Президент Шавкат Мирзиёйев раислигида 11-апрел куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мамлакатимизда 30 ёшгача бўлган ёшлар 19 миллиондан ортиқ ёки аҳолининг 55...
Президент Шавкат Мирзиёйев раислигида 11-апрел куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мамлакатимизда 30 ёшгача бўлган ёшлар 19 миллиондан ортиқ ёки аҳолининг 55 фоизини ташкил қилади. Меҳнат бозорига ҳар йили 600 минг ёшлар кириб келаётган бўлса, келгуси 10 йилда бу рақам 1 миллионга йетади. Шу боис ёшларга сифатли талим бериш, касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таминлашга алоҳида етибор қаратилмоқда. Бу ишларни маҳаллада ташкил етиш бўйича вертикал бошқарув тизими яратилди. 9 минг 500 та маҳаллага фидойи ва ташаббускор ёшлар йетакчилари тайинланди. Бу тизим орқали ёшларга 100 дан ортиқ имкониятлар яратилди, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш йўлга қўйилди. Мисол учун, ўтган йилнинг ўзида ёшлар тадбиркорлиги учун 4 триллион сўм кредит берилиб, 150 мингта лойиҳа ишга туширилган, 325 мингта иш ўрни яратилган. 43 минг гектар екин майдони ажратилиб, 435 минг ёшлар бандлиги таминланган. 32 мингдан зиёд ёшларга субсидия орқали асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари ва компютер олиб берилган. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам кўп ишлар қилинмоқда. Жумладан, ўтган йили 130 минг талабага 1 триллион 700 миллиард сўм талим кредити берилди, хотин-қизларнинг магистратурада ўқиши бепул бўлди. 53 минг нафар еҳтиёжманд талабага контракт пуллари, 15 мингдан зиёд ёшларга ҳарбий хизмат ва 13 минг нафарига чет тиллари бўйича имтиҳон харажатлари тўлаб берилди. 81 минг талабага уй-жой ижараси тўлови ажратилди. “Ёшлар дафтари” орқали 300 минг ёшларга қарийб 600 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди. Лекин бу борада долзарб масалалар ҳали ҳам кўп. Бугунги кунда юртимизда 722 минг нафар расман ишсиз ёшлар бор. Бу соҳадаги ишларни янада аниқ ва манзилли ташкил етиш мақсадида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 9 миллион нафар ўғил-қиз алоҳида етиборга олинди. Бунда биринчи марта 25 та вазирлик ва идора малумотлари ўзаро уйғунлашган електрон базага жамланди. Барча ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, “маҳалладан вазирликкача” тизимида ишлаш чоралари белгилаб олинган. Йиғилишда, аввало, ишсиз, норасмий секторда банд бўлган ва чет елга ишлагани кетган ёшлар масаласига алоҳида етибор қаратилди. Давлатимиз раҳбари бу борада кўплаб янги ташаббусларни илгари сурди. Хусусан, ёшлар бандлигини таминлаш учун, аввало, ишга қабул қилиш тизимини қайта кўриб чиқиш кераклиги такидланди. Мисол учун, ҳозирда 103 мингдан ортиқ ташкилотларда 254 минг бўш иш ўрни бор. Лекин, ўтган йили олий талимни битирган 6 мингдан ортиқ, коллеж ва техникумни тамомлаган 30 минг нафар йигит-қиз иш топа олмаган. Шу боис енди ҳар бир вазирлик ўз тармоғидаги касбларга малака талабини ўзи белгилайди. Шунингдек, вазирликлар олий ва ўрта махсус талимга буюртма берибгина қолмай, уларнинг ўқув дастурларини бирга ишлаб чиқади. Малумки, 2021-йилда 25 ёшгача бўлган ёшларни ишга олган корхоналарга ижтимоий солиқни қайтариб бериш амалиёти жорий қилинган еди. Ўтган даврда бундан 9 мингдан зиёд корхона фойдаланди ҳамда 100 минг ёшлар бандлиги таминланди. Давлатимиз раҳбари бу ижобий тажриба муддатини яна икки йилга узайтириш бўйича кўрсатма берди. “Янги Ўзбекистон ёшлари ташаббуслари” жамғармаси ва електрон платформаси ташкил қилиниши белгиланди. Жамғармага 100 миллион доллар йўналтирилиб, бу маблағлар иқтидорли ёшларнинг енг яхши ғоя, стартап ва лойиҳаларига қулай ва йенгил шартларда, зарур бўлса фоизсиз ажратилади. ИТ-парклар бўйича тажрибадан келиб чиқиб, ҳудудларда “Креатив парк”лар ҳам ташкил етилади. Уларга ИТ-парк резидентларига берилган имтиёз ва йенгилликлар қўлланади. “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳам кўпроқ касб ўргатишга, бандликни таминлашга хизмат қилиши кераклиги такидланди. Шу боис енди бу жамғарма орқали турдош хизматлардан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш имконияти яратилиши белгиланди. Давлат кўмагига муҳтож ёшлар ҳар бир вазир ва унинг ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, ректорлар, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига номма-ном бириктирилди. Улар ўз ҳимоясидаги ўғил-қизларнинг касб-ҳунар ўрганишига, кредит, субсидия ва кафиллик олиш орқали бандлигига кўмаклашади. Йиғилишда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил етиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Яқинда 100 мингдан ортиқ ёшлар ўртасида ўтказилган сўровномада улар маҳалласида спорт билан шуғулланишга шароит ҳамда кўнгилочар масканлар йетишмаслигини билдирган. Шу боис, биринчи босқичда вилоят марказларида, кейинчалик туманларда кечаю кундуз ишлайдиган ёшлар сайилгоҳлари ташкил етиш вазифаси қўйилди. Уларда спорт, киберспорт ва интеллектуал ўйинлар, китобхонлик, караоке учун шароитлар кўзда тутилади. Шунингдек, ҳар бир туманда “Ёшлар сайли” ва ижод кўчалари, олий ўқув юртларида спорт лигалари, коворкинг ва театр студиялари ташкил қилинади. Бугунги кунда 1,5 миллион ёшлар бўш вақтини чет тили ўрганишга бағишламоқда. Уларнинг бу интилишлари рағбатлантирилиб, хусусий марказларда тил ўрганиш харажатларига субсидиялар ажратилади. Мактабларда тўгаракларни жиҳозлаш ва мураббийларни қўллаб-қувватлаш, “Баркамол авлод” болалар марказлари самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди. Ёшлар ўртасида “Касб-ҳунар олимпиадалари” ташкил қилиниши айтилди. Бугунги глобаллашув даврида ёшлар тарбияси ва онгига таҳдидлар тобора кучаймоқда. Марифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний “Ҳар бир миллатнинг саодати ёшларнинг яхши тарбиясига боғлиқдир” дея такидлаган. Лекин манавий тарғиботнинг қамрови ва тасирчанлиги пастлиги, ёшларнинг қизиқишлари инобатга олинмаётгани кўрсатиб ўтилди. Шу боис Манавият ва марифат маркази фаолиятини такомиллаштириш, ёшларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиб, уларга соғлом фикр берадиган манбаларни кўпайтириш юзасидан топшириқлар берилди. Умуман, бу соҳадаги давлат сиёсатини самарали ташкил етишга қаратилган “Янги Ўзбекистон ёшлари” дастурини ишлаб чиқиш, қонунчиликни ўзгартириш вазифалари белгиланди. Президентимиз ёшлар билан ишлаш барча раҳбарларнинг, кенг жамоатчиликнинг, бутун жамиятимизнинг енг устувор вазифаси еканини такидлади. Йиғилишда муҳокама қилинган...