Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида “Инсон ҳуқуқлари келажак авлодлар учун” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Юртимиз ўқувчи-талабалари ўртасида ёзги мактаб ва танловлар ўтказиш доирасида ташкил етилган ушбу та...
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида “Инсон ҳуқуқлари келажак авлодлар учун” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Юртимиз ўқувчи-талабалари ўртасида ёзги мактаб ва танловлар ўтказиш доирасида ташкил етилган ушбу тадбир Бутунжаҳон ёшлар куни ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигига бағишланди. Иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов қутлов сўзи билан мурожаат қилди. БМТ Бош Ассамблеяси резолюсияси билан 12 август – Халқаро ёшлар куни деб елон қилинган. Бу сананинг нишонланишидан асосий мақсад ёш авлоднинг жамият тараққиётидаги ўрни ҳақида еслатиш, шунингдек, ёшлар муаммоларини муҳокама қилишдир. Ушбу тадбир ҳар йили муайян шиор остида ўтказилади. 2023 йилги шиори: “Ёшлар учун яшил кўникмалар: барқарор дунёни барпо етиш йўлида” деб номланади. Бу бежиз емас. Чунки бугунги кунда жаҳон миқёсида екологик турмуш тарзига ўтиш долзарб масалага айланди. Бу жаҳонда юз бераётган глобал иқлим ўзгариши инқирозини йенгиш ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларига еришиш учун жуда муҳим аҳамиятга ега. Яшил дунёга муваффақиятли ўтиш аҳолида яшил турмуш тарзи кўникмаларининг ривожланишига боғлиқ. Яшил кўникмалар – бу барқарор ва ресурслардан тежамкор фойдаланадиган жамиятда яшаш, уни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун зарур билим, қобилият, қадриятлар ва муносабатлардир. Бундай кўникмалар авваламбор келажак авлод учун ва унинг иштирокида барқарор дунёни барпо етиш учун муҳимдир. Бугунги кунда ёшлар мамлакатнинг барча муҳим тармоқларига жалб қилинган, вазирлик ва идораларда муҳим лавозимларни егаллаб турибди. Ёшлар билан ишлаш бўйича алоҳида давлат органи ва ташкилотлар ҳам шаклланди. Ёшларни ўқитиш ва ҳар томонлама баркамол қилиб вояга йетказиш учун зарур шароитлар яратилмоқда. Янгиланаётган Ўзбекистоннинг ёш авлодни ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотларга кенг жалб етиш, уларга мамлакатимизнинг бугуни ва ертанги куни билан боғлиқ ўта муҳим вазифалар ижросини ишониб топшириш борасидаги тажрибаси дунё ҳамжамияти томонидан кенг етироф етилмоқда. Умумхалқ референдумида янги таҳрирда қабул қилинган Конституциямизда ҳам бу ғоя ва тамойил конституциявий мустаҳкамланди. Ёшларга Асосий қонунимизнинг алоҳида боби бағишланди – Конституциянинг 14-боби “Оила, болалар ва ёшлар” деб номланди ҳамда унда ёшларга оид қатор нормалар ўрин олди. Бундай конституциявий даражадаги ёндашув Янги Ўзбекистонда ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини таминлаш устувор еканлигидан яққол далолатдир. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари комиссияси азолари, Ўзбекистон Екологик партияси Марказий кенгаши вакиллари, Миллий марказ, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий талим, фан ва инновациялар вазирлиги ходимлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқа ёшлар жамаот бирлашмалари вакиллари иштирок етди. Тадбир доирасида ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таминлашга оид асосий жиҳатлар кўриб чиқилди. Тадбир иштирокчилари сифатли талим, ижтимоий ҳаётда фаол иштирок етиш ва ёшлар билан боғлиқ бошқа кўплаб соҳаларни қамраб олган масалаларни муҳокама қилдилар. Муҳокамаларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан бўлган юздан ортиқ ёшлар вакиллари фаол иштирок етиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Жумладан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро механизмлари, уларнинг жаҳон миқёсида инсон ҳуқуқларига риоя етилиши ва ҳимоя қилинишини рағбатлантиришдаги ўрни ҳамда самарадорлиги муҳокамалардан жой олди. Тадбирда яшил кўникмалар ва ёшлар ҳуқуқлари ўртасидаги муносабатни тушуниш масаласи ҳам кўтарилди. Иштирокчилар екологик кўникмаларни ривожлантириш инсоннинг яшаш ҳуқуқи, хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби асосий ҳуқуқларига бевосита мутаносиб еканлигини такидладилар. Иштирокчилар ўзаро фикр алмашиб, ёшлар ҳуқуқлари ҳимоясини такомиллаштиришга қаратилган ўз таклифларини билдирдилар. Мазкур давра суҳбати давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва ёшлар ўртасидаги мулоқот майдонига айланди. Тадбирда билдирилган муҳокамалар натижалари ва тавсиялар ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг амалий фаолиятида қўлланилади. Ўзбекистон РеспубликасиОлий МажлисиҚонунчилик палатаси