фуқаролик жамият институти, жумладан, ёшлар ташкилотлари фаолларидан иборат. Глобал форум ишини миллий оммавий ахборот воситалари ва мамлакатимизда аккредитациядан ўтган хориж мухбирлари ёритмоқда. Халқаро анжуман тафсилотлари Интернет, ижтимоий тармоқлар, жумладан Ю-туб канали орқали жонли ефирга узатилмоқда. Иштирокчиларга инсон ҳуқуқлари соҳасида талим мавзуига оид 10 дан ортиқ адабиёт ҳамда “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журналининг махсус сони тақдим етилди. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати Самарқанд вилояти ҳокимлиги веб-сайти ҚМПТИ