– Йевропада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига азо мамлакатлар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим тақдируламал аҳамиятга егалигини чуқур англайдилар, – деди ЙеХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекач...
– Йевропада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига азо мамлакатлар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим тақдируламал аҳамиятга егалигини чуқур англайдилар, – деди ЙеХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи. – Шунинг учун улар ўз фуқароларининг инсон ҳуқуқлари ва асосий еркинликлари бўйича йетарли билимларга ега бўлиши муҳимлигини доим етиборда тутадилар. Биз, шунингдек, барча фуқаролар учун хавфсиз ва обод жамият барпо етиш борасидаги сай-ҳаракатларимизга ёшларни ҳам жалб етиш зарурлигини тобора чуқурроқ тушуниб йетмоқдамиз. Зотан, аслида ҳам, жамият ҳаётини тўлақонли деб баҳолашимиз учун унда ёш авлоднинг иштирок етиши тақозо етилади. Афсуски, айни йўналишларда янграётган халқаро ва миллий даражалардаги чақириқларга қарамай, ЙеХҲТ ҳудудидаги айрим мамлакатларда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим ҳалигача оқсаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Айтайлик, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимни ўқув дастурларига киритиш, турли ёшдаги ўқувчи ва талабалар учун мўлжалланган ўқув қўлланмалари яратиш ишларига кейинги йилларда кўп ҳам етибор қаратилмаётган ҳолатлар мавжуд. Холбуки, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талим – доимий етиборни талаб қиладиган узоқ муддатли сармоядир. Уни кўпинча кутилган самарани бермайдиган қисқа муддатли ҳар хил лойиҳалар билан алмаштирмаслик лозим ва шарт. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимни амалга оширишнинг икки томони борлигини ҳам яхши англашимиз лозим. Бир томондан, кишиларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича хабардорлиги ва билимини оширишимиз керак. Иккинчи томондан еса, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимнинг талим тизимидан ўрин олишига интилишимиз даркор. Шу нуқтаи назардан, Самарқанд Глобал форуми инсон ҳуқуқлари соҳасидаги талимни бутун минтақамиз кўламида ривожантиришда муҳим аҳамият касб етади, деб ҳисоблайман. Бинобарин, бундай талим жамият ҳаёти яхшиланиши ва демократия ривожланиши йўлида муносиб ҳисса қўшадиган қобил ҳамда қатиятли фуқаролар шаклланишига хизмат қилади. Ғулом МИРЗО ёзиб олди