Мақсад – инсон ҳуқуқлари соҳасида демократик ислоҳотларнинг бориши, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг асосий фаолияти билан танишишдир.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг директори А.Саидов П.Юел-Дженсен бошчилигидаги ЙХҲТ Парламент Ассамблеясининг Дания делегатцияси билан учрашуви бўлиб ўтди. Мақсад – инсон ҳуқуқлари соҳасида демократик ислоҳотларнинг бориши, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг асосий фаолияти билан танишишдир. Учрашув давомида делегатция азолари сўнгги йилларда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, БМТ тизилмалари ва ЙХҲТ билан ҳамкорлик тўғрисида батафсил малумот бердилар. Суҳбат чоғида фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказнинг асосий вазифалари ва фаолияти, ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг фаолияти тўғрисидаги малумот берилди. Маказнинг Олий Мажлис палаталари билан ўзаро ҳамкорлигига алоҳида етибор қаратилди. Учрашувда коррупцияга қарши курашиш масалалари, Ўзбекистоннинг жамиятини, айниқса, ёшларни радикаллаштириш-га йўл қўймаслик ва диний еркинлик ҳуқуқларини таминлаш масалалари, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Дания институти билан ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув якунида томонлар инсон ҳуқуқлари соҳасида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга келишиб олдилар.