Учрашувнинг мақсади: Ўзбекистон билан ХМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли ёналишларини кўриб чиқишдан иборат
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг директори А.Саидов ҳамда ХМТнинг Жануби-Шарқий ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори А.Сабадош билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувнинг мақсади: Ўзбекистон билан ХМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли ёналишларини кўриб чиқишдан иборат еди. Учрашув давомида А.Сабадошга Марказнинг миграция соҳасидаги асосий фаолиятлари, хусусан, ХМТ билан боғлиқ бўлган фаолияти ҳақида малумот берилди. Марказнинг ХМТ билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниб, томонлар ҳамкорликнинг асосий йўналишларини, хусусан, депутатлар, давлат тулизмалари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, аҳолининг миграция масалалари бўйича адабиётларни тайёрлаш ва нашр етиш масалалари бўйича хабардорликни ошириш тадбирларини белгилаб берди. Учрашув дўстона руҳда бўлиб ўтди.