Ёшлар сиёсати жамиятни ривожлантириш ва ижтимоий ўзгаришларнинг муҳим омили сифатида турли механизм, услуб ва стратегияларни ишлаб чиқишни ҳамда изчил равишда амалиётга тадбиқ етишни тақозо етади. Давлатдаги ижтимоий барқарорлик кўп жиҳатда...
Ёшлар сиёсати жамиятни ривожлантириш ва ижтимоий ўзгаришларнинг муҳим омили сифатида турли механизм, услуб ва стратегияларни ишлаб чиқишни ҳамда изчил равишда амалиётга тадбиқ етишни тақозо етади. Давлатдаги ижтимоий барқарорлик кўп жиҳатдан ёшларнинг барча қатламларига йўналтирилган кучли ижтимоий ҳимояга, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имкониятларини юзага чиқаришда йетарли шарт-шароит яратилганига боғлиқдир. Шу жиҳатдан, 2016 йилда қабул қилинган“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ги Қонун мамлакатимизнинг ушбу йўналишдаги асосий тамойилларини белгилаб бериб, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол етиб тарбиялаш, истедодини юзага чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутмоқда. Президент Ш.Мирзиёев бугунги кунда мамлакатимизнинг ёшларга оид сиёсати ҳақида тўхталиб, “Енг муҳими, ёшлар билан доимий мулоқот олиб бориш, уларнинг бандлигини таминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиши, жамиятнинг муносиб азоларига айланиши, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш вазифаси барчамизнинг кундалик фаолиятимиз мезонига айланиб бормоқда” деб такидлаб ўтди. Бугун глобаллашув жараёнлари шиддатли ривожланиб бораётган даврда барча жабҳаларда бўлгани каби ёшлар сиёсатини амалга ошириш, улар билан ишлашсоҳасида ҳам янгича қарашлар, муносабатлар тизимини ишлаб чиқиш ҳамда хорижийдавлатларнинг илғор технологияларидан фойдаланиш тақозо етилмоқда. Зеро, ушбу тажрибаларни таҳлил қилиш, улардан мамлакатимиз амалиётида унумли фойдаланиш йўлларини ўрганиш орқали ижобий натижаларга еришиш мумкин. Хорижиймамлакатларнинг аксариятидадавлатнинг ёшлар сиёсати соҳасидаги асосий принциплари, вазифалари акс етган ҳуқуқий ҳужжатнинг ишлаб чиқиш масаласига катта етибор қаратилади. Мисол учун, Озарбайжон, Беларус, Финландия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Литва, Жанубий Корея каби давлатларда Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида қонунлар қабул қилинган. Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонун мамлакатнинг ушбу соҳадаги асосий фаолияти, вазифалари ҳамда асосий тамойилларни ўзида акс еттиради. Бироқ, ушбу қонунларда ёшларга оид сиёсатни амалга оширишнинг аниқ механизмлари кўзда тутилмайди. Кейинги йилларда аксарият Йевропа давлатларида ёшларга оид сиёсатни амалга оширишда ўрта ва узоқ муддатларга мўлжалланган стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш тажрибасидан кенг фойдаланилмоқда. Хусусан, Албания, Австрия, Болгария, Венгрия, Македония, Руминия, Сербия, Словакия ва бошқа давлатларда ушбу йўналишдаги чора-тадбирлар стратегиялар орқали амалга оширилмоқда. Стратегиянинг афзал томонларидан бири, уни қабул қилишдан олдин ёшларнинг турли қатламлари ўртасида тадқиқотлар ўтказилиб, мавжуд ҳолат ва муаммолар аниқланади ҳамда уни бартараф етишга оид тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Иккинчи томондан, малум вақтлар оралиғида стратегиядаги вазифаларнинг ижроси мониторинг қилиб борилади. Бу давлатнингёшларга оид сиёсатини малум бир муддатларда баҳолаб бориш, таҳлил қилиш имконини беради. Масалан, Молдовада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда бугунги кунга қадар 3 та стратегия ишлаб чиқилган. Хусусан, “2009-2013 йилларда ёшлар масалалари бўйича миллий стратегия”, “Молдова-2020” миллий ривожланиш стратегияси” ҳамда “2020 йилгача Ёшлар секторини ривожлантиришнинг миллий стратегияси” каби ҳужжатлар мавжуд бўлиб, улар мамлакатда ёшлар сиёсатини амалга оширишда муҳим аҳамият касб етмоқда. 