Ҳар йили дунё бўйлаб 1 миллиарддан ортиқ бола жисмоний, ҳиссий ёки жинсий зўравонликка дучор бўлади. Мултииндикатор кластер кузатувига кўра Ўзбекистонда 1 ёшдан 14 ёшгача бўлган 3 нафар боладан 2 нафари, яни 62 фоизи зўравонлик билан тарбия...
Ҳар йили дунё бўйлаб 1 миллиарддан ортиқ бола жисмоний, ҳиссий ёки жинсий зўравонликка дучор бўлади. Мултииндикатор кластер кузатувига кўра Ўзбекистонда 1 ёшдан 14 ёшгача бўлган 3 нафар боладан 2 нафари, яни 62 фоизи зўравонлик билан тарбиялаш усулларини бошдан кечирган. 15-19 ёшли қизларнинг 33 фоизи ер ўз хотинини калтаклашга ҳақли деб ҳисоблайди. Бу борадаги муҳим масалалар бугун пойтахтимизда ўтказилган давра суҳбатида атрофлича муҳокама қилинди. Давра суҳбатида Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбайева, Сенат Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафойев, Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А.Саидов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.Оллоёров, мазкур Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Ш.Мирзиёйева, УНИСЕФнинг Йевропа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Регина Де Доминицис ҳамда вазирлик ва идоралар раҳбарлари, сиёсацҳунослар, ҳуқуқшунослар, фуқаролик жамияти, нуфузли халқаро ташкилотларнинг вакиллари, болалар ҳуқуқлари ҳимоячилари, шунингдек, ОАВ ходимлари иштирок етди. Давра суҳбатида болалар ҳуқуқлари ҳимоясини мустаҳкамлаш, хусусан уларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, бу борада қонунчилик нормаларини такомиллаштириш, айрим ҳолатлар юзасидан янги қонунларни қабул қилиш масалалари кўриб чиқилди. Бу борада Сенат Раиси ўзининг нутқида Ўзбекистон мустақилликка еришгач халқаро ҳужжатлар ичида биринчилардан бўлиб “Бола ҳуқуқлари тўғрисида” Конвенсияни ратификация қилганини, ўтган давр мобайнида миллий қонунчилигимиз ҳам халқаро стандартларга мослаштирилаётганини алоҳида такидлади. Шунингдек, сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар қаторида бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси соҳасида ҳам туб ўзгаришлар амалга оширилганини, хусусан, Президентимизнинг қатий сиёсий иродаси билан мамлакатимизда мажбурий меҳнатга, болалар меҳнатига буткул барҳам берилганини, бундай ҳолатларга нисбатан давлатда ҳам, жамиятда ҳам муросасиз муносабат шаклланганини айтиб ўтди. Сенат Раисининг сўзларига кўра Глобал болалик рейтингида Ўзбекистон тобора юқорилаб бормоқда. Агар 2017-йилда ушбу рейтингда мамлакатимиз 78-ўрнини егаллаган бўлса, 2021-йилда 62-ўринга кўтарилди. Чиндан ҳам Миллий тараққиётимизни белгилаб берувчи стратегиялар доирасида бу борада кўплаб ишлар амалга оширилди. Болалар ҳуқуқ ва манфаатларини таминлашда моҳиятан туб ўзгаришлар рўй берди. Бунинг исботини янгиланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида бола ҳуқуқлари кафолатларига алоҳида урғу берилганлигида ҳам кўришимиз мумкин. Шу билан бирга, давра суҳбатида иштирокчилар томонидан ҳали ҳанузгача айрим ҳолатларда болалар ҳам жисмоний, ҳам психологик тазйиқ ва зўравонликларга дуч келаётгани, уларнинг ҳуқуқлари поймол бўлаётгани, бу каби ҳолатларни тўлиқ бартараф етиш юзасидан қонунчиликда янги нормаларни жорий етишга зарурат сезилаётгани айтиб ўтилди. Шунингдек, иштирокчилар “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлигини такидлаб, қонун лойиҳасида акс еттириш лозим бўлган нормалар ҳақида ўз таклифларини билдирди. Такидланганидек, зўравонликни тўхтатиш бўйича махсус қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Жиноят кодексига яқинда киритилган ўзгартишларга мос келади, бу еса, ўз навбатида, қизлар, ўғил болалар ва аёлларни зўравонликдан ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтиради. Бундан ташқари, қонун лойиҳаси зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича кўп тармоқли хизматларни ривожлантириш ва амалга оширишни таминлайди. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