30 июн – Ёшлар куни “Фарзандларимиз Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сифатида майдонга чиқаётган бугунги кунда Конституциямизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таминлаш мақсадида ёшлар соҳасидаги давлат сиёсати, ўғил-қизларимизни ҳар томо...
30 июн – Ёшлар куни “Фарзандларимиз Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сифатида майдонга чиқаётган бугунги кунда Конституциямизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таминлаш мақсадида ёшлар соҳасидаги давлат сиёсати, ўғил-қизларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи, уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари конституциявий даражада ўз аксини топиши керак”. Бу фикрлар – халқимизнинг амри ва хоҳиш-истакларига, тез суратга ега демократик ўзгаришлар еҳтиёжларига асосланган ҳолда, Ўзбекистон Президенти конституциявий ислоҳотларнинг бошидаёқ белгилаб берган айни соҳадаги ўзгаришларнинг 9 та устувор йўналишидан бирига тааллуқли. Ўз навбатида, “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” китобида: “Амалдаги Конституциямизда ёшлар ҳуқуқлари ва ёшлар сиёсати ҳақида бирорта ҳам сўз йўқлиги албатта адолатдан емас. Келажак авлод ҳақида ғамхўрлик дунёнинг бир қатор давлатларининг конституциялари ва халқаро шартномаларда асосий ҳуқуқий норма сифатида мустаҳкамланган. Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз Конституциясига келажак авлод ҳақида алоҳида боб киритиш зарур”, деган фикрлар такидланган ҳамда бу борадаги ҳаётий талаблар кун тартибига қўйилди. Давлат статистика қўмитаси малумотларига қараганда, 2023 йил 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 14-30 ёшгача бўлган ёшлар сони 9 миллион 654 минг 351 кишини ташкил етиб, жами аҳолининг 26,8 фоизига тенг келмоқда. Яни, мамлакатимиз бошқа соҳалар қатори нуфус жиҳатидан ҳам катта давлатга айланмоқда. Юртимиз аҳолиси 2040 йилга бориб 50 миллионга йетиши, жамиятнинг ярмидан кўпини ёшлар ташкил қилиши кутилмоқда. Ёшларимизга муносиб ҳаёт шароити яратиш учун еса барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат, самарали бошқарув, ижтимоий кафолатлар бўлиши лозим. Шу манода, айни масаланинг йечими ҳам мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор – Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституциясини қабул қилишни тақозо етди. Умумхалқ референдумида янги таҳрирда қабул қилинган Конституциямизда бу ғоя, тамойил ва талаблар қай даражада ўз аксини топди? Ушбу саволга жавоб беришда, аввало, Асосий қонунимизнинг алоҳида боби – ХИВ боб “Оила, болалар ва ёшлар” деб номланганига ҳамда ундан ёшларга оид қатор нормалар ўрин олганига етибор қаратиш даркор. Бундай янгича ёндашув, шубҳасиз, Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор еканлигидан яққол далолатдир. Янги таҳрирдаги Конституцияда давлат томонидан ёшлар ҳуқуқлари ҳимояланиши ва уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштироки рағбатлантирилиши кафолатлаб қўйилди. Конституциямизнинг 79-моддаси биринчи бандида қайд етилганидек: “Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, екологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок етишини рағбатлантиради”. Бош қомусимизда, шунингдек, давлат ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, халқнинг бой маданий меросидан фахрланиш, ватанпарварлик туйғулари шаклланишига ғамхўрлик қилиши белгиланди. Бу ҳақда Конституциянинг 78-моддаси тўртинчи бандида шундай дейилган: “Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади”. Яна бир муҳим янгилик: ёшларнинг талим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш – давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида Асосий қонунга киритилди. Конституциянинг 79-моддаси иккинчи бандига кўра: “Давлат ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг талим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади”. Шу ўринда янги таҳрирдаги Конституциядан илк маротаба узлуксиз талим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат талим ташкилотлари ривожини таминлаш давлатнинг вазифаси етиб белгиланганини такидлаш мақсадга мувофиқдир. Талимга оид нормалар 50,51 ва 52-моддаларда ўз аксини топди. Бундан ташқари, янги таҳрирдаги Конституциянинг 53-моддаси биринчи бандида: “Ҳар кимга илмий, техникавий ва бадиий ижод еркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. Интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади”, деб такидланган. Зеро, интеллектуал салоҳиятини юқори, дунёқараши кенг, мустақил фикрлайдиган авлодни вояга йетказиш ва тарбиялаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидандир. Хулоса қилиб айтганда, янги таҳрирдаги Конституциямизда давлат ёшларга ғамхўрлик масалаасида ўз зиммасига ғоят муҳим мажбуриятларни олгани алоҳида диққатни тортади. Енг асосийси, мазкур конституциявий нормалар нафақат Ўзбекистон ёшлари манфаати, балки бутун жамиятимиз ва мамлакатимизнинг келгуси тақдири учун ниҳоятда аҳамиятлидир. Шундай екан, навқирон авлодимиз вакиллари томонидан янги таҳрирдаги Конституциямиз «Ёшлар Конституцияси» дея етироф етилаётгани бежиз емас. Ғулом МИРЗО