27-28 сентябр кунлари Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида шу мавзуда ўқув курси ўтказилд...
27-28 сентябр кунлари Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида шу мавзуда ўқув курси ўтказилди. Машғулотлар давлат ташкилотларида жамоатчилик билан алоқалар ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорлик учун масул ходимлар ҳамда матбуот котиблари учун ташкил етилди. Ўқув курси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги қарори билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий талим дастури доирасида бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 75 йиллигига бағишланди. Машғулотлар давомида асосий етибор инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсати ҳамда ушбу соҳада халқаро мажбуриятларнинг бажарилишига доир ахборотни кенг жамоатчилик ва хорижий давлатларнинг сиёсатини шакллантирувчи доираларига йетказиш самарадорлиги ва сифатини оширишга қаратилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжайев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қўмита раиси Дилором Файзийева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) Феруза Ешматова ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ходимлари ва експертлари, профессор-ўқитувчилар иштирок етди. Тингловчилар учун “Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари”, “Инсон ҳуқуқларини таминлашда Парламентнинг роли”, “Инсон ҳуқуқларини таминлаш ва ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситаларининг роли”, “Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари: халқаро ва миллий механизмлар”, “Ўзбекистонда бола ҳукуқларини таминлаш – давлат сиёсатининг муҳим йўналиши”, “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Омбудсман институти вазифалари”, “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий талим дастурининг бажарилиши тўғрисида”, “Ўзбекистонда ногиронлар ҳуқуқларининг таминланиши масалалари” каби мавзуларда марузалар тақдим етилди. Шунингдек, интерактив машғулотлар ўтказилди. Икки кунлик ўқув курсида турли вазирлик, идора ва ташкилотлар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 79 нафар ходими қатнашди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон РеспубликасиМиллий марказининг матбуот хизмати