Тараққиёт шиддати тобора ортиб, глобал таҳдидлар ва трансформация жараёни кучайиб бораётган бугунги мураккаб даврда давлатимиз олдида турган енг муҳим вазифалардан бири ёш авлодни муносиб тарбиялаш ва ёшларга оид сиёсатни самарали юритиш бў...
Тараққиёт шиддати тобора ортиб, глобал таҳдидлар ва трансформация жараёни кучайиб бораётган бугунги мураккаб даврда давлатимиз олдида турган енг муҳим вазифалардан бири ёш авлодни муносиб тарбиялаш ва ёшларга оид сиёсатни самарали юритиш бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда ёшлар талими, бандлиги, ижтимоий ҳолати, соғлиғи билан боғлиқ муаммоларни тизимли асосда йечиш, уларнинг камол топиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга катта етибор қаратилиши замирида ҳам ана шу еҳтиёж мазмун-моҳияти мужассам. БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига кўра, 2030-йилгача бутун дунёда ёшлар улуши йетти фоиз ошиши кутилмоқда. Бу ёшлар масалаларига, уларни вояга йетказиш билан боғлиқ муаммоларга етиборни янада кучайтириш зарурлигини кўрсатади. Давлатимиз раҳбари 2017-йилдаёқ БМТ Бош Ассамблеясида ёшлар ҳуқуқлари бўйича конвенсия қабул қилиш ташаббусини илгари суриш орқали давлатларни ёшлар тақдири ва келажаги борасида масулиятни ўз зиммаларига олишга чақирганди. Марифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний такидлаганидек, “Ҳар бир миллатнинг саодати, давлатнинг тинчи ва роҳати ёшларнинг яхши тарбиясига боғлиқдир”. Янги Ўзбекистон ўғил-қизларининг яхши тарбия топишидан йетук кадр бўлишига қадар тизимли ишлар бажарилмоқда. Қувонарлиси, мамлакатимизнинг ёшлар сиёсатига оид имижи тобора мустаҳкамланиб, ўзига хослиги билан халқаро ҳамжамият етирофига сазовор бўлмоқда. Енг бахтиёр авлод бўлиш саодати Бугун юртимизда ёшлар сони 18 миллиондан зиёд. Мамлакатимиз тарихида ҳеч қачон ўғил-қизларга бугунгидек кенг имконият ва шароитлар яратиб берилмаган. Етибор беринг: 1991-йилдан 2016-йилгача ёшларга оид жами 25 та қонун, фармон, қарор ва бошқа меёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган бўлса, 2016-йилдан 2023-йилгача қабул қилинган меёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар 100 дан зиёдни ташкил етади. Мамлакатимиз аҳолиси 2040 йилга бориб 50 миллионга йетиши прогноз қилиняпти. Бу даврга бориб, аҳолининг тахминан 60 фоизини ёшлар ташкил етишини инобатга олсак, уларга муносиб турмуш шароити яратиш учун хавфсиз давлат, самарали бошқарув, барқарор иқтисодиёт, ижтимоий кафолатлар зарур еканини янада чуқурроқ англаймиз. Бундай кафолатлар янги таҳрирдаги Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилди. Унга кўра, давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, екологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таминлайди. Уларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги фаол иштирокини рағбатлантиради. Ёшларнинг талим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, иш билан бандлиги учун шарт-шароит яратиш давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида белгилангани еса ёшлар ҳаётдаги ғоят муҳим ҳодисадир. Бугунги ёшлар кечаги ёшлар емас, уларнинг онги, дунёқараши, орзу-истаклари, талаблари ўзгарди. Улар сиёсий жараёнларда фаол қатнашиб, ўз фикрини дадил айтаётир. Бугунги давлат ҳам ёшлар муаммоларини ўз ҳолига ташлаб қўйган емас. Улар учун барча имконият ва шарт-шароит яратишга, дарду ташвишини ешитишга интилмоқда. Хўш, ёшларга қаратилаётган етибор қайси жабҳаларда ёрқин тасдиғини топмоқда? Бунга биринчи галда маҳалла, мактаб, коллеж ва олий ўқув юртларида яққол гувоҳ бўляпмиз. Жумладан, ёшларнинг замонавий талим олишини таминлаш билан бирга, турли тўгарак, касб-ҳунар ва тил ўргатиш марказлари, спорт обйектлари очилди. Биргина мисол: 2019–2022-йилларда мамлакатимизда 826 та маданият маркази, 10 мингдан зиёд умумталим мактабида ёшларни маданият ва санатга жалб етишга хизмат қилувчи 41 мингдан зиёд тўгарак фаолияти йўлга қўйилди. 149 мингдан ортиқ спорт тўгараги ташкил етилиб, уларга 2,7 миллионга яқин ўғил-қиз қамраб олинди. Спорт йўналишида ташкил етилган лойиҳа ва танловларда 6,4 миллион ёш иштирок етди. “Беш ташаббус олимпиадаси” маҳаллаларда иқтидорли ёшларни саралаш ва истедодини намоён етишига кенг имконият яратди. Биргина ўтган йилнинг ўзида ушбу олимпиадага 13 миллиондан ортиқ йигит-қиз қамраб олинди. Имконияти чекланган ёшларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, шахмат-шашка, стол тенниси, йенгил атлетика бўйича “Беш ташаббус паралимпиадаси” ташкил етилди. Ёшларнинг спорт билан шуғулланиш имкониятини янада ошириш мақсадида маҳаллаларда минифутбол, воркаут, стритбол спорт майдончаси ва мажмуалари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Янги Ўзбекистонда ИНСОН, унинг салоҳияти ва фаоллиги ислоҳотларнинг асосий драйвери сифатида танлангани бежиз емас. Чунки дунёда тўртинчи саноат инқилоби авж палласига кўтарилаётган, суний интеллект инсон билан рақобатга киришган бир пайтда давлатимиз раҳбари такидлаганидек, “...Биз нафақат моҳир пахтакор ва боғбонлар ўлкаси, балки юқори малакали ИТ мутахассислар, инженер ва енергетиклар, кончи ва металлурглар, физик ва кимёгарлар мамлакати бўлишимиз керак”. Шу мақсадда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган талим муассасалари ташкил етилди. Олий талим муассасалари сони қарийб уч баробар оширилди ва 210 тага йетказилди. Мактаб битирувчиларини олий талим муассасаларига қамраб олиш даражаси еса 9 фоиздан 38 фоизга йетди. Олий талим муассасаларига кириш имтиҳонларида енг юқори балл тўплаган 200 ёш учун Президент гранти, шунингдек, юртимиздаги хорижий олий ўқув юртлари бакалавриат босқичи талабалари учун Президент ва давлат стипендиялари тасис етилди. Давлат олий талим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олаётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловлари давлат бюджетидан молиялаштирилмоқда. Тўлов-контракт асосида ўқиётган 130 минг талабага 1,7 триллион сўм имтиёзли талим кредити, ало баҳоларга ўқиётган 3 488 йигит-қизнинг шартнома тўлови учун еса 9,88 миллиард сўм маблағ ажратилди. Илм йўлини танлаган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида докторантура босқичи учун квота икки баробар оширилди. Натижада ўтган беш йилда мамлакатимиз бўйича 187 хотин-қиз фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасига ега бўлди. Шунингдек, дунёнинг енг йетакчи 100 талик рўйхатига кирувчи олий талим муассасалари грантига сазовр бўлаётган ўғил-қизларимиз сони тобора ошмоқда. Енди ушбу иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун “Ел-юрт умиди” жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонсиз ажратилади. 500 талик рўйхатдаги олий талим муассасалари грантини қўлга киритг...