Самарқанд шаҳрида 5 декабр куни ўз ишини бошлаган «Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим» Глобал форумининг биринчи куни ялпи мажлисида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасид...
Самарқанд шаҳрида 5 декабр куни ўз ишини бошлаган «Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим» Глобал форумининг биринчи куни ялпи мажлисида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон талим дастурининг 2005 йилдан буён амалга оширилиши жараёнлари ҳақида сўз борди. Бунда асосан инсон ҳуқуқлари бўйича самарали талимга еришиш тамойиллари ва ёндашувлари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, замонавий муаммоларни ҳисобга олган ҳолда, дунёнинг турли ҳудудларида инсон ҳуқуқлари бўйича талим соҳасидаги технологияларнинг ривожланиши ва айни соҳада қўлга киритилган ютуқлар, сабоқ ва хулосалар таҳлил етилди. Ушбу мавзудаги глобал ёндашувга бағишланган дастлабки сессияга БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармасининг Марказий Осиёдаги Инсон ҳуқуқлари талими бўйича минтақавий вакили в.б. Фабио Пиана модераторлик қилди. Мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо етиш билан боғлиқ ислоҳотлар шароитида “инсон, унинг ҳуқуқлари, еркинликлари, айниқса, қадри – енг муҳим қадрият” деган тамойил етироф етилмоқда. Шу муносабат билан йиллар давомида амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойили Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида “инсон – жамият – давлат” тамойилига ўзгартирилди. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Олий Мажлис томонидан 2019 йилда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қоидаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури қабул қилингани ва мазкур Миллий ҳаракатлар дастури ижроси бўйича «Йўл харитаси» 2021 йил декабрига қадар тўлиқ бажарилгани буни яққол тасдиқлайди. Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси доирасида олий ўқув юртлари учун инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув курслари жорий етиш вазифаси белгилаб берилган. Бу борадаги ишлар изчил давом етмоқда. Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 7 июндаги Фармойишига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон талим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия ташкил етилди. Айни вақтда Миллий комиссия азолари иштирокида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий талим дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ўз навбатида, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси Инсон ҳуқуқлари бўйича талим ва ўқитиш бўлими мувофиқлаштирувчиси Йелена Ипполити БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим бўйича ташаббуслари амалга оширилиши ҳолатини глобал кўламда таҳлил қилган бўлса, Ҳиндистон Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссиясининг Бош котиби Девендра Кумар Сингх онлай тарзда Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия тўғрисидаги декларацияни амалга ошириш борасида еришилган ютуқлар, мавжуд муаммолар ва истиқболлар ҳақида маруза қилди. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия бўлими кичик ходими Паулина Тандионо БМТ Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон талим дастури тўртинчи босқичининг 2020-2024 йилларда амалга оширилиши жараёнлари хусусида мушоҳада юритди. Глобал форумнинг кейинги сессиясида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимга минтақавий ёндашувлар кўриб чиқилди. Ушбу сессияга Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари Мирзатилло Тиллабоев модераторлик қилди. Халқаро талим бўйича Америка кенгашлари президенти ва ижрочи директори Девид Паттон – Халқаро талим олиш имкониятини кенгайтириш истиқболлари, Йевропа Кенгашининг Одил судлов ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича талим бўлими раҳбари Ева Пастрана онлайн чиқишида – инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимга йевропача ёндашув, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссия раиси Хожи Али Ачикгюл – бу соҳага ўзи мансуб халқаро ташкилотнинг муносабати хусусида фикр юритди. Шунингдек, Осиё-Тинч океани Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот марказининг йетакчи тадқиқотчиси Жефферсон Плантилла мазкур минтақада инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим борасида орттирилган ибратли тажрибалар ҳақида онлайн режимда сўзлаб берди. Россия Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш бўйича кенгаш раиси Валерий Фадеев еса онлай тарздаги марузасида БМТнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги асосий ҳужжатларини замонавийлик нуқтаи назаридан талқин қилди. Бундан ташқари, Глобал форумнинг биринчи куни турли залларда “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги расмий талим тамойиллари ва ёндашувлари: глобал, минтақавий ва миллий тажриба” мавзуида параллел мажлислар ўтказилди. Бунда технологияларнинг ривожланиши, Интернет-ресурслар ва дунёнинг тез ўзгарувчан геосиёсий манзарасини ҳисобга олган ҳолда, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги расмий ва норасмий талимга илғор тажриба, инновацион, гендер ҳамда инклюзив ёндашувлар муҳокама қилиниб, айни йўналишдаги янги ташаббуслар тақдим етилди. Хусусан, 1-параллел сессияда болалар ва ёшлар учун инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим тамойиллари, бу борадаги ёндашувлар ва замонавий таҳдидлар таҳлил қилинди. Експертлар асосий етиборни замонавий технологиялар, Интернет, дунёнинг тез ўзгарувчан геосиёсий манзарасининг ёш авлодга тасирини муҳокама қилишга қаратдилар. Олий талим муассасаларида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим тамойиллари, бу борадаги ёндашув ва замонавий таҳдидлар нималардан иборат? Глобал форум иштирокчилари 2-параллел сессия доирасида айни шу мавзуни кўриб чиқар екан, коронавирус пандемияси, технологияларни ривожлантириш, интернет-ресурслар ва геосиёсат билан боғлиқ хатарларга алоҳида тўхталдилар. Шунингдек, 3-параллел сессияда юридик касб вакиллари – судялар, прокурорлар ва адвокатлар учун инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимни таминлаш масаласи муҳокама қилинди. Дунёнинг турли мамлакатларида бу борада мавжуд тамойил ва ёндашувлар ўрганилди. Сўнгги, яни 4-параллел сессия иши фуқаролик жамияти учун инсон ҳуқуқлари соҳасидаги норасмий талимни таминлашга бағишланди. Бу жараёнда гендер тенглик, инклюзивлик, миграция каби масалаларни ҳисобга олиш зарурлиги такидланди. Ба...