Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим бўйича Глобал форумнинг айнан қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши жуда ўринли, мантиқли ва теран рамзий манога ега, – деди Йевропа Кенгаши Инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги бошқармаси бош ди...
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим бўйича Глобал форумнинг айнан қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши жуда ўринли, мантиқли ва теран рамзий манога ега, – деди Йевропа Кенгаши Инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги бошқармаси бош директори Христос Гиякумопулос. – Чунки ушбу заминда неча асрлар давомида инсониятга яхшилик ва манфаат келтирувчи билимларга бой қанчадан-қанча ноёб илмий асарлар яратилган. Глобал форумни ўтказиш учун ҳам мақбул вақт танланган. Зеро, биз бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси натижаларини ҳамжиҳатликда баҳолаб турибмиз. Яқин кунарда еса БМТ Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75 йиллигига бағишланган бутунжаҳон кампанияси бошанади. Мазкур Декларация қабул қилинганидан буён ўтган даврда бутун дунёда инсон ҳуқуқлари бўйича қанчадан-қанча муҳим минтақавий шартномалар қабул қилинишига туртки бериб келмоқда. Шундай ҳужжатлардан бири – Инсон ҳуқуқлари бўйича Йевропа конвенсиясидир. Бугунги кунда ушбу Конвенсия Йевропа Кенгашининг қоқ юрагида яшайдиган 700 миллион нафардан ортиқ инсоннинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Йевропа Кенгаши ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланади. У ўзида 46 та азо-давлатни бирлаштирган бўлиб, ўзаро ҳамжиҳатликда инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонун устуворлиги қадриятларига таяниб фаолият олиб боради. Ўтган даврда Йевропа Кенгашининг 200 дан зиёд конвенсияси қабул қилинган. Уларнинг учдан икки қисми Йевропа Кенгашига азо бўлмаган давлатлар ҳам имзолаши учун очиқдир. Шу тариқа минтақавий ташкилотимизнинг стандартлари глобал стандартларга айланмоқда. Ўз навбатида, ана шу глобал аҳамиятга ега стандартлар турли ҳуқуқий тизимларни яратиш учун қўл келади. Биз судялар, прокурорлар, адвокатлар, юристлар, давлат хизматчилари, фуқаролик жамияти вакиллари инсон ҳуқуқларини таминлаш борасида ғоят муҳим манфаатдор томонлардир, деб ҳисоблаймиз. Бу, ўз навбатида, ҳозирги рақамли ва тез ўзгараётган дунёда уларни талаб даражасида қўллаб-қувватлашни тақозо етади. Чунки инсон ҳуқуқлари ҳимоясига ихтисослашган мутахассислар зарур воситаларга ега бўлишлари даркор. Улар билимли, малакали ва кундалик иш жараёнида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги стандартларни амалда изчил қўллаш кўникмаси ҳамда имкониятарига ега бўлишлари шарт. Қисқасини айтганда, ана шундай жиҳатлардан олиб қараганда ҳам, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим бўйича Самарқанд Глобал форуми улкан аҳамият касб етади. Фурсатдан фойдаланиб, шундай долзарб амалий халқаро мулоқот учун дунёнинг тури ҳудудларидан ўзаро ҳамфикр кўплаб инсонларни бир жойга жамлаган ташкилотчиларга самимий миннатдорик билдираман. Ғулом МИРЗО ёзиб олди