2014 йилда Молдовада “2020 йилгача Ёшлар секторини ривожлантиришнинг миллий стратегияси” қабулқилиниб, уни ҳаётга тадбиқ етишнинг ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди. Мазкур стратегияни ишлаб чиқишдан аввал, мамлакатнинг 10 та вилоятида ёшлар ўртасида сўровнома ва тадқиқотлар амалга оширилиб, ёшлар орасида учраётган долзарб муаммолар таҳлил қилинган. Аниқланган муаммолардан келиб чиқиб стратегиянинг асосий мақсад ва вазифалари белгилаб олинган. Унга кўра кейинги 6 йилда ёшлар секторини ривожлантириш, ёшларнинг, хусусан, имконияти чекланган ёшларнинг шахсий ва касбий ўсишини таминлаш учун тегишли шароитларни яратиш белгилаб берилган. Бунда: - демократик жараёнларни мустаҳкамлашда ёшларнинг фаол иштирокини таминлаш; - ёшларнинг билим, малака ва касбий маҳоратини оширган ҳолда ҳамда ахлоқий тарбиясини яхшилаган ҳолда уларнинг, шу жумладан, имконияти чекланган ёшларнинг жамиятга ижтимоийлашуви учун шароит яратиш; - ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятидаги имкониятларини оширган ҳолда уларнинг бандлигини таминлаш, бу борада имконияти чекланган ёшларга алоҳида етибор қаратиш; - ёшлар ташкилотларининг инфратузилмасини яхшилаш ҳамда ёшлар билан ишлаш соҳасида тасирчан механизмларни қўллаш вазифалари асосида стратегик йўналишлар белгилаб олинди. Ушбу Стратегияни амалга оширишда Молдова Ёшлар ва спорт вазирлиги масул етиб белгиланган. Худди шунга ўхшаш ҳужжат Арманистон Республикасида ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, у “2013-2017 йилларда ёшларга оид давлат сиёсати стратегияси” деб номаланади. Унда 5 та йўналишдаги муҳим жиҳатлар қамраб олиниб, 44 та банддан иборат чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган. Булар қуйидагилардан иборат: - ёшларни мамлакат сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги иштирокини ошириш; - ёшларни ижтимоий-иқтисодий ва бандлигини таминлашдаги муаммолар; - ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш; - ёшларни манавийва маданий қадриятлар ҳамда ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш; - узлуксиз ҳамда норасмий талимни янада ривожлантириш. Ўз навбатида юқоридаги йўналишларни амалга ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар, уларнинг муддати, масул ташкилотлар ва молиялаштириш манбалари кўрсатиб ўтилган. Арманистон Республикасининг “2013-2017 йилларда ёшларга оид давлат сиёсати стратегияси” 9 бўлимдан иборат бўлиб, унинг 2 бўлими мамлакатдаги ёшлар сиёсатининг жорий ҳолати, замонавий тенденциялари таҳлилига қаратилган. Стратегияни ҳаётга тадбиқ етишга масул давлат органи Арманистон Ёшлар ва спорт вазирлиги ҳисобланади. Йевропа Иттифоқи таркибидаги давлат - Сербияда ҳам “2015-2025 йилларда ёшлар миллий стратегияси” амалиётга жорий етилган. Қайд етиш жоизки, Сербияда 2008-2014 йилларда ҳам шу каби стратегия ишлаб чиқилган в...