2018 йил 21 ноябр куни Тошкент шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми арафасида Марказий Осиё давлатларининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларининг учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирни ўтказишдан мақсад инсон ҳуқуқлари соҳасидаги долза...
2018 йил 21 ноябр куни Тошкент шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми арафасида Марказий Осиё давлатларининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларининг учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирни ўтказишдан мақсад инсон ҳуқуқлари соҳасидаги долзарб масалаларни ҳал қилиш бўйича инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришни муҳокама қилишдан иборат бўлди. 2018 йилда халқаро ҳамжамият инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 70 йиллигини, Инсон ҳуқуқлари бўйича Вена декларацияси ва Ҳаракатлар режасининг 25 йиллигини ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг мақомига тегишли Париж тамойилларини нишонлайди. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганидан сўнг 70 йил мобайнида БМТ инсон ҳуқуқларини қўллаб – қувватлаш, рағбатлантириш ва ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли стратегия ишлаб чиқди. Ушбу стратегиянинг асоси ҳозирги кунда инсон фаолиятининг барча соҳаларини қамраб оладиган халқаро нормалар ва стандартлар мажмуидир. Ушбу мустаҳкам халқаро-ҳуқуқий асосда инсон ҳуқуқлари халқаро стандартларини янада ривожлантириш ва уни амалга оширишни назорат, риоя қилиш ҳамда инсон ҳуқуқлари бузилганини ўрганишга қаратилган универсал, минтақавий ва миллий даражаларда ҳуқуқни ҳимоя қилиш механизмларининг кенг тармоғи тузилди. Ушбу стратегия оммавий ахборот соҳасидаги турли хилдаги фаолиятнинг кенг диапозони ва мақсади давлатларга инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва ҳимоя қилишдаги сай-ҳаракатларига амалий ёрдам кўрстаишдан иборат бўлган техник ҳамкорлик дастури билан мустаҳкамланган. 1993 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иккинчи Бутунжаҳон конференциясининг Вена декларацияси ва Ҳаракатлар дастурининг тавсиялари асосида Марказий Осиё мамлакатлари инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларни ташкил етишди. Хусусан, 1995-1996 йилларда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар Ўзбекистонда, 2002 йилда Қозоғистон ва Қирғизистонда, 2009 йилда Тожикистонда, 2017 йилда Тукманистонда тузилди. Бундан ташқари, бир қатор мамлакатларда инсон ҳуқуқлари бўйича ихтисослаштирилган муассасалар ташкил қилинди: Болалар Омбудсмани – Қозоғистон ва Тожикисонда, Бизнес Омбудсман – Қозоғистон ва Ўзбекистонда. Бугунги кунда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш учун яратилган кўп босқичли давлат тизимининг елементларидан бири ҳисобланади. Инсон ҳуқуқларини таминлаш ва риоя қилиш бўйича миллий институтларнинг ҳар бирининг ўзига хос бўлган воситалар ва усуллар билан давлатлнинг инсон ҳуқуқлари соҳаисдаги халқаро мажбуриятларини амалга ошриришни таминлашда иштирок етади. Учрашув қатнашчилари Марказий Осиё мамлакатлари инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари инсон ҳуқуқлари ва еркинликлари соҳасида қабул қилинган халқаро принциплар ва нормаларни амалга ошириш, БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишга бағишланган миллий дастурларни бажаришга катта ҳисса қўшаётганини, халқаро ташкилотлар ишида фаол иштирок етаётганини такидладилар. Учрашув якунлари бўйича инсон ҳуқуқлари соҳасида инсон ҳуқуқларига оид қонунчиликни такомиллаштириш, уларнинг инсон ҳуқуқлари ва еркинликларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тузилмалар ва механизмларнинг фаолиятида иштирок етишни назарда тутувчи идоралараро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган Марказий Осиё мамлакатлари инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларининг Тошкент баёноти қабул қилинди. Иштирокчилар инсон ҳуқуқлари соҳасида талимни, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда тарғиб қилиш бўйича фуқаролик жамияти институтлари, талим муассасалари билан ҳаморкликнинг муҳимлигини такидлаб ўтишди. Марказий Осиё мамлакатлари инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларининг Тошкент баёнотини қабул қилишни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.