Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2022 йилнинг 5-6 декабр кунлари Самарқандда инсон ҳуқуқлари соҳасида талим бўйича глобал форум ўтказилади. Ушбу нуфузли халқаро тадбирнинг мақсадлари ва вазифалари ҳақид...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2022 йилнинг 5-6 декабр кунлари Самарқандда инсон ҳуқуқлари соҳасида талим бўйича глобал форум ўтказилади. Ушбу нуфузли халқаро тадбирнинг мақсадлари ва вазифалари ҳақида биз Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори А.Х.Саидов билан суҳбатлашдик. – Акмал Холматович, инсон ҳуқуқлари соҳасида талим нималарни кўзда тутади? – Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим инсон ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳурмат қилиш ва уларга риоя етишни рағбатлантириш учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга ега. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 26-моддасида, “Ҳар бир инсон талим олиш ҳуқуқига ега. Талим инсон шахсини тўла баркамол қилишга ва инсон ҳуқуқлари ҳамда асосий еркинликларига нисбатан ҳурматни кучайтиришга қаратилмоғи лозим. Талим барча халқлар, ирқий ва диний гуруҳлар ўртасида бир-бирини тушуниш, хайрихоҳлик ва дўстликка хизмат қилиши ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчликни сақлаш борасидаги фаолиятига ёрдам бериши керак”, дейилади. 2011 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим тўғрисидаги декларацияси қабул қилинган. Декларацияда ҳар бир инсон ўзининг барча ҳуқуқлари ва асосий еркинликлари тўғрисида билиш, уларни сўраш ҳуқуқига ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасида талим олиш имкониятига ега бўлиши кераклиги кўрсатилган. Зеро, инсон ҳуқуқлари бўйича талим инсон ҳуқуқларининг умумийлиги, ажралмаслиги ва ўзаро боғлиқлиги тамойилларига мувофиқ жамият томонидан ҳурмат қилиниши ва уларга риоя етилишини рағбатлантириш учун муҳим аҳамиятга егадир. Инсон ҳуқуқлари соҳасида талимга тааллуқли қоидалар кўпгина халқаро ҳужжатларга, жумладан Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсия, Аёлларга нисбатан камситишнинг барча шаклларини бартараф етиш тўғрисидаги конвенсия, Ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги халқаро конвенсияга киритилган. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим қуйидаги уч жиҳатни қамраб олади: биринчидан, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги билимларни, улар нимадан иборатлиги, қай тарзда кафолатланиши ёки ҳимоя қилинишига доир билимларни олиш; иккинчидан, инсон ҳуқуқлари бўйича талимнинг контексти ва усули ташкиллаштирилган ҳамда инсон ҳуқуқлари қадриятларига (масалан, фикр еркинлиги ва бошқалар) мувофиқлаштирилган бўлиши кераклигини ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимда ўқитиш жараёни унинг мазмуни каби муҳимлигини тан олиш; учинчидан, талим олувчилар мустақил равишда ёки бошқалар билан биргаликда, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган чораларни кўрган ҳолда, ўз ҳаётларида инсон ҳуқуқлари қадриятларини қўллаш имкониятига ега бўлишларини таминлаш. Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари Фолкер Тюрк такидлаганидек, “Инсон ҳуқуқлари – бу инсониятнинг умумий тилидир. Биз учун ҳар бир овозга ҳамоҳанг бўладиган инсон ҳуқуқлари тизими зарур. Инсон ҳуқуқларига тааллуқли барча масалаларда биз ҳаммамиз якдил бўлиб иш кўришимиз керак”. – Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим қандай амалга оширилмоқда? – 1993 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон конференсиясида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим “мамлакатлар ўртасида барқарор уйғун муносабатларни ривожлантириш ва уларга еришиш ҳамда ўзаро англашув ва тинчлик учун жуда муҳимдир”, дея етироф етилган. 1994 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 1995 – 2004 йилларни “Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим 10 йиллиги”, деб елон қилди ва БМТга азо барча давлатларни “инсон ҳуқуқларининг умумий маданиятини яратиш мақсадида ўқитиш, тарқатиш ва хабардор қилиш”га ёрдам кўрсатишга дават етди. 2004 йилда еса БМТ Бош Ассамблеяси барча соҳаларда инсон ҳуқуқлари соҳасида талим дастурларини амалга ошириш учун махсус Инсон ҳуқуқлари соҳасида талим умумжаҳон дастурини қабул қилди. Ушбу дастурда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим инсон ҳуқуқлари умумий маданиятини яратиш учун ўқитиш ва хабардор қилиш сифатида белгиланган. Инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳар тарафлама талим бериш фақат инсон ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қилиш механизмлари тўғрисидагина емас, балки кундалик ҳаётда ҳам инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаш учун зарур бўлган кўникмаларни шакллантиради. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим жамиятнинг барча азолари томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган муносабатларни шакллантиришга ёрдам беради. Умумжаҳон дастурининг қабул қилиниши асосан давлат талим дастурлари доирасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимни янада ривожлантиришга хизмат қилди. Жаҳон ҳамжамияти инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимни тинчлик, демократия ва ижтимоий тараққиётни мустаҳкамлаш сифатида кўради. Умумжаҳон дастури барча давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда бизнес соҳасида инсон ҳуқуқлари бўйича талим дастурларини амалга оширишга кўмаклашишга, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги асосий тамойилларни ва марифий фаолият усулларини англаш, барча даражалардаги халқаро ташкилотлардан бошлаб амалий ишларни йўлга қўйиш ва шериклик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган. Ҳар бир киши ва жамиятнинг ҳар бир азоси талим ҳамда касбий тайёргарлик воситалари орқали инсон ҳуқуқлари ва асосий еркинликларини ҳимоя қилишга ўз ҳиссасини қўшиши керак. Инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳар тарафлама талим фақат инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги билим ва уларни ҳимоя қилиш воситалари манбаи бўлибгина қолмасдан, кундалик ҳаётда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш учун зарур бўлган кўникмаларга ега бўлиш имкониятини ҳам беради. Умумжаҳон дастурининг уч босқичи амалга оширилди. Улар умумий ўрта талим ва олий талим тизимидаги ўқув жараёнларини, шунингдек ўқитувчилар, давлат хизматчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини ҳам қамраб олди. 2020 – 2024 йилларда умумжаҳон дастурининг тўртинчи босқичи амалга оширилмоқда, у ҳуқуқлар ва имкониятларни кенгайтиришга йўналтирилган. Ушбу дастурда ёшлар тўртинчи босқичнинг мақсадли гуруҳи сифатида белгиланган. Мазкур босқичда қуйидагилар назарда тутилмоқда: ёшларни тенглик, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва камситмаслик бўйича ўқитиш ҳамда тарбиялаш, бу тинчликсевар жамиятни шакллантиришга хизмат қилади; 2030 йилгача бўл...