2023 йил 11 сентябр куни бошланган ва 6 октябргача давом етадиган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 54-сессиясида кўриб чиқиладиган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг марузаси БМТ Бош Ассамблеясининг ҳужжати сифатида...
2023 йил 11 сентябр куни бошланган ва 6 октябргача давом етадиган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 54-сессиясида кўриб чиқиладиган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг марузаси БМТ Бош Ассамблеясининг ҳужжати сифатида тасдиқланди. Маруза Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон талим дастури бешинчи босқичи учун инсон ҳуқуқларининг мақсадли секторлари, асосий соҳалари ёки мавзули масалалари юзасидан давлатлар ва бошқа манфаатдор томонлар билдирган фикрларни ўзида мужассам етган. Малумки, 2004 йил 10 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон талим дастури елон қилинган. Бундан мақсад – барча давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бизнес секторида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим дастурларини амалга оширишга кўмаклашишдир. Ҳозирги вақтгача ушбу Дастурнинг қуйидаги учта босқичи амалга оширилди: биринчи босқич: 2005-2009 йиллар – мактабларда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим жараёнларини қамради; иккинчи босқич: 2010-2014 йиллар – олий талим тизими, шунингдек ўқитувчи-мураббийлар ва давлат хизматчилари учун инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимга бағишланди; учинчи босқич: 2015-2019 йиллар – оммавий ахборот воситалари вакилларига инсон ҳуқуқлари соҳасида талим берилди. Ўз навбатида, 2020-2024 йилларда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон талим дастурининг тўртинчи босқичи бажарилмоқда. Мазкур босқич инсон ҳуқуқлари соҳасида талим бериш орқали ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 2022 йил 6 октябрдаги Резолюсиясида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон талим дастурининг тўртинчи босқичини амалга оширишга масул тегишли манфаатдор томонларнинг бу борадаги ижобий ташаббуслари алоҳида такидланди. Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон талим дастурининг бешинчи босқичида амалга ошириладиган ишлар юзасидан таклифларни шакллантириш масаласи кун тартибига қўйилди. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасига БМТнинг барча тузилмалари, давлатлар, фуқаролик жамияти институтлари ва манфаатдор томонларнинг айни мавзудаги фикр-мулоҳазаларини сўраб олиш тавсия етилди. Шу муносабат билан Олий комиссар Бошқармаси 2023 йил 2 мартда азо-давлатларга тегишли масалада ўз фикрларини билдириш ва зарур материалларни тақдим етишни сўраб мурожаат қилди. Ўз навбатида, 2023 йил 1 майда Олий комиссар Бошқармаси веб-сайтида бу ҳақда елон берилди. Шундан сўнг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасига 2023 йил 30 июнгача бўлган даврда 15 та давлат, 3 та ҳукуматлараро ташкилот, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг 4 та махсус процедураси, 8 та инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий институт, маруза тақдим етадиган ва бу борада кейинги фаолиятни амалга оширадиган 2 та миллий механизм, 17 та фуқаролик жамияти институти ва 4 нафар алоҳида шахс – жами 53 респондентдан 50 та тақдимнома келиб тушди. Олий комиссар Бошқармасининг марузаси ана шу таклифлар негизида тайёрланган. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг марузасида ўз таклифларини берган респондентлар орасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази алоҳида такидланган. Марузанинг 43-бандида қайд етилганидек, Миллий марказ Жаҳон талим дастури бешинчи босқичи бўйича инсон ҳуқуқларининг қуйидаги мақсадли секторларига оид таклифларни тақдим етган: болалар ва ёшларга оид – улар ўзгаришларнинг шижоатли давомчиларига айланишлари мумкин; аёллар ва қизларга оид – уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли иштирок етишга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш имкониятларини кенгайтириш лозим; жамиятнинг заиф қатламлари, жумладан, қочоқлар, мигрантлар, ногиронлиги бўлган инсонларга оид – улар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимдан том манода баҳраманд бўлишлари учун тегишли шароитларни яратиш керак; фуқаролик жамияти ва жамоат ташкилотларига оид – уларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги салоҳиятини ошириш зарур; корхона ва корпорацияларга оид – уларнинг ишчи-ходимлар ва истемолчилар ҳуқуқларини ҳурмат қилишга қаратилган ахлоқий ва ижтимоий масулиятини изчил рағбатлантириб бориш тақозо етилади. Бундан ташқари, “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бешинчи босқичда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимда рақамли давр афзалликларига таянишни, хусусан, имкон қадар кенг аудиторияни қамраб олишга ва Интернетда ёлғон ва нафрат руҳидаги малумотлар тарқатилиши оқибатида келиб чиқадиган муаммоларга самарали йечим топишга хизмат қиладиган технологиялардан фойдаланишни таклиф етган”, дейилади БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг марузасида. Олий комиссар Бошқармаси марузасининг “Хулосалар” қисмида баён етилган аксарият бандларда ҳам Ўзбекистон томони тақдим етган таклифлар асосида муҳим тавсиялар берилган. Жумладан, марузанинг якуний 74-бандида қайд етилишича, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон талим дастури бешинчи босқичининг устувор мақсадли гуруҳлари – ёшлар ва жамиятнинг заиф қатламлари ҳамда алоҳида шахслар ҳисобланса, асосий устувор соҳалар сифатида еса рақамли макон шароитидаги инсон ҳуқуқлари, екологик ҳуқуқлар ва иқлим ўзгаришлари, шунингдек, гендер тенгликка алоҳида етибор қаратилиши мумкинлиги такидланган. Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон РеспубликасиМиллий марказинингматбуот хизмати