Давра суҳбати йиғилишида депутатлар, манфаатдор вазирликлар, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, илмий ва талим муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, шунингдек ЮНИСЕФнинг Йевропа ва Марказий Осиё бўйича Минтақавий директори Афшан Хан иштирок етдилар.
"Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастурини амалга ошириш ҳамда БМТнинг бола ҳуқуқлари бўйича Конвенциясини имплементация қилиш доирасида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва Фан, талим, маданият ва спорт масалалари қўмиталари билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастурини амалга ошириш ҳамда БМТнинг бола ҳуқуқлари бўйича Конвенциясини имплементация қилиш доирасида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбати йиғилишида депутатлар, манфаатдор вазирликлар, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, илмий ва талим муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, шунингдек ЮНИСЕФнинг Йевропа ва Марказий Осиё бўйича Минтақавий директори Афшан Хан иштирок етдилар. Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси ёш, мустақил, динамик тарзда ривожланаётган давлат еканлиги такидланиб, мамлакат Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатимиз аҳолисининг 30%ни ёки 10 миллионини болалар ҳамда ёшлар ташкил қилиши хақидаги малумотларига тўхталиб ўтилди. Шунингдек, болалар ва ёшларнинг жисмоний, интеллектуал ҳамда манавий-аҳлоқий ривожланишини юқори даражада таминлашга қаратилган қонунчилик, дастурий, ташкилий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши еканлиги ҳам такидланди. Давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистон Республикасининг болалар ва ёшларга нисбатан сиёсатини амалга ошириши Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Бола ҳуқуқлари бўйича БМТ конвенцияси, инсон ҳуқуқ ва еркинликлари бўйича бошқа халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларига ҳамда болалар ва ёшлар ҳуқуқларига риоя қилиш, ҳимоя қилишни таминлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий базасини ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Кодекслар ва “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги, “Давлатнинг ёшларга оид сиёсати тўғрисида”ги қонунлари каби 100 дан ортиқ қонунлар ва бошқа норматив-ҳужжатларда ўз ифодасини топган болаликни ҳимоя қилиш миллий тажрибасига асосланганлигини қайд етиб ўтдилар. Малумки, Ўзбекистон Республикаси БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича Қўмитаси ва бошқа инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича шартномавий органларининг тавсияларини ижобий қабул қилади. Шунингдек, уларни амалга ошириш учун 2014 йилда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши ҳамда шартномавий органларининг инсон ҳуқуқ ва еркинликлари соҳасидаги Миллий марузаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича тавсияларини 2014-2016 йилларда бажаришга қаратилган Миллий ҳаракат дастури ҳам қабул қилинди. Ўзбекистон қонунчилиги ҳамда ҳар йиллик давлат дастурлари доирасида болалар ва ёшларнинг талим олишга, соғлиқни сақлашга, оналар ва болалар ўлимини қисқартиришга, уларнинг ижтимоий ҳимоясига ҳамда дам олишга бўлган ҳуқуқларини таминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Давлатнинг ёшлар сиёсатини такомиллаштириш, ёш авлодни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, болалар ва ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб етишга катта етибор қаратилмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрдаги БМТ Бош Ассамблеясининг 72-Сессиясидаги марузасида давлатларнинг ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги сиёсатини такомиллаштириш ҳамда Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Халқаро конвенция қабул қилишнинг муҳимлигини алоҳида такидлаб ўтганлиги ҳам етироф етилди. Йиғилишда болалар ва ёшлар ҳуқуқлари бўйича Вакил институтини жорий қилиш ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги болалар ва ёшлар ҳуқуқлари бўйича Вакил тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш орқали ёш авлод ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий тизимини мустаҳкамлаш зарур еканлиги такидланди. Халқаро ва хорижий тажрибага кўра болалар, ёшлар ҳуқуқлари бўйича ихтисослаштирилган омбудсманлар фаолияти, боланинг манфаати йўлида давлат бошқарувини такомиллаштиришга, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция қоидаларини қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига тадбиқ етишга, боланинг шахси, шани ҳамда қадр-қиммати, ҳуқуқлари, еркинликлари ва қонуний манфаатларига жамоатчилик, давлат тузилмалари, шунингдек ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларда ҳурмат даражасини оширишга кўмаклашиши такидланди. Шу билан бирга тадбир иштирокчилари ёш авлоднинг хавфсизлигини таминлаш тизимини шакллантириш мақсадида болалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча тузилмалар тузиш мақсадга мувофиқ еканлигига мустаҳкам ишонч билдирдилар. Болалар ва ёшлар билан мулоқот қилиш, уларнинг сўровлари ва еҳтиёжларини қондириш, уларнинг муаммоларини ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг жисмоний ва манавий ривожланишига кўмаклашиш – Швеция ҳамда бошқа кўплаб давлатлар болалар Омбудсманининг вазифасига киришини қайд етдилар. Шунингдек, тадбирда "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастуринининг 172-бандини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган "Талим тўғрисидаги" Қонун лойиҳасининг қоидалари ҳам муҳокама қилинди. Қонун лойиҳасида талим соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, нодавлат талим муассасалари фаолиятини лицензиялаш масалалари, талим тизимини болалар ва ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибага асосланган ҳолда такомиллаштиришга йўналтирилган талим ва ва бошқа соҳаларда давлат ва хусусий ҳамкорлик тамойиллари ўз аксини топганлиги борасида алоҳида такидланди. Давра суҳбати йиғилишида муҳокама қилинган қонун лойиҳалари ва уларнинг халқар...